UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  3 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  2 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5 18:30"Бернарду Силванинг "Сити"да қолишини истаймиз" — Гвардиола  1 17:59Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"  4 17:32Ўзимизнинг карикатура. Темирйўлларда "қонли қотиллик"  7

Қувайт ва Ливан футзал бўйича Осиё чемпионатига йўл олган дастлабки икки жамоа Янгиликлар

Қувайт ва Ливан футзал бўйича Осиё чемпионатига йўл олган дастлабки икки жамоа

2020 йилнинг 24 февраль - 10 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳозирда мазкур мусобақага саралаш ўйинлари фақат Ғарбий минтақада старт олган. Келаси йил қитъа биринчилигида 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли бешликдан жой олган жамоалар 12 сентябрь - 4 октябрь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишади. 

Ғарбий минтақада кеча бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг Осиё чемпионатига йўл олган дастлабки икки жамоа номи маълум бўлди. Булар - Қувайт ва Ливан. Маълумки, Ғарбий минтақада саралаш баҳслари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказиляпти. 

Ҳар бир гуруҳда биринчи-иккинчи ўринларни қўлга киритган, шунингдек 3-ўрин эгаларининг ўзаро баҳсида ғолиб чиққан жамоа (жами 5та жамоа) Осиё чемпионатига боради. Саралаш баҳсларига Баҳрайн мезбонлик қилмоқда. 

Кеча гарчанд Қувайт мағлубиятга учраган бўлса-да, иккинчи ўриндан пастга тушмаслиги маълум бўлди. Ливан эса Саудия Арабистонини мағлуб этиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

"A" гуруҳи - Қувайт, Ироқ, Баҳрайн, БАА, Фаластин. 

"B" гуруҳи - Ливан, Саудия Арабистони, Қатар, Уммон. 


"A" гуруҳи ўйинлар тақвими: 

1-тур. 16 октябрь

Қувайт - Фаластин 7:1. БАА - Баҳрайн 3:3

2-тур. 17 октябрь

Фаластин - Ироқ 3:6. Қувайт - БАА 4:1

3-тур. 18 октябрь

Ироқ - Қувайт 1:4. Баҳрайн - Фаластин 4:1

4-тур. 19 октябрь

БАА - Ироқ 3:2. Баҳрайн - Қувайт 2:0

5-тур. 20 октябрь

Фаластин - БАА, Ироқ - Баҳрайн


"B" гуруҳи ўйинлар тақвими: 

1-тур. 16 октябрь

Ливан - Уммон 10:2. Қатар - Саудия Арабистони 2:5 

2-тур. 18 октябрь

Уммон - Қатар 3:0. Саудия Арабистони - Ливан 1:2 

3-тур. 20 октябрь

Ливан - Қатар, Саудия Арабистони - Уммон


Плей-офф. 22 октябрь

"A"-3 - "B"-3

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика