UZ

Сўнгги янгиликлар

13:01"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни бош мураббийсиз бошлади  0 12:52Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019 бошланади  0 12:46Интервью. Хорватия терма жамоаси собиқ футболчиси: "Шомуродов - топ ўйинчи"  2 12:25Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  17 12:08Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 11:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:52"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими?  1 11:27Карикатура: "Интер" Европа чемпионлар лигасида гуруҳда қолиб кетди  7 11:03Вальверде: "Барселона" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга мажбур"  10 10:47Olamsport: Оғир атлетикачимизнинг жаҳон кубогидаги муваффақияти, UFC чемпиони ташкилотдан кетмоқчи бўлган  0 10:43“Зангиота” клуби туман шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда + ФОТО  6 10:41Рэшфорд "Барселона" таклифини рад этди  31 10:16"Барселона" Мартинесни харид қилиш фикридан қайтди  27 09:56Клопп: “Футболчиларимдан мамнунман”   9 08:50Фати Чемпионлар Лигаси тарихидан жой олди   13

Равшан Эрматов: "Рақибни менсимаслик яхши эмас, ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш шарт" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Рақибни менсимаслик яхши эмас, ҳар бир ўйинга жиддий ёндошиш шарт"

Айни пайтда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб турган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация кеча ўтказилган Қатарда бўладиган ЖЧ-2022га саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашганди.

Шунингдек, ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қуръа ташлаш маросимидан ташқари қатор масалалар бўйича ОФК бош қароргоҳида расмий учрашувлар ўтказмоқда. Хусусан "AFC Integrity" департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми, "Sportradar" компанияси директори Оскар Бродкин, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан, ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан расмий учрашувлар ўтказилди ва унда қатор масалалар бўйича маслаҳатлар олинди.

Бу ҳақда Равшан Эрматов сайтимиз мухбири Шаҳбоз Беғамовга маълум қилди.

Хусусан яқиндагина бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФА президенти этиб сайланган Абдусалом Азизов ўз нутқида футболимиз томирига болта ураётган ёмон иллатлардан бири бу келишилган ўйинлар ва тотализатор эканлигини таъкидлаб, бу борада жиддий курашиш лозимлигини алоҳида қайд этганди.

Абдусалом Азизов: "Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади" 

Шу муносабат билан ОФК бош қароргоҳида бўлиб турган Эрматов бошчилигидаги делегация тотализаторга қарши курашиш компанияси "Sportradar" раҳбарияти билан учрашиб, мазкур ёмон иллатларга қарши курашиш йўллари бўйича тегишли тавсия ва маслаҳатлар олишган. Шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан ва ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан учрашув чоғида VAR тизимини ўрнатиш учун дастлабки босқичда нималарга эътибор қаратиш борасида суҳбат бўлган.

Куннинг иккинчи ярмида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация яна қатор масалалар бўйича расмий учрашув ўтказишни режалаштирган.

Равшан Эрматов шунингдек кеча бўлиб ўтган Қатарда бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичига ташланган қуръа ва миллий жамоамиз ўрин олган гуруҳ ҳақида қуйида қисқача фикрларини билдирди.

- "Кўпчилик осон гуруҳ тушганини таъкидламоқда. Лекин Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан катта тезликда ривожланиб бораётганини унутмаслик керак. Мени хурсанд қиладигани, бу футболчиларимизнинг азалий ва энг асосий орзуси бу мундиал. Шу боисдан ҳам футболчилар Жаҳон чемпионати йўлида қаттиқ тер тўкишлари ва бунинг учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширишларига ишонаман. Футболда орзу олдинга қадам ташлаш учун энг катта мотивация. Гуруҳ ҳақида тўхталадиган бўлсам, аввало рақибларни ҳурмат қилиш лозимлигини айтган бўлардим. Футболда рақибни менсимаслик қандай оқибатларга олиб келганини жуда кўп кўрганмиз. Шу боисдан ҳар бир ўйинда жиддий ёндошиш шарт. Яқиндагина ўтган Осиё Кубоги ҳам қитъамизда футбол тез суръатда ўсиб бораётгани ва барча жамоалар кучайиб бораётганини амалда ҳам кўрсатди. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Кечаги қуръадан кейиноқ биз ташкилий ишларни бошлаб юбордик. Миллий жамоа бош мураббийи Эктор Купер билан алоқага чиқиб, керакли масалалар бўйича гаплашилди. Бизни узоқ ва машаққатли йўл кутмоқда. Мақсад ва вазифа халқимизнинг азалий орзуси бўлган Жаҳон чемпионатига чиқиш. Бунинг учун барчамиз футболимиз ривожи йўлида чин юракдан ишлашимиз талаб этилади", - дейди Равшан Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган Қатарда бўладиган ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида миллий жамоамиз "D" гуруҳида Саудия Арабистони, Яман, Фаластин ва Сингапур билан бирга тушди.



ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон гуруҳи билан танишинг 

ЖЧ-2022. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларининг тақвими

Миллий жамоамиз ЖЧ-2022 саралаш босқичини 5 сентябрь куни Фаластинга қарши меҳмонда бошлаб, келаси йили 9 июнь куни Саудия Арабистонида тугатади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг