UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  9 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  10 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  7 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   78 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  20 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  21 15:44Olamsport: Шоҳжаҳон навбатдаги жанги ҳақида гапирди, Ломаченконинг рақиби расман маълум бўлди  2 15:26Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан матбуот анжумани 22 февраль куни соат 17:30да бошланади  8 15:21Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи ўйинлари тақвими  2 15:20Сарри "Челси"ни тарк этса, клуб унга миллионлаб фунт тўлаб беради  10 15:06Фердинанд: "Ливерпуль" "Бавария"ни мағлуб этади"  15

Акрамов "Қўқон-1912"ни тарк этди Янгиликлар

Акрамов "Қўқон-1912"ни тарк этди

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” футбол клуби таркибида ўзгаришлар давом этмоқда.

Куни кеча жамоа ўзининг содиқ футболчиларидан бири  Баҳодир Акрамов билан хайрлашди.

Маҳоратли ярим ҳимоячининг жамоадан кетишига “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қуйидагича изоҳ берди.

- Баҳодир Акрамов – биз уни Боря деб чақирамиз. Баҳодир яхши инсон, жамоамизнинг ёқимтой футболчиларидан бири. Кам гапирадиган, ўйин пайтида ёшларга далда берадиган, Қўқон футболи учун жонини берадиган футболчи. Ҳақиқий Қўқон фарзанди. Айтган кўрсатмаларимни сўзсиз бажарадиган футболчи. Қўқонлик мухлислар ва жамоамиз аъзолари бу футболчини ҳали кўп соғинамиз. Унинг рақибдан тўпни олиб қўйишлари, узоқ масофадан йўллайдиган аниқ ва кучли зарбалари, тўхтаган ўйинни тезда бошлаб юбориш каби хислатларини унутиб бўлмайди.  Стадиондаги мухлисларнинг “Боряни қўй” деб ҳайқиришлари...

Менга ҳозир жуда қийин бундай футболчилар билан хайрлашиш.  Чунки бизнинг жамоада футболчининг нафақат маҳорати, балки инсонийлик хислатларини биринчи ўринга қўямиз. Бу футбол шунақа экан. Вақт ўтган сари анча кўп футболчилар билан хайрлашишга тўғри келди. Баҳодир мени укамдек, фарзандимдек бўлиб қолган. Очиғи кўзимга ёш келди.... Баҳодир сенга омад тилайман ! “Қўқон-1912”  жамоасининг ва менинг эшикларим сен учун доим очиқ – дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Қўқон-1912”  футбол клуби раҳбарияти , мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Баҳодир Акрамовга жамоамиз учун қилган хизматларига каттадан – катта миннатдорчилик билдирамиз. Акрамовнинг келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

+6   
12 фев 11:59:59
Speed
Bizada aytilmaydi qayerga ketdi?nima uchun ketdi.Hohlasa ketvuradi murabbiylar yiglab qolvuradi.
+3   
12 фев 12:33:06
Fayzulla
Франция чемпионатига кетади шунака хабар чикди
+3   
12 фев 11:57:37
Totti 10
Shunaqa sifatsiz xabar bo'ladimi?! Nima sababdab ketdi? Qayerga ketdi? Bu savollarga javob yo'q.
+2   
12 фев 11:59:05
Bekzod
кайерга кетти или дон дон зикими уйоги
+1   
12 фев 13:23:29
ХОНЛАР ЮРТИ
Боря рахмат мехнатиз учун. Куконимизи фахрисиз.Омад дустим
+1   
12 фев 13:15:02
ValiyeviCH
Baxodir Qo'qon 1912 uchun qilgan mehnatlariz uchun rahmat qatga ketgan busezam faoliyatizi Qo'qonda tugatin aka
+1   
12 фев 12:32:17
Ibroximov Ibroxim
Manimcha borya chet elga kettiyov sekret bogsnini sababi manimcha narigi kamandada korikdan otadi uwanga sekret nobodo korikdan otomasa qoqonga qaytib keladi uwanga sekret
+1   
12 фев 12:03:21
Nb-24
Бу футболчининг нега кетганлигини ёзишсин. Кузига ёш олди деб айтиш осон.
Сабаби нима?????
+1   
12 фев 11:57:35
Old city boyS
Shuncha zur bulsa Quqonda olib qolsin edi Xasanov
   
12 фев 15:58:11
Muhammadiy
Bahodiraka kamandada faqat sizi shaxsan tanirdim. Mayli omon bo'ling!
   
12 фев 15:34:06
Сюкли Нефтчи!
Жуда тугри килади туйдан олдин ногора керак эмас режалари амалга ошса айтилгани яхширок.
   
12 фев 15:14:55
Jahongirquqon
Эх Боря нахот куконга сигмадинг?
   
12 фев 14:20:14
MEKSIKA-2011
Франция чемпионатига ўтяпти
   
12 фев 14:03:44
PGS
Сарлавхани номи : Топишмок ( Боря кани) деб куйиш керагиди
   
12 фев 13:32:59
FORWARD_9
dilshod leverpool фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
o'yinga qo'y deb hayqirishadimi yoki qo'y deb hayqirishadimi tushinmadim shu joyiga
Ee Qo'y deb maydonga tushur deydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг