UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00А Серия. Қизғин беллашувлар, кутилмаган вазиятлар ҳамда эҳтиросларга бой бўлган тур ҳақида  2 12:59"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди  2 12:52Ўзбекистон МТЖ "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиш учун Хитойга етиб келди  13 12:50Йил омадсизи! Футболчи 5 сония ичида 2та голни йўққа чиқарди  6 12:12Рами ва Памела Андерсон яна бирга  11 11:55Зидан Садио Манени "Реал"да кўрмоқчи  13 11:45Зидан қайтганига қарамасдан Варан "Реал"ни тарк этиш ҳақида ўйлаб қолди  10 11:35Омар Моманидан янги карикатура: Сеҳргар Месси  25 11:18Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига 25 нафар футболчи жалб этилди  5 11:10Ибрагимович: "МЮ ветеранлари доимо норози, чунки энди улар клубда эмас"  7 11:02Қўқондаги “Марказий” стадионда майсани янгилаш ишлари якунланди  23 10:40Ҳозир ишлаётган икки мутахассис дунёнинг энг кучли мураббийлари ўнлигига кирди  11 10:23Моуринью: "Мбаппе - дунёнинг энг қиммат футболчиси"  19 09:54“Арсенал”га Мартинш керак   4 09:45“Манчестер Юнайтед” Перейрани ижарага бериб юборади   2

ПРО-лигада қайси клублар иштирок этиши аниқ бўлди Янгиликлар

ПРО-лигада қайси клублар иштирок этиши аниқ бўлди

Теглар :  ПФЛ ПРО-лига
ПФЛ мажлислар залида Про лига ва ПФЛ Кубоги мусобақасида қатнашадиган жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби расмий сайти хабар берди.

Аввал айтилганидек, бу йилдан Про лига икки гуруҳга ажратилади. «А» гуруҳи иштирокчилари Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боради. Табиийки, бу гуруҳда қатнашадиган жамоаларга талаблар юқори бўлади. «Б» гуруҳ иштирокчиларига эса, минимум талаблар қўйилган.

ПФЛ бир жамоага Про лига «А» гуруҳига имтиёзли йўлланма тақдим қилиш мақсадида бу йилдан ПФЛ Кубогини ўтказади. Мусобақада ғолиб чиққан клуб «А» гуруҳи иштирокчиларига қўйилган талабларни бажармасада, 2019 йилги мавсумни Про лига «А» гуруҳида ўтказади.

Про лига «Б» гуруҳида эса, ПФЛнинг минимум талабларини бажарган ҳамда ПФЛ Кубогида иштирок этган клублар (чемпиондан ташқари) қатнашади.

Қуйида барча мусобақа иштирокчилари ва формати билан таништирамиз.

Про лига «А» гуруҳи иштирокчилари, жами 8та: «Машъал», «Нефтчи», «Шўртан», «Истиқлол», «Шердор», «Хоразм», «Орол» ва ПФЛ Кубоги ғолиби.

«А» гуруҳи жамоалари 4 даврали, уй-сафар тизимида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

ПФЛ Кубоги. Иштирокчилар сони 8та: «Локомотив-БФК», «Ғиждувон», «Зомин», «Ифтихор», «Оқ-тепа», «Янгиер». «Бунёдкор-2» ва «Рубин» конкурсдан ташқари. Яъни, бу икки клубнинг ҳар қандай натижаси инобатга олинмайди. Ғолиб Про лига «А» гуруҳи йўлланмани қўлга киритади. Қолган 7 жамоа «Б» гуруҳига йўл олади. Ўйинлар олимпия тизимида ўтказилади.

Про лига «Б» гуруҳи иштирокчилари, жами 14та:
«Андижон-2», «Раш-Милк», «Зарбулоқ», «Иттифоқ-Навоий», «Р.Мадаминов», «Турон». «Зарангар» ва «Иттифоқ-Бухоро» ўзаро плей-офф ўйинини ўтказади. Ғолиб «Б» гуруҳдан жой олади. Яна 7 жамоа ПФЛ Кубоги иштирокчилари бўлади.

«Б» гуруҳи жамоалари 2 даврали, уй-сафар тизимида майдонга тушишади.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

+7   
13 мар 11:16:22
Козимбек
Ким нима деса десин, лекин агар раҳбарлар хохлаганда “Нефтчи” супер лигада ўйнар эди. Биз ўзимизча фикр билдираверамиз, кимларгадир тош отаверамиз. Асли ҳақиқатни хеч ким билмайди. Бахромни йўқолишини хохлаймиз, лекин бугунги “Нефтчи” га ким тренер бўлиши мумкин деган хаёл миямизга келмайди. Яна ҳам ўтган мавсум йигитлар жамоанинг номи, Фарғонанинг шаъни ва йиитлик ғурури учун ўйнашди. Хеч қачон маблағ йўқилигидан, муаммолардан нолишмади. Бугунда ҳам жамоа хали тузук қуриқ хомийга ҳам эга эмас. Лекин ўйнашда давом этишяпди. Миз мухлислардан фақат жамоани қўллаб туриш талаб қилинади. Бир пайтлар биз “Нефтчи” ни мухлисимиз деб кўкрак керганмиз, худди ўзимиз бирор ишни қойиллатгадек гердайганмиз. Бизга ўз вақтида катта қувончларни берган шу жамоа эмасми. Стадион тўла хайқирилар айнан тарихан бой, ўзбек футболини фахри бўлган ва шундай бўлиб қоладиган “ Нефтчи” учун янграмаганмиди. Оққан дарё оқади, хали хаммаси ўз ўрнига тушишига ишонайлик, билиб билмасдан фикр билдирмасдан, эртанги кун умиди билан яшайлик. Жамоамизни қўллаб турайлик. Жамоа зўр бўлса унга мухлис ҳам кўпаяди, ўйини чиқмаса ҳамма ўз холича мухокама қилади. Бир нарсани унитмайлик , дўст бошга иш тушганда синалади, деган мақол бежиз айтилмаган. Бугунги “Нефтчи” учун мухлислар қўллаши ҳамма нарсадан зарур. Шуни унитмайлик.
+5   
13 мар 10:48:41
anti korrupsiya
Davay neftchiiii!!!!! Hamma oyinladi sot !!!! Gazvada ligaga chqamiz!!! Puldi qil !!! Stadion zor,sharoit bor kokakola ligaga tortadi sharoit.proligada oyinladi sotib oxirgi orindi olamiz. Keyingi yil mart oyida tekintomoqlaga dolyasini beramzda superligada oynemz
+4   
13 мар 10:37:25
FORWARD_9
Kim ko'p pul tulasa usha PFL kubogni yutadi Kim ko'p pul tulasa SuperLigaga chiqadi davay soxta liga peryod
+3   
13 мар 10:36:16
Old city boyS
Pro Ligada Sherdor Neftchi Mashal zur bulsa kerak!
+1   
13 мар 17:32:41
Shavkat bay
Караб туринглар бу тутриксиз пфл яна команда кушади
+1   
13 мар 15:21:55
нуриддин
бу федерация битта битта кучли жамоаларни синдирди пойтахт командалари чемпион булиши учун.
+1   
13 мар 15:01:57
SCORPION&UNITED
Нахотки бирорта профессионал инсон бомаса норм формат коргани... КУРЧОК ЛИГА... форматни куриб футболдан конглин совиб кетади асаблар тугади ужеее
+1   
13 мар 14:41:59
Qorovulbozor
Кимдир ниманидир тушунгдимикин. Яна билмадимда. Бунақа тақвимни футбол даҳосиман деган одамни 70 йил ухласа ҳам тушига кирмаса керак. Хўп ажойиб олиму-фузалоларимиз борда футболимизда
+1   
13 мар 12:36:07
Nasaf+Mash'al muhlisi
Mash'al olg'a faqat halol o'yinlar bilan Super ligaga chiqib bir ikta kulublar muhlislarini vijdonini uyg'otsang haqiqiy Super liga keyin boladi Zero halol o'yinni muhlislar talab qilishligi kerak kelishib pora bilan super liligaga chiqqandan ko'ra halol o'yin bilan proga yurgan yaxshi
+1   
13 мар 11:54:02
OYQOR-JIZZAX
Умуман тушунарсиз формат. Койил ПФЛ
+1   
13 мар 10:22:48
uzbek's boy
nimaaaaa o'lay agar tushungan bo'lsam
   
13 мар 23:51:35
Шерхон.
SCORPION&UNITED фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизни НЕФТЧИ мизни ГУУУМ килишди... МУХЛИСЛАРни тириклайн улдиришдииииииии
Гууум килишмади бир ифлос якка узи гууум килди.
   
13 мар 23:49:50
Шерхон.
Козимбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким нима деса десин, лекин агар раҳбарлар хохлаганда “Нефтчи” супер лигада ўйнар эди. Биз ўзимизча фикр билдираверамиз, кимларгадир тош отаверамиз. Асли ҳақиқатни хеч ким билмайди. Бахромни йўқолишини хохлаймиз, лекин бугунги “Нефтчи” га ким тренер бўлиши мумкин деган хаёл миямизга келмайди. Яна ҳам ўтган мавсум йигитлар жамоанинг номи, Фарғонанинг шаъни ва йиитлик ғурури учун ўйнашди. Хеч қачон маблағ йўқилигидан, муаммолардан нолишмади. Бугунда ҳам жамоа хали тузук қуриқ хомийга ҳам эга эмас. Лекин ўйнашда давом этишяпди. Миз мухлислардан фақат жамоани қўллаб туриш талаб қилинади. Бир пайтлар биз “Нефтчи” ни мухлисимиз деб кўкрак керганмиз, худди ўзимиз бирор ишни қойиллатгадек гердайганмиз. Бизга ўз вақтида катта қувончларни берган шу жамоа эмасми. Стадион тўла хайқирилар айнан тарихан бой, ўзбек футболини фахри бўлган ва шундай бўлиб қоладиган “ Нефтчи” учун янграмаганмиди. Оққан дарё оқади, хали хаммаси ўз ўрнига тушишига ишонайлик, билиб билмасдан фикр билдирмасдан, эртанги кун умиди билан яшайлик. Жамоамизни қўллаб турайлик. Жамоа зўр бўлса унга мухлис ҳам кўпаяди, ўйини чиқмаса ҳамма ўз холича мухокама қилади. Бир нарсани унитмайлик , дўст бошга иш тушганда синалади, деган мақол бежиз айтилмаган. Бугунги “Нефтчи” учун мухлислар қўллаши ҳамма нарсадан зарур. Шуни унитмайлик.
Жаноб хароми тахтдан кетмагунча Нефтчи узига келмайди.
   
13 мар 23:08:05
Inter
езевон катта колди П Ф Л нималар киляпти утган йили 5 уринди эгалаган эдику
   
13 мар 17:34:56
Shavkat bay
Караб туринглар бу тутриксиз пфл яна команда кушади зарангар ,иттифок бухоро иккаласини хам кушиб куяди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг