UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Жирона" "Краснодар" футболчисига кўз тиккан  0 13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга етиб борди  4 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  6 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  21 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  4 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  4 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин Янгиликлар

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Бугун Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик сармоядорлар "Қўқон-1912" офисида бўлди.

"Жамоамизнинг катта тарихга эга бўлганидан хабар топган инвесторлар "Қўқон-1912" футбол клуби тарихига катта қизиқиш билдирди. Меҳмонларни жамоамиз раҳбарияти илиқ кутиб олди ва уларга жамоамизнинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Инвесторлар ва "Қўқон-1912" жамоаси вице-президенти Акрамжон Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.



Хитойлик меҳмонлар "Қўқон-1912" жамоасини Куйтун шаҳридаги маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Агар "Қўқон-1912" жамоаси бу таклифга рози бўладиган бўлса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатларни хитойликлар ўз бўйниларига олишларини ҳам таъкидлашди. Бу таклифга жавобан эса жамоамиз раҳбарияти чемпионат вақтида бўладиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик беришди. Бу масала бўйича кейинчалик яна бир бор суҳбатлашишга келишиб олинди. Учрашув сўнгида инвесторларга эсдалик совғалари тақдим этилди.



Шунингдек, жамоамиз раҳбари  Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Азамович Усмонов қабулида бўлди. Қабул давомида ҳокимимиз жамоа аъзоларини "Фаргона вилояти ҳокими кубоги" турниридаги галаба билан табриклади ҳамда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга тайёр эканликларини билдирди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика