Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади
11 фев 08:10
Янгиликлар
Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади
"Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини жадал давом эттирмоқда.
Машғулотлар жараёнида мураббийлар штаби бир қатор ёш ва истиқболли футболчиларни кўрикдан ўтказиб, энг муносиб номзодлар билан узоқ муддатли келишувларга эришди.
Клуб расман уч нафар янги футболчи билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
Асадбек Ҳабибуллаев — 21 ёшли ҳимоячи. Ўтган мавсумда 23 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлган футболчи билан 2 йиллик шартнома тузилди.
Мақсудхўжа Аълохўжаев — 21 ёшли иқтидорли ҳимоячи. Ўтган мавсумни «Динамо» жамоаси сафида ўтказиб, 10 та баҳсда 1 та голли узатмани амалга оширган. У билан 3 йиллик битим имзоланди.
Самандар Жўрабеков — 21 ёшли дарвозабон. "Олимпик" клуби таркибида 11 та учрашувда майдонга тушган посбон билан ҳам 3 йиллик шартнома тузилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар