

Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.
Бу вазият Қироллик Испания футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейра иши билан боғлиқ.
"Реал" тергов ҳужжатларида кўрсатилган даврда (2001 йилдан 2018 йилгача) "Барселона" қўлга киритган 23 та совринни бекор қилишни талаб қилмоқда.
Ушбу давр мобайнида "Барселона" 9 марта Ла Лигада, 6 марта Испания Кубогида ва 8 марта Испания Суперкубогида ғолиб чиққан.



