UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30«Челси» ҳимоячиси: “У WhatsApp орқали «йигитлар, сизларни яхши кўраман» деб ёзиб, сўнгра, гуруҳдан чиқиб кетди”  16 23:15УЕФА Суперкубоги учун чипталар қачон сотувга чиқарилиши маълум бўлди  6 23:09Қойил, Афғонистон ярим финалда!  7 22:40ОЧЛ. Нимчорак финалнинг иккита баҳси ўтказилди  1 22:17ЕЧЛ янги мавсумининг биринчи саралаш босқичига қуръа ташланди  1 22:05Виталий Денисов "Рубин"га ўтмоқда  18 22:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:45"Қироллик клуби" Неймарни қўлга киритиш учун Каземирони беришга тайёр  14 21:25"Реал" Ферлан Мендининг таништирув маросимини ўтказиш санаси маълум  5 21:10ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди  25 20:35"Вест Хэм" МЮ билан футболчи алмашмоқчи  7 20:15Жеррард Лэмпард бошқарган"Дерби Каунти" клубининг таклифини рад этди  2 19:50Омар Момани карикатураси: Кепа Сарридан кейин "Челси"нинг янги мураббийи?  7 19:33Ўзбекистон кубоги: 3-босқич учрашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхати  7 19:25Карикатура: "Кекса сеньора" Саррини ўзига ром этди, нима билан?  5

Қутман Қадирбеков: "Қирғизистон исталган рақиб билан курашга тайёр" Янгиликлар

Қутман Қадирбеков: "Қирғизистон исталган рақиб билан курашга тайёр"

Қирғизистон терма жамоасининг 21 ёшли дарвозабони Қутман Қадирбеков кечаги Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин микст-зонада учрашуви ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Нуфузли мусобақада терма жамоа сафида дебют қилганимдан хурсандман. Ҳар кимга ҳам бу насиб этавермайди. Мен берилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишни истайман. Барча исталган вақтда майдонга тушиши мумкинлиги эҳтимоли билан доимо сафга чиқишга ҳозир-у нозир бўлиш керак. Қандай ўйнаганимни мураббийлар баҳолашади. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим.

Қирғизистон терма жамоаси исталган рақиб билан курашишга тайёр. Биз доимо ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўйин қандай кечишидан қатъи назар мураббийлар охиригача футбол ўйнаш кераклигини таъкидлашади.

Мен дарвозани қўриқлаганимдан хурсандман. Аммо учрашувдан олдин Кореяга қарши баҳсда мен тушишимни ҳаёлимга келтирмагандим. Фақатгина мураббий таркибни эълон қилганида буни тушуниб етдим. Павел Матяш билан жуда дўстона алоқадаман.

Ёқимли ҳаяжон сезилди. Лекин майдонда буни автоматик тарзда унутасан. Рақиб кимлиги иккинчи даражага чиқади. Терма жамоадаги акаларим ҳам ўйиндан олдин мени қўллаб-қувватлаб туришди. Кучли рақибга қарши Осиё Кубоги баҳсида майдонга тушганимдан ниҳоятда хурсандман", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Қутман Қадирбеков.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси кеча Осиё Кубогининг 2-тур доирасида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Учрашув тақдирини эса биргина гол кореяликлар фойдасига ҳал этди.

Қирғизистон терма жамоаси учинчи тур олдидан плей-офф босқичига учинчи ўрин билан чиқадиган 4 жамоадан бири бўлиш имкониятини сақлаб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг