UZ

Сўнгги янгиликлар

"Реал" футболчиси янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин Янгиликлар

"Реал" футболчиси янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос ижара асосида "Арсенал" клубига ўтишга яқин.

22 ёшли хавбек учун "Тоттенхэм" ва "Милан" жамоалари ҳам кураш олиб боришаётган эди. Унинг ўзи "канонир"лар сафига бориб қўшилишни танлади. 

Себальоснинг трансфери бўйича якуний қарорни мадридликлар устози Зинедин Зидан қабул қилади. 

Айни пайтда испаниялик ярим ҳимоячи Евро-2019 (U-21) мусобақасидаги чемпионлик ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганидан сўнг вақтини дам олишга сарфламоқда.

Аввалроқ, "Реал" Себальосни 50 млн. еврога баҳолаётганди. 


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг