UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Olamsport: Конор нимани орзу қилганини айтди, Хабиб бу йил жанг қила олмаса керак ва бошқа хабарлар  0 18:51Карикатура: "Милан" "Ювентус"нинг 2та голига 4та гол билан жавоб берди  0 18:42Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади  9 18:33“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди   0 18:30Калу "Герта"ни тарк этди  0 18:10Вагнер Лав "Қайрат" билан ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:56"Бавария" Мартинесни қўйиб юборишга тайёр  0 17:45ПРО лига. 2-турнинг учта ўйинидан ОНЛАЙН НАТИЖА  5 17:36Карикатура: "Милан" "Ювентус" ва "Лацио"ни таслим қилди  5 17:34Расман: "Лейпциг" "Зальцбург" форварди Хван Хи Чхан билан шартнома имзолади  8 17:14Суперлига. Тур футболчиси - Фарруҳ Сайфиев  0 16:48Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди  28 16:43Суперлига. Тур мураббийи - Вадим Абрамов  2 16:12Суперлига. Тур голи - Санжар Турсунов  5 15:51Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев  4

Профессионаллик сари қадам — машҳур юлдузлар «CА» ва «Тезкор Студия»да эксперт сифатида иш бошлайди Янгиликлар

Профессионаллик сари қадам — машҳур юлдузлар «CА» ва «Тезкор Студия»да эксперт сифатида иш бошлайди

Узоқ кутиб қолганимиз, Суперлига ўйинлари бошланишига ҳам оз қолди. Июнь ойидан сайтимизда бошланажак қайноқ ҳафталикларни ўтказиб юборманг!

«Тезкор Студия» кўрсатувини оммавийлигини янада ошириш ҳамда даражасини кўтариш мақсадида у ердаги фикр мулоҳазалар профессионал тарзда ўтиши учун сайтимиз Ўзбекистон миллий терма жамоаси, «Навбаҳор» ва «Пахтакор»даги ўйинлари орқали миллионлаб мухлисларни олқишига сазовор бўлган собиқ футболчи — Леонид Кошелев билан келишувга эришди. Таниқли мутахассис, Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони бўлган собиқ ярим ҳимоячи эндиликда ўзбек футболи бўйича «Тезкор Студия» дастурида профессионал эксперт сифатида фаолият юритади.

Қисқа фурсатда футбол жамоатчилиги ва мухлислар томонидан эътирофларга сазовор бўлаётган «Тезкор Студия» аввалдан қатор мавзуларда мутахассислар фикри билан қизиққан. Кўрсатув бошловчиси Камолиддин Алимов ҳамда доимий иштирокчилар, сайтимиз экспертлари — Шаҳбоз Беғамов ҳамда Толибжон Қосимов "учлиги"дан иборат таркиб эндиликда янада профессионал тарзда шакллантирилади.

Шу боис футбол мавзусида ўз соҳаси мутахассис бўлган Леонид Кошелев дастур экспертига айланади.  Шунингдек, тез кунларда, Испания, Италия, Германия ва Англия чемпионатлари ҳамда еврокубоклар бўйича ҳам экспертларимиз билан танишиб оласиз.

Биласиз, МДҲ мамлакатлари орасида энг машҳур канал "Матч ТВ" телекомпанияси ўзининг доимий студиялари, хусусан РПЛ ўйинлари учун махсус экспертлар, яъни соҳа мутахассислари бўлган собиқ футболчилар ёки мураббийлар хизматидан фойдаланиб келади. Хусусан жаҳон футболида Гари Линекер, Гари Невилл, Андрей Аршавин ва Андрей Талалаев сингари мутахассислар тур ўйинлари таҳлили билан бевосита канал студияларида фаолият юритишади.

"Championat.asia" сайти доим холис таҳлилий ва танқидий руҳда ўз фаолиятини давом эттиради. Барча мавзу ва муҳокамаларда соҳа мутахассисларини эшитиб, вазиятга холис баҳо беришга интилади. Айнан мазкур жиҳат сайтимиз танлаган йўл ва устувор вазифа ҳисобланади. Ўзбек футболини чуқур таҳлили, ҳар ўйин ва деталларга профессионал тарзда ёндошиш "championat.asia" аниқ позицияси.

Турнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчи ёки дарвозабон каби лауреатларни ҳам ҳар турда аниқлашни сайтимиз илк бор йўлга қўйган ва бунда таҳлилий ёндошиб, мантиқан иш юритган. Буёғига ҳам сайтимиз янада профессионаллик сари қадам ташламоқ ҳаракатида.

"Championat.asia" сайти ҳамда «Тезкор Студия» дастури мухлисларини ҳали олдинда катта янгиликлар кутмоқда. Бизни кузатинг ва "championat.asia" сизга ўзбек футболи ҳамда еврофутболга аниқ кўзгу тутади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
03 июн 19:35:13
ShakhMirBek
Tv kanal ham ochilar endi. Xalq mazza qilsin. Hammaga foyda bu deyarli.
Telefonga sig‘may qolyapsila
+2   
03 июн 19:34:29
Patris evra
O'zbekcha gapirmasa kere koshelev
+1   
03 июн 20:37:54
Nadirkhuja Yu
Patris evra фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zbekcha gapirmasa kere koshelev
Кошелев танланганлигига асосий сабаб, уни узбекчани анча мунча артистлардан яхши билишида))
+1   
03 июн 19:46:23
tolibjon
Розиман
+1   
03 июн 19:33:42
Courageous
CA TV qilib ochsa ham yaxshi variant ekan :-))
+1   
03 июн 18:23:21
ALISHER(FCB)
Факат силархам чиройли кастюм шимлани кийиб прическалада чиксейлар янаям зор болади, Олимпикани 1касини кайириб экранга чикиш ссср да коп кетган
   
04 июн 10:03:36
XOA
sᴀʟᴏᴍ ᴅᴜsᴛʟᴀʀ ᴋɪᴍ ʀᴜʏxᴀᴛᴅᴀɴ ᴜᴛᴏʟᴍᴀsᴀ 99 091 2424 ɢᴀ ᴍᴜʀᴏᴊᴀᴛ ǫɪʟɪɴɢ utkazib beraman
   
04 июн 00:24:14
ФАРРУХ-ШОМА
Журналистлар тугрисида айтсам Алимов даврани яхши кизитяпти Бегамовни овози тиник. баланд эшитилади гапини зур тушинтиради. Рус акамизам яхши инсайдер экан
   
04 июн 00:21:13
ФАРРУХ-ШОМА
Zo'r bo'lyapti tezkor studiya. Futbolchilarimiz ancha tarbiyali kamtar hazilkash yigitlar ekan menga juda yoqyapti. Ayniqsa Jaloldinov quvnoq yigit ekan Iskandarov juda tarbiyali bola Shatskih ni seryozni deb o'ylagandim hazilkash inson ekan Tursunov marketing niyam yahshi tushinarkan hullas hammasi zo'r endi Shomurodov Shukurov Rashidovnoyam chaqirsanglar zo'r bo'lardi
   
03 июн 23:58:21
D T
Azizbek Rustamovic фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Karrager,Anri,Arshavin,Pele,Maradonalar ham mutaxasis sifatida nimanidir qoyillatishmagan.lekin ekspertlik qilishadiku.negativ fikr bildirmasdan avval ko‘raylik eshitaylik.
Койил Анри Пеле Марадона каби юлдузлар билан солиштирибсиз Кошелевни гап йук уларни даражасига чикиш Кошелев тугул бошкасига хали анча бор.
   
03 июн 22:32:23
Renaldu
Iltimos championat.asia xodimlari yaqin 1 yilda cha.tv kanalini ochishlarizga nima qarshilik qilishi mumkinligini elektron pochtamga bòlsa ham javob qilib yozsangiz sizlardan judda ham xursand bòlardim
   
03 июн 22:08:27
Авазбек RM92
Агар телеканал очселар суперлигамизи тв хукукини сотиб оселар СА твда коредигон босе. келажакда яхши фикр бопти тв
   
03 июн 21:23:40
Nadirkhuja Yu
Sarvar Saidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nodirho'ja kiska kilib Koshelev uzimizni Odil Juniorda trener dib kuyakomapsizde))) Iloji busa Zayniddin Tijiyevni ham chaqirin oldiga))) Kak govoritsha vse svoi!!!
Одил Жуниор хар холда давлатни пулини умармаяпти. Табиийки у ерда энг зурлар ишлайди. Чунки хар бир тийинни узи ишлаб топади.
   
03 июн 21:21:12
Sarvar Saidov
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кошелев танланганлигига асосий сабаб, уни узбекчани анча мунча артистлардан яхши билишида))
Nodirho'ja kiska kilib Koshelev uzimizni Odil Juniorda trener dib kuyakomapsizde))) Iloji busa Zayniddin Tijiyevni ham chaqirin oldiga))) Kak govoritsha vse svoi!!!
   
03 июн 21:00:53
Azizbek Rustamovic
D T фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кечирасларку Кошелев яхши футболчи булгандурку лекин етакчи мутахассисмасде энди ёзиш керак деб хар нарсани ёзвурмела Лёнадан кура канчадан канча лари борку ёки биза билмаган жамоларда ишлаб бирон-бир натижа килдими у хам чикволиб хали бир сузини иккинчисига кушоми утиради довдираб чунки болалигидан танима ва биламан.
Karrager,Anri,Arshavin,Pele,Maradonalar ham mutaxasis sifatida nimanidir qoyillatishmagan.lekin ekspertlik qilishadiku.negativ fikr bildirmasdan avval ko‘raylik eshitaylik.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг