UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Месси: «Ўзимни ўлдиришни истаганман»  17 10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувларига старт берилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  16 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7 01:20Маккойст: "Роналду ҳозирги Англия терма жамоаси асосий таркибига кира олмаган бўларди"  16

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради"

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрини билдирди.

"Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинни ёмон ўтқазмадик. Рақиб билан тенгма-тенг ўйин намойиш этдик. Вақти-вақти билан устунликка ҳам эришдик. Ҳатто гол урдик. Дарвоза тўсинини нишонга олдик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Бундай ўйинда тизгинни ушлаб туриш қийин. Умарали Раҳмоналиевнинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Биринчи бўлимда ортиқча куч сарф қилиб юбордик. Шу боис, ўйинни захира футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйин сўнгида рақиб жамоа босимни кучайтирди. Хатолар юзага келди ва стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу жуда аламли мағлубият. 

Ўйин давомида ҳужумчилар тетик ҳаракат қилишди, аммо бошқалар жисмоний тарафдан қаршилик кўрсатишга қийналди. Шу боис, позицион услубни афзал кўрдик. Фақатгина қўшимча бўлимлар тўғрисида ўйлаб қолганимиз йўқ. Қарши ҳужумлар ташкиллаштиришни мақсад қилгандик. 

Бу каби мусобақалар тақвимини белгилаш бизнинг қўлимизда эмас. Турнирга тайёрланиш учун қанча узоқ муддат бўлса, шунча яхши. Бу ёшдаги йигитларнинг руҳияти ўзгарувчан. Мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилиш керак. Биз бу жабҳада ҳам ҳаракат қилдик. Эҳтимол, йигитлар ўзига бўлган талабни камайтиргандир. Бу ўзаро суҳбат ёки машғулотларда кўзга ташланмаса ҳам, мана шундай катта ўйинларда билиниб қолади. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради. Жамоанинг келажаги бор. Ушбу натижалар уларнинг карьерасининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши керак. Йигитлар ҳали ёш, уларни ҳали бошқа мусобақалар кутиб турибди. 

Неъматжонов жароҳат олди, шу боис алмаштирилди. У майдонда ўз имкониятини кўрсатишга ҳаракат қилди. Холдорхонов ҳам шундай оғир учрашувда имкони борича ҳаракат қилди. Футболчиларга баъзи вазиятларда бироз тажриба етишмади. Ҳар бир ўйинчида ривожланиш жараёни турлича бўлади. Бундай турнирлар эса улар учун имконият саналади", деди ёшлар терма жамоамиз устози.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика