UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Мўмин Мелиев - ПРО-Лигада "Мавсумнинг энг яхши футболчиси"  0 14:05"Ростов" муҳим футболчиларидан бирини трансферга қўйишга қарор қилди  5 13:39Карикатура: Сарри Роналдунинг жаҳли чиққанда нима қилиш кераклигини Зиданнинг қўлланмаларида ўқимоқда  4 13:15Расман: "Лос Анжелес Гэлакси" Ибрагимович клубдан кетганини эълон қилди  6 12:45"Тоттенхэм"ни бошқариш учун 5та номзод  2 12:22Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  18 12:22Франция чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 12:21Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз?  5 12:15Дастлабки жиддий ўйин  19 12:07Даврон Файзиев: "Бизда менимча тактика эмас, таркиб очиқ масала"  20 11:598 ой олдин 5 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов кейинги йил мураббийликка қайтиши мумкин  43 11:55ПСЖ Ванда Нара билан эри борасида музокаралар олиб бормоқда  5 11:54ЖЧ-2022 саралаш. Барча гуруҳлардаги вазият ва бугун бўладиган ўйинлар  16 11:31Италия терма жамоаси футболчилари янги либосларда  4 11:13"Машъал"га кубок йўқми?   21

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди Янгиликлар

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Равшан Эрматов, Аваз Максумов, Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Ойбек Касимов иштирок этди.

Йиғилишда бош директор сифатида фаолият юритиб келган Омон Ғофуровнинг ташкилот раҳбарлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзганидан сўнг Профессионал футбол лигасига янги раҳбар тайинлаш масаласи кўрилди.

ЎзПФЛ Уставигакўра, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари ташкилот бош директорини тасдиқлаши лозим. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бош директори лавозимига футбол соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб бориб тажриба тўплаган Даврон Гайратович Шакурбанов номзоди тавсия этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Эрматов Профессионал футбол лигасининг миллий футболимиздаги энг муҳим бўғинлардан бири эканини таъкидлаб, ЎзПФЛнинг олдинги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва ушбу масъулиятли даврда иш бошлаётган янги раҳбарга омад тилади. ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Маълумоти – олий.  Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CHAMPIONAT.ASIA сайти айнан Даврон Шакурбанов ушбу лавозимда иш бошлаши ҳақида хабар қилганди. 



Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг