UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

"Реал" - "Манчестер Юнайтед" 2:1 Янгиликлар

"Реал" - "Манчестер Юнайтед" 2:1

Бугун УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтмоқда.

Унда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Испаниянинг "Реал" клуби Европа лигасини қўлга киритган Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши майдонга тушади. Бугунги беллашувни сайтимиз орқали шу ерда матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

УЕФА Суперкубоги
08.08.2017, 23:45
Скопье. "Филипп II" стадиони
"Реал" - "Манчестер Юнайтед"2:1 
Бош ҳакам:
Жанлука Рокки (Италия)
Қанот ҳакамлари: Эленито Ди Либераторе, Мауро Тонолини (иккиси ҳам Италия)

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бэйл, Бензема.

Манчестер Юнайтед –  Де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Дармиан, Валенсия, Эррера, Матич, Мхитарян, Погба, Лингард, Лукаку. 

Гол: Каземиро (24), Иско (52) - Лукаку (62)




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди..

1. ДИҚҚАТ. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқаси ортда қолди.... Ўйин "Реал" устунлиги билан бошлансада, Моуриньо жамоаси аста-секин ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда..

18'. Ҳар иккала томон биттадан яхши имкониятга эга бўлишди. Пол Погба тезкор қарши ҳужумдан кейин тўпни шеригига узатиш ўрнига ўзи зарба берди. Тўп эса ҳимоячига тегиб қайтди. Кейинги ҳужумда Казимейроннинг бош билан йўллаган зарбасини Де Хеа дарвозаси тўсини билан "салом"лашиб, қайтди.

24' ГООООЛЛЛЛЛ!!!!! Казимеро ниҳоят мақсадига эришди. Жамоадошлари ошириб берган тўпни Казимейро қийинчилик билан бўлсада, "МЮ" дарвозасига аниқ йўналтирди -1:0.



Гол киритилган вазиятда Казимеро офсайддамиди?! Ўзингиз баҳо беринг...


42-дақиқа. Искога қўполлик ишлатган "МЮ" ярим ҳимоячиси Лингард ОГОҲЛАНТИРИЛДИ.

43-дақиқа. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Карим Бенземанинг жарима майдончаси ичидан ерлатиб йўллаган кучли зарбасини Де Хеа бартараф этишга эришди. 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

46'. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ...

48' Крооснинг ажойиб айланма зарбасини Дех Хеа жуда чиройли тарзда қайтариб юборишга эришди. Браво, Де Хеа!

ГОЛЛЛЛЛ!!! Иско шериги билан "девор-пас" услубида комбинация уюштирди ва тўпни пастки узоқ бурчакка қийинчиликсиз жойлаб қўйди - 2:0



54'. МЮ ҳисобни қисқартиришга яқин турганди. Жуда яқин. Дастлаб қанотдан узатилган тўпни Погба боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Навас зарбани қайтарди. Лукаку эса яқин масофадан бўш қолган дарвзага тўпни аниқ йўллай олмади.Ўта қулай имкониятни кўкка совури 75 миллион фунт турадиган Лукаку...

ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!

62-дақиқа. Матичнинг кучли зарбасини Навас қайтарди. Бу гал Лукаку дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллай олди 2:1.. 


74-дақиқа. "Реал" таркибида иккита ўзгариш: Иско ва Бейл ўрнига Лукас Васкес ҳамда Асенсио майдонга тушди...

Тўп учун курашда Феллайни Рамос билан жиддий тўқнашиб кетди. Шифокорлар анча вақт белгиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатишди ва Феллайни майдонга қайтди.

83-дақиқа. Карим Бензема ўрнига Роналду майдонга тушди, ниҳоят...


84-дақиқа. Карвахаль ОГОҲЛАНТИРИЛДИ.

90'. Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилди...

90+4'. Маркус Рэшфорд ОГОҲЛАНТИРИЛДИ.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

"Реал" - ЕВРОПА СУПЕРКУБОГИ СОҲИБИ!

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика