UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Фелан: “Биз Роналдуни жамоавий футболчига айлантиргандик”  0 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:04Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 669 нафарга етди  2 23:54Пабло Сарабия: “ПСЖга пул учун келмаганман”  2 23:24Румменигге: “Санени ҳозир арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин”  1 23:16"Футбол ретро талқинда" (25-сон)   12 22:56Зидан “Лейпциг” ҳимоячисини жамоага олиб келиш ниятида  0 22:44Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 641 нафарга етди  6 22:37Смоллинг «Рома»да қолмайди  0 21:55Италияда машғулот ўтказиш тақиқи 27 апрелгача узайтирилади  0 21:40Одил Аҳмедов Хитойдан юборган инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб келди  9 21:35"Ростов" футболчилари коронавирус учун тест топширишмаган  1 21:10Рангник: "Милан" билан ҳеч қандай келишувим йўқ"  0 20:57"Барселона": "Клуб коррупцияга оид ҳар қандай айбловларни рад этади"  3 20:36"РБ Лейпциг" раҳбарияти Вернернинг жамоада қолишига ишонади  0

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Қўқон-1912" 2020 йилги мавсумдан олдин янги футболчиларни таништирди

Бугун Қўқондаги "Олтин водий" меҳмонхонасининг анжуманлар залида "Қўқон-1912" жамоаси янги футболчиларни таништирув маросими ўтказди.

Аслида бу тадбир "Марказий" стадионда ўтиши белгиланганди, лекин об-ҳавонинг кескин ўзгариб, тинимсиз ёмғир ёғиши сабабли тадбир меҳмонхонанинг анжуманлар залига кўчирилди. Зал озгина кичикроқ бўлганлиги учун тадбирга келган ҳамма мухлисларни ҳам сиғдира олмади.

Таништирув маросимини "Қўқон-1912" жамоаси матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев очиб берди ва олиб борди. Дастлаб мураббийлар штаби - бош мураббий Бахтиёр Ашурматов ва унинг ёрдамчилари Даврон Файзиев, Зоҳид Нурматов ва Муҳиддин Абдувалиев таништирилди. 

Дастлабки сўз Бахтиёр Ашурматовга берилди. Ашурматов ўз сўзида ўзи туғилган Қўқон шаҳри жамоасига бош мураббийлик қилиши шараф эканлиги, шогирдлариям масъулиятни ҳис қилиб, яхши ўйнаб ҳар қандай рақибга қарши "жанг" қилишга тайёр эканини, жамоага мухлисларни қўллаб қувватлаши кераклигини, мухлисларни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишини ва ҳалол футбол ўйнашини айтди.

Яна бир таниқли мураббий Даврон Файзиев ҳам сўзга чиқиб, Қўқонда ишлаётганидан кўнгли тўқлиги, Қўқонда ўзини худди уйидагидай ҳис қилишини айтди.

  

Кейин жамоага янги келган футболчилар рақамлари билан таништирилди. "Янгилар" қуйидаги рақамлардаги ўйнайдиган бўлди:


1. Ботирали Эргашев

3. Бобур Акбаров

4. Собит Синдаров

7. Шохназар Норбеков

8. Сухроб Нуруллоев

13. Сардор Азимов

17. Музаффар Музаффаров

22. Муҳаммаданас Ҳасанов

33. Иван Йосович (Сербия)

44. Шодиёр Хожиматов

91. Якуба Бамба (Кот-Д'Ивуар)

99. Бек Абдуллаев


Шундан сўнг жамоанинг етакчи футболчилари сўзга чиқиб янги мавсумда астойдил ўйнаб ўтган йилга нисбатан яхши натижаларга эришиб мухлисларни хурсанд қилишга ваъда берди.



Фарҳоджон Узоқов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
27 фев 18:52:55
Pahtakor yulduzlari
Qoqon jamoasi xar qanday maqtovga loyiq. Ayniqsa Botirali Ergashev endi òz òrnini topibti . Bazibir kibri xavo muxlislarni jamoasini òrniga iloxim Qoqon jamoasi OCHLsida qatnashish nasib etsin.
+1   
27 фев 18:13:11
Beckkhan_07
Кушгиларга омад янги мавсумда андижон наманган фаргона бирлашиб водий футболини бир курсатайлик. Намангандан яна бир бор омад
+1   
27 фев 17:25:47
Рустам 1912
ОЛГА КУКОН ЯНГИ МАВСУМДА ЮКСАК НАТИЖАЛАР КУТИБ КОЛАМИЗ ОМАД!!!@
+1   
27 фев 17:01:27
Fanat Barca 7
Филипп Райевац келяпти яна Куконга.
+1   
27 фев 16:58:42
Buhgalter
Хар йили 12-та алмашса шундан команда буладими
+1   
27 фев 16:56:55
SHOVKATJON
Чарчамен фарходака зур
   
27 фев 19:06:41
Toshboltaev
Узгаришлар зур. ОМАД ва Зафарлар ва совринли уринларни тилаб жамоани кулдан келганча куллаб кувватлаймиз.Доим олга шахримиз фахри Кукон жамоаси.!!!
   
27 фев 18:36:34
Quqon1912 Quqon
Quqon buyil hech bo‘lmaganda kychli uchlikka harakat qilsin olga Quqon
   
27 фев 18:16:19
Boburjon Nam city
Quqonga omad olga Quqon
   
27 фев 18:13:31
Qo'qon1992
Shunaqa diylar ichi qoralar.
   
27 фев 17:46:11
Please
Hurmatli tolipov bu safar suzga chiqmaptilarmi nechchi yil qoldi ochlda uynashiga quqondi
   
27 фев 16:51:54
Milliy
Hakamlar katta sahnada
-1   
27 фев 17:30:34
piramida
Шархловчи бир қадам орқада. Собирхўжаев чиқиб кетганини билмайди. Машарипов қоида бузганини билмайди. Ахмоқ
-2   
27 фев 17:27:33
piramida
Ашурматов расво тренер. хаётда бир балонги эплайолмайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг