UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17РФИ "Спартак"нинг чемпионатдан чиқиб кетиши тўғрисидаги гапларга изоҳ бермади  1 01:03Хусаинов – "Спартак" - "Сочи" учрашувидаги ҳакамлик ҳақида: "Инсон жирканчлигининг чегараси йўқ!"   4 00:56Месси жамоавий машғулотларда қатнашмади   8 00:40Остон Ўрунов қачон майдонга тушади?  6 00:32"Спартак" президенти РПЛдан эртагаёқ чиқиб кетмоқчи: "Масхарабозлар чемпионатида ўйнамоқчи эмасмиз"  16 00:20РПЛ. "Спартак" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  13 23:37Андреа Пирло "янги Пирло"ни харид қилмоқчи  1 23:12"Спартак" Ўруновни 15 млн еврога сотмоқчи. "Герта"нинг таклифи қабул қилинмайди  24 22:58"Мухлислардан карикатура": Месси сеҳргарлик қилишда давом этмоқда!   16 22:57Дибала "Ювентус" билан шартномасини узайтиради   0 22:40“Ливерпуль” Греция термаси ҳимоячисини сотиб олишга яқин  0 22:39Роналду Францияга кўчиб ўтиши мумкин  19 22:10Бобир Абдихолиқов: "Мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қилдик"  4 22:05Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди  23 22:04“Реал” собиқ президенти: “Бэйлдек футболчини захирада кўриш ачинарли”  1

Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...”

9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.




"Ўйинни аҳамияти жуда юқори эди. "Андижон" учун ҳам ғалаба зарур эди. Олти очколик ўйин бўлди. Жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашди. Биз учун муҳими ғалаба қозонишимиз керак эди. Шу сабабли, ғалабага мос ўйин ўтказишга қарор қилгандик. Йигитларимиз кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди. Улар мени талабларимни ва қарашларимни тушуниб боришмоқда",- дея гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

- “Сурхон” сўнгги дақиқаларда ўйин вақтини чўзгандек туюлди...

- Буни ўйин чўзиш демаган бўлардим. Мен дарвозабондан доим тўпни эгаллаб олиб, шерикларини излашлариши сўрайман. Чунки, тўпни тепиб юборавергандан фойда нима? Шу сабабли, у шундай қилди. Атайлаб ўйинни чўзгани менга сезилмади. Жароҳат олиб чарчаб қолгандир. Бу футболда бўлиб турадиган оддий ҳол деб биламан. 

- Чемпионатни марказлаштириш ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тақвим борасида режамиз бўйича Термизда иккинчи ўйин ўтказишимиз керак эди. Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказиш ниятида эдик. Лекин, пандемия кучайиб бораётгани учун бунинг имконияти йўққа ўхшайди. Албатта қарорни ПФЛ қабул қилади.

- "Сурхон" жамоасига кимнинг таклифи билан келдингиз?

- "Сурхон" клуби раҳбариятининг таклифига кўра келдим.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
12 июл 23:40:42
Уз.
Илхомни боллариям яхши уйнади
+1   
12 июл 23:00:23
КАРШИ НАСАФ
СУРХОН маладес босс газига. Табрик
+1   
12 июл 22:34:51
Pular
Сурхондарёликларни табриклайман бугунги ғалаба билан насафчилар номидан
+1   
12 июл 21:44:01
Сурхон футбол клуби
РАВШАН ХАЙДАРОВ ГАП ЙУК, ШУ ЙУРУШИНГИЗ ВА ГАЛАБАНГИЗ ДАВОМИЙ БУЛСИН!
+1   
12 июл 21:30:18
Граф Монтo Kpиcтo
Омадли мураббий.
+1   
12 июл 21:25:11
Барса 1984
Равшан Хайдаров сизга катта рахмат
+1   
12 июл 21:21:29
Iphone
Ravshan xaydarov yaxshi odam yoshlani osiyo chempioni qildi
   
12 июл 22:29:28
"Чегарачи"
Сурхон га ким таклиф этди -деб атайин берилган савол.
   
12 июл 22:00:15
..:::SHERZODBEK:::..
ГАП ЙУК РАВШАН АКА ШУ КЕТИШДА ГАЛАБАЛИ СЕРЯНИ ДАВОМ ЭТТИРИНГ.
   
12 июл 21:58:28
Fanat07 uzb
Andijon Di tarqatvorish kerak
   
12 июл 21:46:28
Frenki
Andijon tashkil etilganiga 56 yil bulibdi shuncha vaqt mobaynida birorta sovrin yutmagan O'zbekiston kubogi yoki chempioni bumagan bundan keyin ham bumedi bunday jamoa viloyat uchun sharmandalik boridan yog'i yaxshi tarqatib yuborish kerak muxlislar uchun raxmim keladi men ham muhlisiman lekin foydasi yo'q estikina shuncha vaqt shuncha yil
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг