UZ

Расман: Иван Перишич - "Бавария" футболчиси Янгиликлар

Расман: Иван Перишич - "Бавария" футболчиси

Хорватиялик ўйинчи Иван Перишич ижара асосида "Бавария"га ўтди.

Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Мюнхенликлар хорватиялик футболчини кейинги йилда 20 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти билан 5 миллион еврога ижарага олишлари кутилаётган эди.

Перишич Милан клубига 2015 йилда "Вольфсбург"дан ўтган. Футболчининг "Интер" клуби билан тузган шартномаси 2022 йил 30 июнга қадар мўлжалланган эди.

Футболчи якунланган мавсум Италия клуби сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол уришга эришган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг