UZ

Сўнгги янгиликлар

«Қўқон-1912» – «Динамо» учрашуви чипталари сотувга чиқди Янгиликлар

«Қўқон-1912» – «Динамо» учрашуви чипталари сотувга чиқди

Теглар :  Динамо Қўқон-1912
Ниҳоят, Қўқонлик футбол ихлосмандлари орзиқиб кутган онлар етиб келмоқда.

Яна икки кундан кейин замонавий кўринишга келган “Марказий” ўйингоҳда катта футбол байрами бўлиб ўтдади. Шанба куни "Қўқон-1912" Суперлига 11-тур доирасида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар бугундан стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар нахри худди ўтган йилдаги каби 10 000 ва 15 000 сўмни ташкил этмоқда. Учрашувдан олдин мухлисларга концерт дастури намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамиз «Қўқон-1912» – «Динамо» ўйини 15 июнь куни соат 18:00да бошланади.

Эртага эса Учкўприкдаги "Марказий" стадионида "Қўқон-1912" - "Динамо" жамоаларининг 21 ёшгача бўлган футболчилари ўзаро куч синашадилар. Учрашув соат 17-00 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг