UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Жаба Жигаури: "Қизилқум" ғалабага муносиб эди"  0 16:05"Бавария" юлдузи учун 100 млн евро: даъвогарлар маълум  5 15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  5 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  0 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:46"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда  9 13:23"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"  17 13:104 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?  0 12:43"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди  2 12:15Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?  8 11:46"Қизилқум"дан енгилган "Андижон"ни энди ким синовдан ўтказади?  4 11:25"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди  1 10:19"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди  3

Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди Янгиликлар

Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди

Муборакнинг "Машъал" жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш борасидаги ишларини давом эттирмоқда.

" Клуб раҳбарияти ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади.

2000 йил 16 март куни таваллуд топган (25 ёш) футболчи майдон марказида ишончли ҳаракатлари, юқори жисмоний тайёргарлиги ва универсаллиги билан ажралиб туради. У марказий ярим ҳимоячи позициясидан ташқари таянч ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Бўйи 178 см бўлган Абубакар ўнг оёқли футболчи ҳисобланади.


Абдул Рашид Абубакар профессионал фаолиятини "Аccра Лионс" клубида бошлаган. Кейинчалик у халқаро майдонларда тўп тепиб, турли мамлакат чемпионатларида тажриба орттирди. Хусусан, Босния ва Герцеговинада "Сараево" сафида, Сербияда "Лозница" жамоасида, Ўмонда "Баҳла", Молдовада "Спартании Селемет" клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қозоғистон Премьер-лигасида "Ордабаси" ҳамда "Атирау" жамоалари таркибида иштирок этган.

Футболчи "Машъал" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 100 минг еврога баҳоланмоқда", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика