UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14"Ювентус" "Наполи" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:50"Астон Вилла" Луисни 110 млн фунтга сотишга тайёр  0 13:27Olamsport: Нурсултон Рўзибоев Дана Уайтга мурожаат қилди, америкалик спортчини Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ва бошқа хабарлар  0 13:02"Ювентус" Мюллер эркин агентга айланганида уни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" вингери жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда  2 12:18Расман: Санжар Қодирқулов "Нефтчи" футболчисига айланди  9 11:59"Бухоро" икки футболчига қизиқмоқда  1 11:37Санжар Қодирқулов "Нефтчи"га ўтмоқда  8 11:18"Милан" "Бетис" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 10:55"Бавария" ҳимоячи изламоқда  2 10:32Анри АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  0 10:08Пеп Гвардиола: "Агар "Манчестер Сити" бу мавсумда требл қилса, фаолиятимни якунлайман"  13 09:48Пирло 2006 йил ҳақида: "Реал" билан шартнома имзолаб бўлгандим, аммо..."  2 09:29МЮ 2020 йилдан бери "Челси"га ютқазмаяпти  2 09:13Эмери фаолиятида илк бор Гвардиолани мағлуб этди  3

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин Янгиликлар

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Бугун Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик сармоядорлар "Қўқон-1912" офисида бўлди.

"Жамоамизнинг катта тарихга эга бўлганидан хабар топган инвесторлар "Қўқон-1912" футбол клуби тарихига катта қизиқиш билдирди. Меҳмонларни жамоамиз раҳбарияти илиқ кутиб олди ва уларга жамоамизнинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Инвесторлар ва "Қўқон-1912" жамоаси вице-президенти Акрамжон Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.



Хитойлик меҳмонлар "Қўқон-1912" жамоасини Куйтун шаҳридаги маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Агар "Қўқон-1912" жамоаси бу таклифга рози бўладиган бўлса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатларни хитойликлар ўз бўйниларига олишларини ҳам таъкидлашди. Бу таклифга жавобан эса жамоамиз раҳбарияти чемпионат вақтида бўладиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик беришди. Бу масала бўйича кейинчалик яна бир бор суҳбатлашишга келишиб олинди. Учрашув сўнгида инвесторларга эсдалик совғалари тақдим этилди.



Шунингдек, жамоамиз раҳбари  Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Азамович Усмонов қабулида бўлди. Қабул давомида ҳокимимиз жамоа аъзоларини "Фаргона вилояти ҳокими кубоги" турниридаги галаба билан табриклади ҳамда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга тайёр эканликларини билдирди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика