UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Расман: "Ювентус" ярим ҳимоячи сотиб олди  1 00:40Зеедорфнинг мураббийликдаги омадсизлиги давом этади  1 00:20Бугун Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019нинг илк учрашуви бўлиб ўтади  4 00:00"Пахтакор"га қайтган Канюк ёҳуд "шерлар"нинг ЖАРдаги машғулотидан ГАЛEРEЯ  7 23:25Расман: "Барселона" майда сотиб юборган футболчисини яна ортга қайтарди  7 22:55Расман: "Бавария" 18 ёшли форвард билан келишувга эришди  1 22:25Расман: Почеттино "Тоттенхэм" футболчисига айланди  10 22:09"Локомотив" - "Бухоро" 1:1, Жавоҳир Соҳибов "темирйўлчилар" таркибида майдонга тушди  23 21:45Абду Диалло: "ПСЖга ўтиш – бу фаолиятимдаги муҳим қадам"  0 21:20Дани Алвес фаолиятини Италия грандида давом эттириши мумкин  5 21:00"Тоттенхэм" футболчиси мадридликлар билан шартнома имзолаш учун Испанияга учиб кетди  4 20:30Тома Лемар: "Ўтган йилдаги статистика нимага қодирлигимни кўрсатмайди"  1 20:26Эртага қуръа. Шомуродов, Суюнов, Исмоилов ва Тўхтахўжаевнинг тахмини қандай?   55 20:10"Пахтакор": Канюк қайтди, Машарипов ва Ҳамробеков Туркияда  23 20:10"Реал" футболчиси янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин  1

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди Янгиликлар

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Равшан Эрматов, Аваз Максумов, Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Ойбек Касимов иштирок этди.

Йиғилишда бош директор сифатида фаолият юритиб келган Омон Ғофуровнинг ташкилот раҳбарлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзганидан сўнг Профессионал футбол лигасига янги раҳбар тайинлаш масаласи кўрилди.

ЎзПФЛ Уставигакўра, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари ташкилот бош директорини тасдиқлаши лозим. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бош директори лавозимига футбол соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб бориб тажриба тўплаган Даврон Гайратович Шакурбанов номзоди тавсия этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Эрматов Профессионал футбол лигасининг миллий футболимиздаги энг муҳим бўғинлардан бири эканини таъкидлаб, ЎзПФЛнинг олдинги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва ушбу масъулиятли даврда иш бошлаётган янги раҳбарга омад тилади. ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Маълумоти – олий.  Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CHAMPIONAT.ASIA сайти айнан Даврон Шакурбанов ушбу лавозимда иш бошлаши ҳақида хабар қилганди. 



Рейтинг: -69   

Фикрлар

+30   
17 июн 21:34:07
Собир 1977
Келишилган уйинларда катнашган инсони куйишиб катта хато килишди. Ана Энди сиздан угина биздан бугина кабилида ишла авжига чикади.
+26   
17 июн 21:28:57
. .
Маълумот учун, Шоқурбонов 12 йил муқаддам, 2007 йил июлида Ўзбекистон футболининг ўша вақтдаги раҳбарияти томонидан ҳакамликдан четлатилган. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан шу муносабат билан эълон қилинган мақолада у «келишилган ўйинларни ташкил этгани» учун четлатилгани қайд этилган.«ЎФФнинг футбол бўйича мусобақаларини бошқарадиган ҳакам ва инспекторларнинг фаолиятини тартибга солиш, адолатсиз ҳакамликни олдини олиш ва уларга барҳам бериш, шунингдек, ишқибозлар орасида футболнинг нуфузини янада ошириш мақсадида С.Эрматов, Р.Серазиддинов, Г.Имомов, Р.Айтеков, А.Коваленко, Д.Шоқурбонов, Ж.Саидов, З.Қодиров ва Н.Рўзимовлар ЎФФнинг ҳакамлар ва инспекторлар рўйхатидан чиқарилди.Улар, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, этик ва маънавий меъёрларнинг бузганлиги, жамоаларга ён босганлиги ва уларни қўллаб-қувватлаганлиги, ўз ваколатларини ўзбошимчалик билан оширганлиги, қоидаларнинг қасддан бузилишига йўл қўйгани, шунингдек, жамоалар ўртасидаги «келишилган ўйин»ларни ташкил этганлиги учун муносиб жазоланди», дейилади 2007 йил Ўзбекистон футбол федерацияси сайтид
+20   
17 июн 23:32:07
geniy Geenrih
Вах ха ха, жим кузатдим чунки вертуал дўстим Умид Ахмаджонов тарафида турганимда хамма қаршилик қилди.Шунча катта ишларни бажарган инсонни хақоратлашлар хато эканини неча бор ёздим.Афсус ва яна афсус кунимиз кинначиларга қолди.Эслан Равшан "Қурувчи"чига ён босганларини.Сервер Жепаров жонли эфирди "жавоб бераман бу ўйин сотилган" дегани, Саша Генрих бел курак билан кўмганию Зайниддин Тожиев "Шўртан" таркибида гол уриб "Пахтакор" байроғини боши узра кўтариб бутун стадион бўйлаб югуриб голни "Пахтакор" мухлисларига бахшида этганини.Хақиқат ана энди йўқ бўлди.
+20   
17 июн 22:26:17
UZBEK-MEN
Эххх Ахмаджоновни ўрни хозирдан билинмоқда.
+20   
17 июн 21:54:06
UZBEK-MEN
Энди Пахтакор гап сўзлардан қутулиб Буник тутилди )))
+20   
17 июн 21:39:08
Fanat Barca 7
Ие гирт тотализаторчи булибдику пфл на. Ана холос пишди гилос.
+20   
17 июн 21:27:41
Пахтакор / 2017
Хаммаси Энди тшунарли бовотди У.Ахмаджонов пайтида хакамлар к,у́пол хатолари ПАХТАКОР фойдасига ишлагани, умид ПАХТАКОР да ишлаган хамма у́йлади умидни иши, буни чунган чунади умидни ёмон ку́рсатишни эплашди азаматлар
+20   
17 июн 21:23:00
dak180990
Манам эртага Равшан Эрматовни олдига бориб, манга хам бирор амал беришини сурайман, чунки манам Тошкент шахар техника университетини магистратурасини тугатганман!
+19   
17 июн 22:13:31
Пахтакорим
Қурувчи жамоасини қандай қилиб 2 йил ичида ўша пайтда Олий лигага, 1чи йили - совриндор, кейингиллар эса олтин медаль олингани-ю. Қандай қилиб Қурувчи-Пахтакор ва Пахтакор-Қурувчи ўйинлари эсимга тушаяпти. Фақат битта инсон хакамлик қилиши, нохаклик тўйган Гейнрихнинг гол урганидан кейин трибуна олдига келиб лопаткада ер чопаётгандек пантомимо қилиши, шу "иш"ига кейин уни дисквалификация қилиб юборилиши эсимга тушаяпти. Ана кимлар тахтга ўтираяпти
+19   
17 июн 21:34:34
Абдуллох
Ҳаммаёқ ҳалта.
+17   
17 июн 22:35:22
Kamol Mirzaev
Men Axmadjonovni 1 marta Qarshiga birganda kordim. U odamning yuzidagi nurda va biz oddiy xalq bilan birga suxbatlashishi. Menda u insonga nisbatan hurmatimni oshirdi. Qoshnimizni oglini kochada oenayotgan futbolini korib Toshkentga olib ketib hamma sharoitlarni qilib berdi. Ming rahmat shu insonga. U insoni yaqindan kormaganulicha tushnmaysizlar. Haqiqiy Oliyjanob inson.
+17   
17 июн 21:55:05
m.barsa
Маълумот учун, Шоқурбонов 12 йил муқаддам, 2007 йил июлида Ўзбекистон футболининг ўша вақтдаги раҳбарияти томонидан ҳакамликдан четлатилган. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан шу муносабат билан эълон қилинган мақолада у «келишилган ўйинларни ташкил этгани» учун четлатилгани қайд этилган. Манба: kun.uz
+16   
17 июн 22:38:58
Kamol Mirzaev
elbek xoliqov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ermatov ham aynan Ahmadjonovni hatosini takrorlayapti
Ermatov 100% boshqara olmaydi. Korasizlar. Yana va yana etaman u rahbar emas.
+14   
17 июн 22:07:58
Одилжон Рахмонов
Шокурбонов билан Сайфиддин ака Эрматов хам келишилган уйинлар буйича четлатилган эканку кизик,ХАММАСИ ЖУДА КИЗИКАРЛИ КЕТЯПТИ.
+14   
17 июн 22:03:25
Пахтакорим
энди ПФЛ дабдаласи чиқади.. Хали Мираброр Усмоновни эслагандек, Умид Ахмаджоновни хам эслаймиз шеккилли?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг