"Реал" 60 млнга дарвозабон харид қилмоқчи
21 мар 2018 15:16
Янгиликлар
"Реал" 60 млнга дарвозабон харид қилмоқчи
"Реал" раҳбарияти ёзда дарвозабон сотиб олишга қатъи аҳд қилган.
Испания матбуоти хабарига кўра, мадридликлар "Рома" посбони Алиссонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчи айни дамда Римда йилига 1,5 млн евро маош ишлаб топмоқда. "Реал" унга 5 йиллик шартнома таклиф қилган.
"Рома" эса "қироллик клуби"дан 60 млн евро талаб қилмоқда. Алиссон бу мавсумда "Рома" таркибида 37 учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 17тасида гол ўтказиб юбормади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар