UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди  1 20:29"Насаф" бош менежери: "Клубимиз бу йил Суперлигада кучли учликка киради"  24 19:58Клопп клуб рекордини ўрнатди  5 19:54ОЧЛ. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" 3:0  13 19:33Гвардиола футболчиларга: “2-лигага тушириб юборишсаям, “Сити”да қоламан”  8 18:46Омар Моманидан карикатура: Артета "Арсенал"ни яна "ҳаётга қайтармоқда"  6 18:41Шота Арвеладзе: “Нима учун сиз фақат бир футболчи билан тушлик қилаяпсиз?”  51 18:28Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди”  15 18:05"Шабаб Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол". Асосий таркиблар маълум  28 17:54ОЧЛ. "Пахтакор" "Шаҳр Ходро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  313 17:33"Манчестер Юнайтед" "Селтик" форвардини нишонга олди  2 16:35Расман: "Барселона"га битта трансферни амалга оширишга рухсат берилди  26 15:42Карикатура: "Ливерпуль" келаси йил ЧЛда иштирок этадиган бўлди, Мане эса ўзининг 100-голини урди  7 15:18Улар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишлари мумкин эди, аммо...  22 14:54Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» - «Машъал» - 1:0  2

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот Янгиликлар

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот

Мусулмон футболчилар мушак жароҳатидан нисбатан камроқ азият чекадилар.

Хўш, дин ва жароҳатнинг қандай алоқаси бор? Бугун сиз билан замонавий футболда энг кенг тарқалган ва деярли ҳар ҳафта у ёки бу футболчини сафдан чиқишга мажбур қиладиган жароҳат — хамстринг жароҳатлар гуруҳига кирувчи, орқа сон мушаклари шикастланишидир. Woods маълумотларига кўра, АПЛ вакилларининг мавсум давомида олган жароҳатлари умумий ҳажмидан 14 - 20 фоизини (бошқа ТОП-чемпионатлар рақамлари деярли бир хил) ва жароҳатдан тикланиш учун кетган вақт ўртача 21 кунни ташкил этган. Таҳлил натижаларига кўра, мавсум давомида АПЛнинг 93 футболчиси (бу ерда академия, ўринбосарлар жамоаси ва катталар жамоаси инобатга олинган) жароҳат олган ва уларнинг 20 нафари айнан шу муаммога дуч келган.

Лекин биз Ислом дини вакиллари кўпроқ бўлган лигаларга эътибор қаратсак-чи?

Яқинда Aspetar sportmedicine journal бир мақолани чоп этди. Унда айтилишича, Қатар Юлдузлар Лигасидаги жароҳатларнинг бор йўғи 7 - 9%и хамстринг гуруҳига тааллуқли. Яна бир муҳим жиҳат, шундай жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчи майдонга қайтиши учун ўртача 14 кун зарур бўлган. Ислом дини вакиллари кўпчиликни ташкил этувчи чемпионатларга оид статистик маълумотларни, айниқса, жароҳатлар борасидаги информацияни тўлиқ ҳажмда тўплаш бироз мушкул вазифа албатта. Ва фақатгина бир чемпионат мисолидагина хулоса чиқариш бироз нотўғридек, лекин фарқ сезиларли.

Лекин бу ерда бир муҳим жиҳат борки, айнан у ўртадаги тафовутга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ва бу сабаб — эътиқод. Мусулмон оилаларда фарзандга ёшлигидан ҳаётий билим баробарида, диний таълим-тарбия ҳам бериб борилади. Бундай шароитда катта бўлган инсон кун давомида маълум вақтини эътиқоди, дин учун ажратади. Лекин бунинг спортдаги жароҳатларга қандай алоқаси бор, дейсизми? Барчаси бажариладиган ҳаракатларга боғлиқ. Мусулмон инсон бўғимларининг кундалик ишлаши нафақат руҳий, балки жисмоний саломатликка ҳам сабаб бўлади. Машҳур “скандинавияча” айланишда ҳам шунга ўхшаш ҳаракат бажарилади — айнан шу машқ мушакларни умумий чиниқтиришда ҳамда орқа сон мушаклари профилактикасида жуда фойдали ҳисобланади.

Дания Футбол Иттифоқи ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, профессионал футболчилар ичида бундай машқларни мунтазам бажарган спортчилар мушак жароҳатидан 70% камроқ азият чекар экан. Шундай экан, тахминимизча, эътиқод ва футболчиларнинг кундалик машғулотлари биргаликда мусулмон футболчилар сон мушакларидан камроқ жароҳат олишига сабаб бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +87   

Фикрлар

+14   
21 янв 11:54:29
Gennaro Gattuso
MASHAALLOH
+10   
21 янв 13:55:42
Азизбек_0503
Нозима Зарипова ижодизга ва ишларизга омад. Доим Зур маколаларни таржима киласиз. Шу Шахбоз Бегамов ёзмасдан узиз ёзсангизам майли. Уникида на мано бор, на мазмун. Унда укиманг дейиши мумкин, укимайман факат камрок ёзса Нозима Зариповага купрок жой тегармиди.
+10   
21 янв 12:03:04
Spartak Moscow
Албатта аллох таолонинг уз бандаси учун буюрган хар кандай фарз ва вожиб амалларида ва пайгамбаримиз МУХАММАД мустафо с.а.в суннатларида буюк хикматлар бор .
+8   
21 янв 12:07:24
EURONEFTCHI
Намозга нисбат бериляпти.! МашаАллоҳ!!!
+7   
21 янв 12:15:44
Farhod Ibragimov
Bularkanu shunaqa ruhiyatga tasir etuvchi maqolalardan bulsa rahmat tarjima uchun!! P.S ( stadionga kirgan guzallarni fotosuratlaridan shunday maqolalar afzal manimcha)
+6   
21 янв 11:56:20
Abdullayevich
Ajoyib
+3   
21 янв 16:06:15
Ruhiddin
Койилллл номоз укиган одамда 72 бугин букилади ва уша ерда кон айланиши яхшилашади аьло булади.
+3   
21 янв 16:06:15
Ruhiddin
Койилллл номоз укиган одамда 72 бугин букилади ва уша ерда кон айланиши яхшилашади аьло булади.
+3   
21 янв 13:26:43
Сурхон Барлос
Мусулмон бўлиш барибир яхшида Машаллоҳ
+2   
21 янв 18:31:15
Mansurbek Boltaboev
Namozni bizlarga farz qilgan Allohga hamd bo'lsin
+2   
21 янв 13:51:45
A_t_l_e_t_i_c_o_M_a_d_r_i_d_⚪
Админлар рахмат хизматиларга рози булилар
+2   
21 янв 13:47:28
ChelseaFCUZB
Subhanalloh. Alhamdulillah. Allohu Akbar
+2   
21 янв 12:28:29
Islom Jurayev
Odam xursand buladi shunaqa malumotlarni uqib lekin xozi yurtimizda Namozga beparvo bulib qolindi kattalarni ota onalarni burchi bu axir uz axli oilasini farzandalarini namozga chorlab buyurib quyish lekin afsuski xozi usha katta yoshdagi insonlarni uzixam beparvo bulib qolyabdi.
+1   
21 янв 12:54:46
Bah7614
Spartak Moscow фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Албатта аллох таолонинг уз бандаси учун буюрган хар кандай фарз ва вожиб амалларида ва пайгамбаримиз МУХАММАД мустафо с.а.в суннатларида буюк хикматлар бор .
Baraka topkur Alloh Taolo deb yozing.Kichik harf b-n emasda
   
22 янв 23:47:00
Шеф!
Шеф! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Субханаллоҳ. Фойдали мақола. Аллоҳ з
Субханаллоҳ. Фойдали мақола. Аллоҳ ўзига ибодат қилувчи бандасини Ўзи қўллаб қувватлайди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг