UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Зидан: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман, "Реал" бундан-да яхшироқ бўла олади"  1 10:22Бензема ЛаЛига ассистентлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди  2 10:05UFC. Иккита жангда нокаут, Зубайра эса тўлиқ жанг ўтказди   0 09:41Coca Cola Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон, Муборакда "Машъал" "Сурхон" билан ўйнайди  5 09:20Драган Черан: "Янги тарихни яратишдан бахтиёрмиз"  19 08:55Лэмпард: “Икки очко йўқотдик, бу биз учун катта дарс бўлди”  7 08:35ЛаЛига. "Бетис" - "Реал Мадрид" 2:3  0 08:35Видал “Интер” сафида дебют қилди  2 08:30А Серия. "Интер" - "Фиорентина" 4:3  1 08:10“Насаф” беш турдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришмоқда  2 07:45"Қўқон-1912": Шуҳрат Ғаниевга миннатдорчилик билдирамиз!  11 07:42"Пахтакор"нинг иродали ғалабасидан чиройли ГАЛЕРЕЯ  21 07:30Зинченко “Барселона”га ўтиши мумкин, фақат...  1 07:10Зидан Ла Лигада 100-ғалабасига эришди  0 06:59Шота Арвеладзе: "Клуб ва ишқибозлар учун жуда хурсандман"  19

Расман: Дердийок эркин агент сифатида “Пахтакор” билан 2 йиллик шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: Дердийок эркин агент сифатида “Пахтакор” билан 2 йиллик шартнома имзолади

Швейцариялик ҳужумчи “шерлар”нинг янги футболчисига айланди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграмдаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Швейцария терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатлари финал босқичи иштирокчиси бўлган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийок "Пахтакор"нинг навбатдаги трансферига айланди. Футболчи жамоа билан эркин агент сифатида икки йиллик шартномага имзо чекди.

Дердийок фаолиятини Швейцариянинг "Олд Бойз" жамоасида бошлаган. Кейинчалик яхши ўйинлари билан ўша пайтда мамлакатда гегемон саналган клуб "Базель" эътиборини жалб қилган. Шундан сўнг Германия бундеслигасида "Байер" ва "Хоффенхайм" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилдан у фаолиятини Туркияда давом эттириб, "Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гўзтепе" жамоаларида тўп тепди. "Базель" ва "Галатасарой" таркибида Швейцария ва Туркия чемпионига айланган. Миллий терма жамоаси сафида эса кўплаб муваффақиятли ўйинларда майдонга тушиб, Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этиб, мухлислар қалбидан жой олган.


"Шерлар" сафига хуш келибсан, Эрен!


Эрен ДЕРДИЙОК

Туғилган санаси: 12.06.1988

Туғилган жойи: Базель, Швейцария

Бўйи: 191 см

Амплуаси: ҳужумчи

Фаолияти

20042006  Олд Бойз   18 ўйин, 10 гол

20062009  Базель   63 ўйин, 17 гол

20092012  Байер    90 ўйин, 25 гол

20122014  Хоффенхайм19 ўйин, 1 гол

20132014  Байер   18 ўйин, 1 гол

20142016  Қосимпошо   40 ўйин, 15 гол

20162019  Галатасарой   63 ўйин, 20 гол

2019  Гўзтепе  5 ўйин

Швейцария терма жамоасида 60 учрашувда 11 гол урган.


Ютуқлари: Швейцария чемпиони-2008, Швейцария Кубоги соҳиби-2008, Туркия чемпиони-2018, Туркия Суперкубоги соҳиби-2016.

Швейцариянинг энг яхши ёш футболчиси-2008.




Рейтинг: +86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика