UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Ибрагимович "Милан"га "Атлетико"га қарши ўйинда ёрдам бера олмайди  0 15:10ЎФА ва ЎзПФЛ футзал мусобақаларининг янги регламентини тасдиқлади   0 14:54Дамсгорга "Юве", "Интер", "Милан" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда  0 14:36Olamsport: Ислам Махачев ҳам рақибсиз қолди, гандболчи ҳамда боксчиларимиз тантанали кутиб олинди   0 14:27"Манчестер Юнайтед" Мукиэлега қизиқмоқда  0 14:16Шавкат Мирзиёев Наманган футболи, мухлислар ва Одил Аҳмедов ҳақида гапирди  12 14:14"Металлург" қаерга кетяпти?  5 13:56Педро: "Ўзимни "Лацио"да жуда ҳам бахтли ҳис қилмоқдаман, бу ҳудди катта оиладек"  1 13:32Карикатура: Бензема - "Реал" етакчиси  2 13:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 12:52Расмий хабар: Ўзбекистон октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўйнайди  34 12:38"Сўғдиёна" "Металлург"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  0 12:38"Реал" "Лестер" ҳимоячисига шартнома тайёрламоқда  0 12:16"Лестер" Луис Альбертога қизиқмоқда  0 11:57Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"  13

"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?

Теглар :  Гонсало Игуаин
Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Альфредо Ди Стефано, Омар Сивори, Клаудио Каниджа, Ариэль Ортега, Эрнан Креспо, Пабло Аймар, Хавьер Савиола, Маскерано — катта номлар, шундай эмасми?

Эътиборли жиҳати, юқорида саналган юлдузларнинг барчаси катта футболдаги қадамини бир жамоада қўйган — "Ривер Плейт". Буэнос-Айрес клуби асримиз аввалида футбол осмонини яна бир юлдуз билан бойитди.

Гонсало Игуаин. 2005 йил "Ривер Плейт"да порлаган 18 ёшли йигитчанинг Аргентинада узоқ қолмаслиги аниқ эди. ОАВ бўлажак юлдузнинг тез орада "Милан", "Лацио", МЮ ёки "Челси"га ўтиши ҳақида бонг ура бошлади. Бироқ, 2007 йилнинг январида "Реал" президенти Рамон Кальдерон матбуот анжумани уюштириб, йиғилган журналистларни ўзбек халқ мақоли билан таништирди: "Югурганники эмас — буюрганники".

Ҳа, кечагина океаннинг нариги томони ҳақида ширин хаёллар сурган йигитча бугун дунёнинг энг катта жамоасида, афсоналар қуршовида эди.

Гонсало Мадридда йўқолиб қолмади. 5 йил давомида "қаймоқранглилар" таркибида 264 ўйин ўтказган форвард 121 гол, 56 ассистга муаллиф бўлди.

У бундан ҳам кўпроқ ўйнашни истарди. Бироқ, асосий рақобатдоши (Карим Бенземага) яқин 10 йилда асосий таркибни ҳеч кимга бермаслигини англади ва Неаполга отланди.

"Наполи"да ўтган 3 йил аргентиналик ўйинчи учун учун идеал бўлди. 146 ўйин, 91 гол, А Серия тўпурарлиги — қисқаси, нималарга қодирлигини бутун оламга исботлади.

Биласиз, Туринда бир "кекса синьора" бор. Италияда порлаган юлдузларни ўзига шайдо қилади. Игуаин билан ҳам бу воқеа такрорланди. Унинг трансфери "Юве" учун 90 млн (!) еврога тушди.

Кейин Милан ва Лондон ҳавосидан ҳам нафас олиб кўрди.

Бироқ, сўнгги йилларда голларига нисбатан ортиқча вазни ҳақидаги гап-сўзлар кўпайганини илғагач, океаннинг нариги томонига қайтишга қарор қилди.

Гонсало айни пайта Дэвид Бекхэмга тегишли "Интер Майами" клубининг асосий юлдузи ҳисобланади. 33 ёшли "Пипита"нинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар амал қилади.

10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда?

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

+3   
24 июл 04:19:17
ANDMI247
Nima bogandayam Higuain zor hujumchi bogan men uchun real nimaga uni asosiyda kop tushirmagan hayronman. Maydonda kam vaqt harakat qilsa ham kop urgan
+2   
24 июл 07:07:27
Майкл Антонио
Расмдаги Игуаинми еки акасими. Акаси бн битта жамоада уйнайдида
   
24 июл 07:48:05
Otabek Manchester United
Майкл Антонио фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Расмдаги Игуаинми еки акасими. Акаси бн битта жамоада уйнайдида
Manimcha akasi bulsa kerak. Umuman Higuainga õxwamaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика