UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Берлускони: "Милан"ни менга қайтариш керак"  0 13:01«Бунёдкор» ФК мураббийлари учун кўрик-танлов ўтказади  1 12:45Ўзбекистон кубоги финали Тошкентда ўтказилади  15 12:41ЖЧ-2022 саралаш. Эртага бизни қандай ўйинлар кутмоқда?  6 12:30Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)  38 12:11Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва championat.asia ходимлари Сингапурга учиб кетди  14 12:07"Наполи" футболчиси учун курашда "Реал" "Барселона"ни ортда қолдирмоқда  3 11:33Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон билан баҳсда бир сонияга тўхтасак, барчаси тамом..." (матбуот анжумани)  32 11:28Станислав Черчесов: "Асосий вазифа - Европа чемпионлиги" (матбуот анжумани)  5 11:12Ўзбекистонлик назоратчи, комиссар ва ҳакамлар халқаро ўйинларга тайинлов олишди  1 11:09Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 учрашувини гонконглик ҳакам бошқаради  7 11:09Ўзбекистон МТЖ Сингапурга учиб кетмоқда ГАЛЕРЕЯ  32 11:07Сингапур – Ўзбекистон. Жамоаларнинг либослари ранги маълум  16 09:52“Милан” таркибини “Арсенал” ва “Челси” футболчилари билан кучайтириб олмоқчи   7 09:48Olamsport: Волинкин халқаро турнирда қатнашади, "Фьючерс"да теннисчимиз биринчи рақам ва бошқа хабарлар  0

ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади Янгиликлар

ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади

ПСЖ ҳамда "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тур учрашуви якунланди.

ПСЖ

Анхель Ди Мария - 14', Анхель Ди Мария - 33', Томас Менье - 90'

Лига Чемпионов - группа A . 1-тур

19/09/2019, 00:00

0
:
3
Тугади

Реал Мадрид

Стадион: Parc des Princes, 46431 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
14'  Анхель Ди Мария
14'  Хуан Бернат
33'  Анхель Ди Мария
33'  Идрисса Гана Гуэйе
60'  Мауро Икарди (Эрик Шупо-Мотинг)
70'  Маркиньос (Андер Эррера)
82'  Анхель Ди Мария
89'  Пабло Сарабия (Абду Диалло)
90'  Томас Менье
90'  Хуан Бернат
90'  Хуан Бернат
32'  Даниэль Карвахал
35'  Гарет Бэйл
70'  Эден Азар (Лукас Васкес)
70'  Хамес Родригес (Лука Йович)
79'  Гарет Бэйл (Винисиус Хуниор)
82'  Винисиус Хуниор
89'  Рафаэль Варан


ПСЖ – "Реал"3:0

"Парк де Пренс"

Голлар: 1:0 – 14 Ди Мария, 2:0 – 33 Ди Мария, 3:0 – 90 Менье.

ПСЖ: Навас, Тиаго Силва, Бернат, Кимпембе, Маркиньос (Эррера, 70), Ди Мария, Гуйе, Сарабия (Диалло, 89), Верратти, Менье, Икарди (Шупо-Мотинг, 60).

"Реал": Куртуа, Варан, Милитао, Карвахаль, Менди, Кроос, Хамес (Йович, 70), Азар (Васкес, 70), Каземиро, Бэйл (Винисиус Жуниор, 79), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (32), Винисиус Жуниор (82), Ди Мария (82), Варан (89), Бернат (90).



90+3. Бернат Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди.

90+1. ГОООЛ! Ди Мария-Бернат-Менье учлиги ажойиб голни яратди! Ди Мария қарши ҳужумга қочаётган Меньега тўпни узатди, Тома эса қаршисида бир ҳимоячи борлигини кўриб, чапроқдаги Бернатга пас берди, Хуан тўпни қайтарди ва Менье деярли бўш дарвозани ишғол қилди! 3:0

89. Статистика

Зарбалар 9-8

Аниқ зарбалар 4-0

Тўпга эгалик қилиш 51% - 49%

85. Шупо Мотингдан зарба... Эрик Ди Мариядан ажойиб узатмани қабул қилди ва тезда дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.

82. Винисиус Бернатга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Ди Марияга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У бразилиялик йигитчага бир нималар деб, ташлангани учун жазоланди.

79. Ўзгариш: Бэйл ўрнига Винисиус Жуниор майдонга тушди.

79. Бензема яқин масофадан дарвозага бош билан зарба берди, аммо йўналиш бироз ноаниқ.

76. ГОООЛ! Бензема ҳисобни тенглаштирди, аммо... ЙЎҚ. Ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Зарба пайтида офсайдда турган Йович ўша ҳужумга таъсир кўрсатган деб ҳисобланди ва "Реал"нинг яна бир голи ҳисобга олинмади.

74. Шупо Мотинг чап қанотда тўпга эга бўлди ва рақиб жарима майдончасига кирди. Аммо зарба жуда ноаниқ.

70. Ўзгаришлар: Азар ўрнига Васкес, Хамес ўрнига Йович майдонга тушди. ПСЖда Маркиньос ўрнига Андер Эррера ўйинга қўшилди.

69. Маркиньос жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Тез орада унинг ўрнига бошқа футболчи майдонга тушади.

66. Бу сурат бир неча дақиқа олдин стадиондаги ВИП секторда олинган.

61. 3:0? ЙЎҚ. Ди Мария рақиб жарима майдончасига кириб, тўпни Сарабияга узатди, Пабло эса тўпни дарвозага бурди. Бу сафар Куртуа "Реал"ни қутқариб қолди.

60. Ўзгариш (ПСЖ): Икарди ўрнига Шупо Мотинг майдонга тушди.

60. ДИ МАРИЯ! Анхель Куртуа устидан тўпни ташлаб қўйишга уринди, аммо унинг ҳисоб-китоби аниқ бўлиб чиқмади. Тўп майдонни тарк этди.

55. "Реал" турли комбинацион ҳужумлар амалга оширишга уриняпти, аммо ПСЖ ҳимояси ишочли ҳаракат қилмоқда. Хатто Азар бир футболчини алдаб ўтишга қийналяпти.

50. Иккинчи бўлим ҳам худди биринчисидек иккала жамоанинг фаоллиги билан бошланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

45. ЗАРБААА! Бэйл Азарнинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси чизиғи устидан тўпга кучли зарба берди. Бироз ноаниқ.

42. ВИП секторда футбол томоша қилаётганларнинг кайфияти чоғ.

37. Йўқ, Бэйлнинг голи ҳисобга олинмади.

35. ПСЖ дарвозаси ишғол қилинди, аммо ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Бэйл тўпни ўзига бўйсундираётганда тўп унинг қўлига теккан экан. Ҳозирча ҳакам экрандаги воқеаларни томоша қилмоқда...

33. ДИ МАРИЯ! ГОООЛ! Аргентиналик еврокубоклардаги юбилей 100-учрашувида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди! Анхель рақиб 16лиги олдида тўпни қабул қилиб, дарвозага бир назар ташлади ва яқин бурчакка зарба бериб, Куртуа дарвозасини ишғол қилди.

32. "Реал" рақиб жарима майдончаси чизиғи ёнида стандарт ишлаб олди. Тўп олдида Гарет Бэйл... Зарба берилди ва тўр Навас қўриқлаётган дарвозанинг устидан ўтди. Голга бир неча сантиметрлар етишмади.

Ўйиндан олдин ПСЖ мухлислари томонидан тақдим этилган перформанс.

27. Товон билан пас, зарбааа. ПСЖнинг навбатдаги ҳужуми жуда хавфли тус олди, аммо сўнгги зарба "Реал" ҳимоячисига тегди вазият якунланди.

25. Қайноққина сурат

22. ПСЖ ўзининг тезкор ва комбинацион ҳужумлари билан Мадриддан келган футболчиларни шошириб қўймоқда. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик мезбонларда.

16. Азар тезкорлик билан ПСЖнинг голига жавоб қайтаришга уринди. Бельгиялик рақиб жарима майдончаси чизиғи устида ПСЖ дарвозасининг узоқ бурчагига зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

14. ГОООЛ! Ди Мария собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва голни нишонлади! Вератти чап қанотда тўпни жамоадошига узатди ва "девор" услубидаги ҳаракатдан сўнг уни қайтариб олди ва жарима майдончасида дарвозанинг яқин бурчагига югураётган Анхелга тўпни узатди. Ди Мария эса тўпга оёғининг учида зарба бериб, ҳисобни очди. 1:0

11. Менье ўз жарима майдончаси ёнгинасида Азарни йиқитиб, қоидани бузди. Хамес Родригес жарима майдончасига узатилган тўпни Париж клуби ҳимоячилари қайтариб юборишди.

8. Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб, "прострел" амалга оширди, бироқ унинг собиқ жамоадоши Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

2. Бугун жамоалар анъанавий либосларда эмас. ПСЖ оқ, "Реал" эса Франция терма жамоаси либосининг рангига яқин тўқ кўк формаларда тўп тепмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва Тьяго Силва ҳамда Карим Бензема дарвозаларни бўлишиб олишди.



- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз мухлислари. Гигантлар баҳсига хуш келибсиз.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+17   
19 сен 01:51:48
football4fans
Neymar, Mbappe, Kavani o'ynasa vobse rasvo qilib tashlar ekanda...
+14   
19 сен 06:20:24
Barca Nodirbek
Realchilar qayga qochdi real tamom
+11   
19 сен 02:57:46
. .
Realchila nina boldi
+10   
19 сен 02:10:08
Iskandar Davronov
Navasdan Zidanga salomlar
+9   
19 сен 02:31:49
Juventus CR7
GreatCLUB1997 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dòstim Birgamiz Men Ham Milan Va Real Madridni Muxlisiman 16 Yildan Beri. Qancha Davrlarni Kòrdim Yoshim Hozir 22 Da Bòlsa Ham... Shu Davr Mobaynida Real Madrid. Hammaga Isbotlab Ham bòlgan 6 Marta Yutgan Chempionlar ligasini... Manimcha Hasadchilar Kuysa Kerak Endi aancha
Oʻzi 15 ga kirgan boʻlsang
+8   
19 сен 06:22:06
barselona 5-1 real madrid
реал камандамас пулни кучи билан суний пайдо болган каманда
+8   
19 сен 02:00:39
Elklasico
Lobanov bilan kurtua aka ukami
+7   
19 сен 05:55:48
Феномен
GreatCLUB1997 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dòstim Birgamiz Men Ham Milan Va Real Madridni Muxlisiman 16 Yildan Beri. Qancha Davrlarni Kòrdim Yoshim Hozir 22 Da Bòlsa Ham... Shu Davr Mobaynida Real Madrid. Hammaga Isbotlab Ham bòlgan 6 Marta Yutgan Chempionlar ligasini... Manimcha Hasadchilar Kuysa Kerak Endi aancha
. Братишка алдаманг у пайтда хали мультфильм куриб юргансиз
+7   
19 сен 04:19:42
NASAF (UZBEKISTAN)
GreatCLUB1997 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dòstim Birgamiz Men Ham Milan Va Real Madridni Muxlisiman 16 Yildan Beri. Qancha Davrlarni Kòrdim Yoshim Hozir 22 Da Bòlsa Ham... Shu Davr Mobaynida Real Madrid. Hammaga Isbotlab Ham bòlgan 6 Marta Yutgan Chempionlar ligasini... Manimcha Hasadchilar Kuysa Kerak Endi aancha
Ўка футбол куришни бошлаганингизга нечи йил бўлган аниқ биласизми?Реал 21 асрда беш маротаба чемпионлар лигасини ютган,сиз айтган 16 йилда эса 4 маротаба чемпионлар лигасини ютган.Менимча Реалга мухлислик қилаётганингизга уч тўрт йил бўлганга ўхшайди
+6   
19 сен 07:03:38
998915667530
Реал номли кема чукмокда.

Реал бу вактга келиб оптимал холатда булар эди одатда. Лекин, кеча курсатган уйинидан билиш мумкинки, бу йилги Реал трансферлар килишда ростдан хам адашган.
Йович деган футболчи майдонда нима килишни билмай чопаверади, чопаверади, чопаверади.
Азар дегани узини курсатгиси келганми шекилли, бошини кутармасдан ракибни алдаб утаман дейди, лекин бефойда. Ахир бу ерда савия деган нарса борда.
Бензема бунака уйинлардан чарчаган. У етарлича уйнаган карама-карши учрашувларда. Кискаси унга керак эмас.
Бейл бечора бир узи нима килсин. Захирага тикиб куймасин деб, тупни олиб чопгани, чопган.
Кискаси Реал кемаси чукмокда.
ПСЖдаги айрим футболчилар кеча шунчаки пиеда юриб уйнашди. Чунки уларда Ди Мария борда.
Икардига бироз вакт керак.
Неймар ва Мбаппе майдонга тушмаса хам булади. Йигитлар амаллашади. Реал эканууу.
Навас кадринг утди Зидан айтаолмаябди.
Шу куни Навас мазза килди.
+5   
19 сен 01:30:31
Elklasico
Davron xolis sharxla
+4   
19 сен 06:56:40
Bilboo
MaDpuD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidanni Reali Har doim kuzda oqsaydi lekin bahorda lyoboyini yirtadi
Oka bohorgaca yetvosn avval keyn koruramz uyogn qishtan eson omon cqomidganga oxshdyu
+4   
19 сен 06:54:45
Жалол Кувондиков
MaDpuD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zidanni Reali Har doim kuzda oqsaydi lekin bahorda lyoboyini yirtadi
pfff... xa unda bahori kutila qani nima bulikan
+4   
19 сен 06:30:18
Barca Nodirbek
Real tamom
+4   
19 сен 02:38:39
RMS
Zidanni ushlab o'tirishdan foyda yo'q. Natija birinchi navbatda murabbiyning javobgarligi ostida bo'ladi. Minimum bo'lsada g'alaba baribir g'alaba. Hozirgi Real yani Zidanning Reali avvalgi xavfli , daxshatli Real emas, qaytish doim xam zo'r chiqavermaydi. Zidan istefoga chiqarilmasa Real sovrinlarsiz qolib nufuziga jiddiy putur yetkazadi.Rotatsiya va turli xil eksprimentlar jiddiy o'yinlarda qo'lanilmaydi , ikkinchi darajali va natijaga ta'sir ko'rsatmaydigan o'yinlarda qo'llanilishi kerak.Bu mening shaxsiy fikrim.Transferlar bo'ldi Realda bu jiddiy transferlar edi Yovich hamda Azar chempionatlarining sermahsul o'yinchilari edi.Bularga to'liq imkon berilishi kerak. Rodrigo bilan Vinisius Juniorlar qo'shimcha kuch bo'lib har daqiqada o'yinni kuchaytirish uchun omil bo'lishi kerak edi. Yarim himoyada ham kamchiliklar bor. U muammoni qishki transfer vaqtida himoyachi bilan qo'shib hal qilinishi kerak.Chunki bunday jamoalarda jarohatlar ko'p bo'ladi. Darvozabonga kelsak men bilgan Kurtuaning nomi qolgan xolos.Bu ko'rsatilayotgan o'yin Kurtuaga xos o'yin emas.Achinganimizdan kuyamizda...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг