UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Евро-2024. Руминия — Украина 0:0 (матнли трансляция)  0 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  10 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  12 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  5 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  0 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  4 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  4 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади Янгиликлар

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади

"Реал" вакилларининг фикрига кўра, Испанияда ВАР кўпроқ "Барселона" фойдасига қарор чиқаради.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар чемпионлик учун курашда "Барселона"га мағлуб бўлишганини тушинган. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа таркиби етарли даражада кучайтирилмагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

"Реал" раҳбарияти ВАРга бўлган ишончни анча олдин йўқотганди. Уларнинг фикрича, бу тизим турнирга таъсир ўтказмоқда. "Реал"дагиларнинг фикрича, жорий мавсум ВАР чиқарган қарорлар "Барселона" фойдасига ишламоқда. "Негрейра иши" бўйича маълум бўлаётган инфолар "Мадрид"дагиларнинг бу фикрини янада тасдиқлаб бормоқда.

Мисол сифатида "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилган баҳсдаги вазит келтирилган. Ўша ўйинда ҳакамлар 86-дақиқада Каталония клуби жарима майдончаси ичида Франк Кесси ҳамда Франсиско Перес ўртасидаги контактни кўриб чиқишмаган. Бундан ташқари "Атлетик"нинг "Барселона"га урган голи бекор бўлиши ҳам ВАРдагиларнинг хатоси дейилмоқда.

"Реал"дагилар кеча бўлиб ўтган "Барселона"га қарши баҳсда икки вазиятда ВАРдан норози бўлишди. Биринчиси - Марко Асенсионинг голи бекор бўлганидан, иккинчиси - Гавининг Себальосга ишлатган фолидан. "Барселона" ярим ҳимоячиси тўпсиз турган футболчига ҳужум қилган. Гап бош ҳакам қарорлари ҳақида эмас, ВАРда ишлаган реферилар ҳақида кетмоқда.

"Қироллик клуби"дагиларнинг фикрича, бундай воқеалар Чемпионлар лигасида содир бўлаётгани йўқ. ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлар иши фарқ қилади. "Бу фактлар, сўзлар эмас" - деди "Реал"даги манбалардан бири.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика