UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Фенербахче" польшалик футболчисини топ-клубларга 30 млн фунтга сотишга тайёр  0 17:03Лига 1. "Ланс" - "Монако" (Онлайн натижа)  0 16:47"Интер" инглиз грандлари қизиқаётган футболчисининг нархини маълум қилди  0 16:23"Ливерпуль" "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчиси учун 60 миллион евро тўлаши мумкин  0 15:44"Сурхон" ўртоқлик учрашувида ПРО Лига дебютантига ютқазиб қўйди  0 15:40Туркия чемпионати. "Сивасспор" — "Пендикспор" (Онлайн натижа)  3 15:34“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади  4 15:10Артета: "Жоржиньо — дунё даражасидаги футболчи"  0 14:28"Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди — шифохонада уни сунъий равишда кома ҳолатига туширишди  1 13:54Юлиан Нагельсманн "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши мумкин  2 13:30Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Азизбек Турғунбоев... Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?  0 13:15Трансфер ойнаси ёпилди. Суперлига жамоаларидаги барча келди-кетдилар билан танишинг  55 12:54Хаби Алонсо "Реал" учун "Бавария" ва "Ливерпуль" таклифини рад этади  4 12:30Жим Рэтклифф Каземирога АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 12:12"Арсенал" дарвозабони ёзда "Челси"га кўчиб ўтади?  4

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади Янгиликлар

"Реал"дагиларнинг фикрича, Испанияда ВАР "Барса"га ён босади

"Реал" вакилларининг фикрига кўра, Испанияда ВАР кўпроқ "Барселона" фойдасига қарор чиқаради.

Маълумотларга кўра, "Реал"дагилар чемпионлик учун курашда "Барселона"га мағлуб бўлишганини тушинган. Бунга асосий сабаб сифатида жамоа таркиби етарли даражада кучайтирилмагани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

"Реал" раҳбарияти ВАРга бўлган ишончни анча олдин йўқотганди. Уларнинг фикрича, бу тизим турнирга таъсир ўтказмоқда. "Реал"дагиларнинг фикрича, жорий мавсум ВАР чиқарган қарорлар "Барселона" фойдасига ишламоқда. "Негрейра иши" бўйича маълум бўлаётган инфолар "Мадрид"дагиларнинг бу фикрини янада тасдиқлаб бормоқда.

Мисол сифатида "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида ўтказилган баҳсдаги вазит келтирилган. Ўша ўйинда ҳакамлар 86-дақиқада Каталония клуби жарима майдончаси ичида Франк Кесси ҳамда Франсиско Перес ўртасидаги контактни кўриб чиқишмаган. Бундан ташқари "Атлетик"нинг "Барселона"га урган голи бекор бўлиши ҳам ВАРдагиларнинг хатоси дейилмоқда.

"Реал"дагилар кеча бўлиб ўтган "Барселона"га қарши баҳсда икки вазиятда ВАРдан норози бўлишди. Биринчиси - Марко Асенсионинг голи бекор бўлганидан, иккинчиси - Гавининг Себальосга ишлатган фолидан. "Барселона" ярим ҳимоячиси тўпсиз турган футболчига ҳужум қилган. Гап бош ҳакам қарорлари ҳақида эмас, ВАРда ишлаган реферилар ҳақида кетмоқда.

"Қироллик клуби"дагиларнинг фикрича, бундай воқеалар Чемпионлар лигасида содир бўлаётгани йўқ. ЛаЛига ва Чемпионлар лигасидаги ҳакамлар иши фарқ қилади. "Бу фактлар, сўзлар эмас" - деди "Реал"даги манбалардан бири.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика