"Реал" 19 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади
05 авг 2022 19:52
Янгиликлар
"Реал" 19 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолади
Валенсиялик журналист Салва Гомиснинг хабар беришича, Мадриднинг "Реал" клуби "Валенсия" ёшлар жамоасининг 19 ёшли ҳужумчиси Андрес Гарсия билан шартнома имзолади.
Ушбу хабарни бугун Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.
"Реал Мадрид" ўз академияси учун ёш ҳужумчини эркин агент сифатида қўшиб олди.
Шартнома 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
Гарсия беш йилдан бери "Валенсия"нинг турли ёш тоифаларида тўп тепиб келади. Янги мавсумда унинг Рауль мураббийлигидаги "Кастилья"да ўйнаши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар