UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Бундеслига. Бугун "Боруссия Д" ва "Бавария" ўзаро тўқнаш келади (превью)  1 17:44Olamsport: Машҳур мураббий қотилликда айбланмоқда, «Хабиб Гетжига қарши жангда илк мағлубиятини қабул қилади»  0 17:39Карикатура: Адама Траорени "Ливерпуль"да кўрамизми?  0 17:18Дибала ва Пьянич "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этишди  2 16:55"Бетис" "Реал"дан Кубони ижарага олмоқчи  0 16:30"Севилья" Кальехонга қизиқмоқда  0 16:06"Ливерпуль" қизиқаётган "Арсенал" футболчиси клуби билан шартномани узайтиришга тайёр  1 15:40Сардор қайтади. Симеоне Габини ўзига ёрдамчи этиб тайинлайди  1 15:17"Милан" Кессьенинг нархини деярли 3 баробарга туширди  2 14:54Карикатура: Вернер ва Хаверц ҳам Йовичга ўхшаб Бундеслигадан ташқарида йўқолиб қолишмайдими?  5 14:30А Серия. 2021 йилда шартномаси якунига етадиган энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий жамоа  1 14:22ЎФА ПФЛ ўйинларининг намойиш ҳуқуқини сотишга қарор қилди  33 14:11Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар  1 13:54"Валенсия" "Интер" хавбеки учун 20 миллион евро таклиф қилди  0 13:30"Галатасарой" "Ливерпуль" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

"Қизилқум"да порлаши кутилаётган Суннатулло Абдуллажонов билан суҳбат Янгиликлар

"Қизилқум"да порлаши кутилаётган Суннатулло Абдуллажонов билан суҳбат

Бу сафарги суҳбатдошимиз Про-лига чемпиони, "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси, ҳозирда "Қизилқум" жамоасида ҳаракат қилаётган Суннатулло Абдуллажонов бўлади.

Албатта, янги мавсум кашфиётларидан бири бўлиши кутилаётган футболчи билан уюштирилган интервью ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

- Суннатулло, бугунги карантинли кунларда нималар билан бандсиз?

- Ҳозирда карантин сабаб уйдаман. Уйда карантин қоидаларига амал қилиб ўтирибман. Қолаверса жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун мураббийларимиз томонидан берилаётган машғулотларни уй шароитида бажариб келмоқдаман. Ҳозирча менда шу.

- Барчага қизиқ, Суннатулло Абдуллажонов футболчилик фаолиятини қандай бошлаган?

- Менинг ҳам болалигим кўчада тўп тепиш билан ўтган. Кейинчалик отам мени Миробод болалар спорт мактабига берганлар ва айнан у ерда футболнинг биринчи сир асрорларини ўрганганман. Вақт ўтиб, 2008 йил "Бунёдкор" академиясига келдим. У ерда замонавий шароитларда машғулотларда қатнашдим. Ўша пайтда мураббийим Сергей Лушан бўлган. У кишидан кўп нарсаларни ўргандим. 2016 йилдан бошлаб профессионал фаолиятим бошланди. Биринчи «Олмалиқ» жамоасида ёшлар таркибида, бироз ўтгач «НБУ-Осиё» жамасида ва охирида «Андижон» жамоаси таркибида тўп сурдим. Хабарингиз бор, «Андижон» жамоаси билан Про-лига баҳсларида чемпионликни ҳам қўлга киритдим. 2019 йил эса яна севимли жамоам «Бунёдкор»га қайтдим. Бу ерда иккинчи жамоада сардор сифатида жамоадошларимни Про-лига баҳсларида майдонга бошлаб чиқдим. Мавсумнинг иккинчи давраси бошланмасидан аввал менга «Қизилқум» жамоасидан таклиф бўлди ва мен ушбу жамоага келдим. Бу ерда ажойиб жамоа йиғилган. Ҳозирда бу жамоа жудаям кўп янгиланишлар устида бош қотиришмоқда.


- Жамоангиз мавсумни бундай мағлубиятлар билан бошлашига нима сабаб бўлди дея оласиз?

- Бу мағлубиятларга асосий сабаблардан бири мавсумга тайёргарликни кеч бошлаганимиз бўлди деб ўйлайман. Яна бир сабаб шундаки жамоамиз биласиз, янгиланмоқда. Мураббийлар ва футболчилар ҳаммаси янги. Балки, шу нарса ҳам сабаб бўлгандир. Лекин, мавсум давомида бу мағлубиятлар тасодиф эканлигини биз исботлаймиз ва бунга албатта ишонамиз.

- «Қизилқум» жамоасининг олдига янги мавсумга раҳбарият томонидан аниқ вазифа қўйилганми?

- Ҳа қўйилган. Вазифа кучли олтиликка кириш. Биз ишонамиз ва мақсадимизга ета оламиз.

- Фаолиятингиздаги унутилмас ўйин қайси?

- Албатта, шубҳасиз бу ўтган мавсумда собиқ жамоам «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушиб дарвозага гол урган вазият ёдимдан чиқмайди. Қолаверса, ўшанда стадионда мени отам ҳам кузатганлар ва гол урганимни гувоҳи бўлган. Ҳа яна бир нарса ишонасизми, ўшанда захирадан майдонга тушаётганимда хаёлимда бугун гол ураман деган фикр бор эди. Яъни гол уришимини олдиндан сезгандим.

- Сиз аввалига Про лигада тўп тепдингиз. Ҳозирда Суперлигадасиз, иккала чемпионатнинг савиясини қандай баҳолайсиз? Яна бир нарса сизни Суперлига салобати босмаяптими?

- Тўғри, иккала чемпионатнинг ўзининг салоҳияти бор. Суперлига барибир кучли ҳисобланади. Лекин, Про лигада ҳам кучли футболчилар етарлича топилади. Ҳа кейин менинг «Андижон» жамоасидаги чемпионлигим ва тўпурарлар қаторида бўлишим, менга ҳозирда Суперлигада ортиқча ҳаяжонларсиз ҳаракат қилишга сабаб бўлмоқда. Яна бир жиҳат мураббийимиз Ҳамиджон Актамовнинг ишончи ҳам менга жудаям катта куч бағишламоқда.

- «Қизилқум» жамоасида ҳозирда асосий бир лидер футболчи деб кимни кўрсатган бўлардингиз?

- Жамоада айнан бир футболчини кўрсатмаган бўлардим. Сабаби бизда ҳаммаси жамоавий ўйинга боғланган. Қолаверса ушбу жиҳат бўйича мураббийларимиз жуда ҳам кўп ишлар олиб бормоқда. Биз бир жамоамиз.

- Ўзбек футболида сиз учун энг яхши тўрт футболчи деб кимни айтган бўлардингиз?

- Биринчиси Игнатий Нестеров, кейин Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов. Бу номлар мен учун футболимизнинг тарихи ва келажаги.

- Ҳозирда Суперлигамизда энг кучли легионер деб эса кимни кўрсата оласиз?

- Албатта, ҳозирда «Пахтакор» жамоасидаги Драган Черанни кўрсатган бўлардим. У айни вақтда чемпионатдаги энг яхши ўйин кўрсатаётган легионер ҳисобланади.

- Суннатулло Абдуллажонов учун футболда пул биринчи ўриндами ёки...

- Мен учун доимо футбол биринчи ўринда бўлган. Ҳозир ёшман менга менимча пул асосий бўлиши керак эмас. Қолаверса пул биринчи бўлган футболчида ишлари орқага тортади деб ўйлайман. Шу сабабдан мен ҳеч қачон пулни биринчи ўринга қуймайман.

- Футболда биринчи олган маошингиз қанча бўлган ва уни нима учун сарфлагансиз?

- Менинг биринчи маошим «Бунёдкор» жамоасида бўлган. Буни яширмайман ўшанда 114 минг сўм олганман ва ҳаммасини ота-онамга берганман. Кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетган.

- Охирги марта ота-онангизга қандай совға олиб бердингиз?

- Отажоним менинг давлатим, онам эса меҳрибоним. Отамга охирги марта яқинда телефон, онамга эса кир ювиш машинасини совға қилдим.

- Совғалар ҳаммаси буюрсин ва яхши кунларда хизмат қилишини тилакдошимиз. Кейинги саволимиз, сиз учун жаҳон футболида энг яхши жамоа қайси бири?

- Мен доимо «Барселона» жамоасига мухлислик қиламан. Чунки, у ерда Лео бор. Мен унинг ўйинларининг мухлисиман ва у менинг кумирим ҳисобланади.


- Нимага бизда «Барселона» жамоасига ўхшаган кучли жамоалар йўқ?

- Биринчидан биз Европа эмас Осиё қитъасида яшаймиз. Кейин ўзингиз биласиз Европа ва Осиё футболида фарқ бор. Европа минтақасида футбол анчагина олдинда бормоқда.

- Шу ўринда яна бир савол, сизга хориждан таклиф бўлганми?

- Ҳозирча бундай таклиф бўлганича йўқ. Лекин, менинг орзуим Европада тўп тепиш ва бунинг учун бор кучимни ишга соламан.

- Суннатулло ёш футболчи бўлишингизга қарамасдан кўплаб жамоаларда тўп тепдингиз. Мана шу жамоалар таркибида сиз учун энг яхши тандем бўла олган футболчи ким?

- Ҳозирда бирга тўп суриб келаётган Салим Мустафоевни алоҳида кўрсатишим мумкин. Сабаби у билан футбол ўйнаш менга жуда ҳам ёқади. Унинг менга оширадиган узатмалари эса мени доимо ҳайратлантирган. Хуллас ушбу футболчи билан доимо кучли тандем ҳосил қилганмиз.

- Сиздан олдинги суҳбатдошимиз Илҳом Юнусовдан сиз учун савол, профессионал фаолиятингизда биринчи голни қайси жамоага ўргансиз?

- Жуда ҳам ўйлантирувчи савол бўлдику (ўйга толиб). Ҳа, эсладим 2013 йил биринчи лигада «Локомотив» ёшларига қарши ўйинда урганман.

- Суннатулло интервьюларингизнинг бирида орзуингиз «Бунёдкор» жамоасида ҳаракат қилиш эканлигини айтгансиз. Ҳозирда эса «Қизилқум» жамоасидасиз, орзулар ўзгардими? Ёки сиздан қачонлардир «буюк қайтиш»ни кўрамизми?

- «Бунёдкор» жамоасида тўп тепиш менимча кўпчилик футболчининг орзуси бўлса керак. Ҳозир эса менинг бор эътиборим «Қизилқум» жамоасида ва ушбу жамоа билан кўплаб ғалабаларга эришмоқчиман. Балки, «Бунёдкор» жамоасида ўйнаш насиб этади деб ўйлайман.

- Сиз учун қайси бир жамоангизни қадрли деб кўрсатган бўлардингиз?

- Иккала жамоани ҳам мен учун ўрни катта бўлган. "Бунёдкор" да кўп нарсаларни ўргандим. "Қизилқум"да эса кўплаб имкониятлар оляпман. Шунинг учун, бу жамоаларнинг иккаласи ҳам мен учун буюк жамоалар ҳисобланади.


Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 апр 17:05:26
Aziz_uzb
2019 yil sal kam Yarim yil Sunatulla Abdullajonov bilan birga ishladik juda kamtar adamiylik jixatdan odobli bola uyim joyim diydi mexnatdan qochmidi o'z ustida ishlab faqat oldinga intiladi omad tiliman
   
03 апр 17:03:11
Aziz_uzb
Sunatulla Abdullajonov juda maxaratli futbolchi unga keyingi ishlaridi ulkan omad tilaman Qizilqum safida o'zini korsatip Toshkent jamolarida top tepishiga umidvorman Omad Sunatulla Abdullajonov
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг