UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Музаффаров фаолиятини хорижда давом эттиришга яқин  1 11:05Нагоя шаҳри делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди  2 10:51"Реал" Бундеслига тўпурарларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  4 10:39Ребич Германияга қайтиши мумкин  3 10:27"Барселона" Алькантарани жамоага қайтармоқчи  1 10:26Olamsport: UFC 245 натижалари, Аҳмедов ТОП-10 жангчисини мағлуб этди ва бошқа хабарлар  0 10:05ЎФА ишчи гуруҳи Қатарнинг йирик мусобақаларни ўтказиш борасидаги тажрибасини ўрганмоқда  3 09:54Нагельсманн барчани рақибларини мағлуб этмоқда  4 09:50АПЛ. 17-тур марказий ўйини (превью)  5 09:24Клопп: “Энди голни нишонламайман”  3 08:58Гвардиола: “Биз “Ливерпуль” билан бирга чемпионликни қийинлаштирдик”  8 08:48Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватланг  10 08:42Зидан: “Тақвимни мен тузмайман”  7 08:16Тухель: “Мбаппе норозилигини намойиш этишни яхши кўради”  2 07:50Гаттузо: “Наполи”да муаммолар бор”  3

Равшан Эрматов: "Марказий Осиёда миллий терма жамоалар ўртасидаги мусобақа ташкил этишнинг вақти келди" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Марказий Осиёда миллий терма жамоалар ўртасидаги мусобақа ташкил этишнинг вақти келди"

Бугун, 2 декабрь куни бутун Осиё қитъаси футбол жамоатчилиги диққат-эътибори Гонконгга қаратилди.

Боиси Осиё футбол конфедерацияси бугун 2019 йил якунларига кўра, қитъанинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

"The AFC Annual Awards-2019" олдидан бугун куннинг биринчи ярмида Осиё футболини янада ривожлантириш масаласи бўйича қатор учрашув ва тадбирлар ҳам ўтказилди. Жумладан, Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатлар вакиллари минтақамизда футбол даражасини янада ошириш, ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказди. Қитъа ва минтақамиз футболи келажаги муҳокама этилган учрашувда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва эндиликда миллий терма жамоалар ўртасида ҳам минтақа чемпионатини ташкил этиш вақти келганини билдирди.

- Марказий Осиёда футбол даражасини янада ошириш, минтақа жамоаларининг халқаро майдондаги натижаларини янада яхшилашда аъзо футбол ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш жуда муҳим жиҳат саналади. Футбол инсонларни дўстлаштиради ва бирлаштиради, бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси қўшни мамлакатлар билан янада яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашишга ҳамиша тайёр. Шу ўринда, Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан турли ёш тоифаларида минтақа биринчилиги ташкил этилгани, бироқ миллий терма жамоалар миқиёсида ҳамон турнир ўтказилмаганини таъкидлаш зарур. Агар миллий терма жамоалар ўртасида ҳам шундай мусобақа йўлга қўйилса, бундан ассоциацияга аъзо мамлакатларда яшовчи барча футбол мухлислари бирдек хурсанд бўлишади. Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этадиган мусобақа қитъа миқиёсида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин, - дея Ўзбекистон томони бундай мусобақа ташкил этишда Марказий Осиё футбол ассоциациясига яқиндан кўмак беришга тайёрлигини ва мусобақага мезбонлик қилишдан мамнун бўлишини билдирди ЎФА Биринчи вице-президенти.

Қайд этиш лозим, бугун куннинг иккинчи ярмида ОФКга аъзо барча мамлакатлар делегациялари вакиллари ОФКнинг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида иштирок этишди.

Рейтинг: +57   

Фикрлар

+14   
02 дек 21:47:37
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этадиган мусобақа қитъа миқиёсида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин, -

To'g'ri, biz ham Markaziy Osiyo kubogi musobaqasini tashkil qilishimiz kerak. Bularni safiga iloji bo'lsa Qozog'iston bilan Ozarbayjonlarni ham qo'shib, 4 tadan 2 ta guruhga bo'linib ajoyib musobaqa o'tkazsa bo'ladi.

Mana shu kunlarda Arablar Fors ko'rfazi kubogi musobaqasini o'tkazishyapdi-ku!
+7   
02 дек 21:31:15
Али Каршибаев
Ажойиб зур буларди 2 йилда 1 маротаба марказий осие кубоги
+6   
03 дек 09:51:39
Cuper-liga
Равшан ака ўзингиз ташаббус билан чиқинг. Яхши иш бўларди. Ҳамма масъулият билан қараб асосий таркибда келса зўр мусобақа бўлар эди.
+5   
03 дек 07:55:15
Pirlo_21
Qozogistonni ham qoshish kerak. Mehmon jamoa sifatida. Ularni fudboliyam ancha oldinda. Nima dedingiz
+5   
03 дек 07:42:14
Уйлаб гапир
Албатта қилиш керак. Иложи бўлса Қозоғистонни хам қўшиш керак. Тўғри федерацияси уефага қарайди лекин регион жихатидан марказий осиёку
+5   
02 дек 23:13:16
Davronbek Beshariq
Айни дамда жуда яхши турнир булар эди Худди Курфаз - кубогига ухшаб. Хар икки йилда. Ёмонми Эрон, Узбекистон , Тожикистон , Афгенистан , Туркменистан , Киргистан маказий осиё давлатлари иштирокида.
+5   
02 дек 22:39:56
Одилжон Андижан
Буни узи олдинрок бошлаш керак эди терма жамоамизнинг жч уйинларига яхши тайергарлик вазифасини утаб берарди майли хечдан кура кеч Р.Ирматовни ташаббуси билан булаетган шекилли бу хам футбол тарихида колади.Иложи булса Хар йили утказилиши керак Туркия, Азербайджан ва шунга ухшаш жамоаларни мехмон сифатида жалб килса турнирга кизикиш янада ортарди.
+5   
02 дек 22:06:10
akmal+nasaf
Judayam ajoyib bulardi
+5   
02 дек 22:02:29
Neftci&Barca
Яхши ва керакли турнир! Керак бўлса бошқа давлат миллий терма командалари "вне конкуренции" турнирга қўшилишлари мумкин
+5   
02 дек 21:26:45
kaxa.uz
Яхши ташаббус.
+4   
02 дек 22:37:01
Jiddiy muxlis
Dinamoga BAA liklar sponsor bo'larmishku.Kun.uzdan o'qidim
+3   
03 дек 00:42:10
Жомий 22
Хар бир давлатни 3 тадан жамоаси Ўрта Осиё Премиер лигасини ташкил қилса нур устига аъло бўларди
+3   
02 дек 22:00:44
Alisher Mavlonov
Terma jamoalar o'rtasida chempioanat o'tkazish yaxshi taklif , biroq menimcham kulublarimiz o'rtasidayam musobaqalar tashkil etilishi lozim deb o'ylayman ... Mamlakatlarning kuchli 3 ta jamoasi qatnashadigan chempioanat tashkil qilish lozim ...Bu eng maqbul yo'l to'g'ri bu ancha qiyin va sarf xarajatlarni talab qilishi mumkin lekin bundan faqat bizlar yutamiz bu hamma uchun foydali bo'lardi... 7 ta chempianatdan 21 ta jamoa reytinga qarab O'zbekiston , Qozog'iston va Erondan 3 tadan qolgan mamlakatlardan 2+1 tizimi bo'yicha kulublar saralab olinishi kerak...Takliflar bo'lsa mening fikrim yoqsa pulus bosing ...
+3   
02 дек 21:43:20
strilok
Yaxshi ĝoya buni amalda bajarsak TJ saviyasi yana osharmidi
+2   
03 дек 00:01:11
Ден
Равшанбек бор экансизу укам хеч булмаса мана шунака гаплар ва таклифлар билан чикиш килиб туринг а то умуман борингизни хам йугингизни одам билмай коляпти а так бу яхши фикр ишингизга омад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг