UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   0 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  4 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  6 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  27 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  4 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

Ариҳиро Сентоку — ОКМК футболчиси.

Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоада бир неча кундан бери кўрикдан ўтаётган япониялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.  Ариҳиро Сентоку янги мавсумдан олмалиқликлар сафида ҳаракат қилади.

"Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда.

Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998-йил 12-декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку "кончилар"нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздоватс» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, ярим ҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган", -дейилади ОКМК берган расмий хабарда.

ОКМК сафида япониялик футболчи кўрикдан ўтмоқда

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика