UZ

Сўнгги янгиликлар

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  34 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  16 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

"Қўқон-1912" ва "Сурхон" ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди Янгиликлар

"Қўқон-1912" ва "Сурхон" ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди

Теглар :  ҚўқонСурхон
"Қўқон-1912" клуби Термизнинг "Сурхон" клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди.

Давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиб, иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси бугун Тошкент шаҳрида назорат учрашувини ўтказди.

"Шунқорлар"нинг рақиби Термизнинг "Сурхон" жамоаси бўлди. Бахтиёр Ашурматов ўртоқлик ўйинида таркибда бўлиб турган барча футболчиларга ўйнаш имконини берди. Жароҳат сабабли Мурод Холмуҳаммедов ҳамда яқинда ўз ватанидан қайтиб келган Славко Лукичлар бугунги ўйинда қайдномага киритилмади.

Учрашув водийликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Хамиддило Абдухамидов ҳамда Шоҳназар Норбековларда қулай имкониятлар юзага келди, улар вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўйиннинг 35-дақиқасига келиб рақиб ҳимоячилари Хамидилло Абдухамидовни тўхтатиб қолишни уддасидан чиқа олишмади. Хамиддилло дарвозабон билан деряли бирга-бир вазиятга чиқиб, учрашувдаги ҳисобни очди. 

Иккинчи бўлимда жамоа таркибида бир нечта ўзгаришлар бўлди. 53-дақиқада чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирган Суҳроб Бердиев икки нафар рақибни алдаб ўтди ва дарвоза томон аниқ зарба йўллаб ҳисобни ўзгартирди. Иккинчи голдан сўнг термизлик футболчилар ҳисобни қисқартириш учун олдинга интилишди. Қарши ҳужумда Анвар Ҳожимирзаев ҳимоячилардан қочиб кетди ва "Сурхон" дарвозасига учинчи голни киритди.   

Учрашувнинг қолган қисмида ҳар икки жамоа футболчилари ҳарчанд уринишмасин, дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб  "шунқорлар" Қурбон ҳайити байрамини нишонлаш учун  юқори кайфиятда уйларига жўнаб кетишди. Жамоа навбатдаги машғулотларни 22 июль кунидан  яна Тошкент шаҳрида давом эттиради. 

Ўртоқлик учрашуви 

"Қўқон-1912" — "Сурхон" 3:0

Голлар: Хамидилло Абдухамидов (35), Суҳроб Бердиев (53), Анвар Хожимирзаев (66).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика