UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Нозима Зариповани табриклаймиз!  1 12:18Зидан "Реал"нинг эҳтимолий трансферлари ҳақида гапирди  0 12:07Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор"га қарши ўйин жамоамиз учун бурилиш нуқтаси бўлади"  2 11:52Луис Суарес 2020/21 йилги мавсум "Атлетико"да қайси рақамда ўйнайди?  1 11:35"Тамбов"- "Спартак". Москва клуби тарихий ғалабага эришадими? Превью  8 11:24"Челси" хавбекини АПЛнинг уч жамоаси ижарага олмоқчи  4 11:00МЮ футболчиси "Эвертон"га ўтиши мумкин  2 10:37Карикатура: МЮ Англия жамоалари орасида трансферлар ойнасида етарли даражада фаол эмас  4 10:13"Барселона" Дестнинг трансферини келаси ҳафта бошида амалга оширади  3 09:55Габи Жезус бир ойга сафдан чиқди   3 09:40“Ювентус”га Кьеза керак   4 09:32Coca Cola Суперлига. Бугун "Насаф" Наманганда, "Қизилқум" Олмалиқда меҳмон бўлади  40 09:25“Ман Сити” ва “Милан” қизиқиш билдирган футболчи “Монако”га ўтди   1 09:10ПСЖга “Торино” футболчиси керак   0 08:52Ауар “Арсенал”га ўтишга рози бўлди   6

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган Янгиликлар

ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига клублари футболчилари билан боғланиб, интервью ташкил этмоқдалар. Қуйида Самарқанднинг "Динамо" клуби ёш футболчиси Шохруҳ Абдураҳмонов билан ташкил этилган интервью билан танишишингиз мумкин.

- Шохруҳ, жорий мавсумда "Динамо" жамоаси ПРО-Лига баҳсларида иштирок этмоқда. Янги мавсум олдидан сизда Суперлига клубларидан таклифлар бўлдими?


- Авваламбор шу даражага етишишимда "Динамо” клуби, хусусан жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Менда мавсум олдидан таклифлар бор эди, лекин клуб билан амалдаги шартномам якунига етгани йўқ, шу сабабдан "Динамо" сафидаман. Астойдил ҳаракат қилиб шу мавсумнинг ўзидаёқ жамоамизни Суперлигага қайтармоқчимиз.

- Ҳозирги кунда "Динамо" жамоасида иш олиб бораётган мураббийлар штаби хусусида фикрларингиз қандай?

- Ҳозирги бош мураббийимиз Сергей Лушчан жуда тажрибали. Менимча, бу инсонни ўзбек футболида танимайдиган мухлис бўлмаса керак. Сергей Иванович бизни замонавий футбол намойиш этишга ундамоқда, унинг услублари жуда ҳам кучли даражада. Ўйлайманки, Сергей Лушчан бизни мавсум якунида Суперлигага олиб чиқади.

- Жорий мавсумдаги ПРО-Лигада рақобат жуда ҳам кучли бўлмоқда. Нима дейсиз, "Динамо" Суперлига йўлланмаси учун қийинчиликка дуч келмайдими?


- Албатта, айни дамда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган. Рақобат бор жойда ҳамиша ўсиш бўлади. Ҳар қандай вазиятда ҳам "Динамо"нинг мақсади фақат ва фақат Суперлига бўлиб қолаверади.

- Шохруҳ Абдураҳмонов аслида "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Қачондир бу жамоа сафида сизни кўришимиз мумкинми?

- Ҳа, "Пахтакор" сафига қайтиш ниятим бор. Тошкентликлар сафига янада кучли бўлиб қайтмоқчиман.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?


- Менга биринчи бўлиб футбол сир-асрорларини ўргатган инсон Умид ака Юсупов бўлади. У кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман.

- Футболчи сифатида келгусидаги режаларингиз қандай?


- Мақсадим ўзим севган касбим билан янада кўпроқ шуғулланиб, халқ севган футболчи сифатида танилиш ва вақти келиб Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп тепиш кабилардан иборат. Эътибор учун барча мухлисларга ўз миннатлорчилигимни билдираман.



Тимур Ибрагимов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
05 авг 09:54:08
Old city boyS
Biz Dinamo fanatlari san bilan Shoxrux, san Dinamo uchun jon kuydirishdan charchama Biz san bilan

Shoxruxba Gap nes!
+1   
05 авг 07:29:13
Milliy
Qachongacha boshqa jamolarga muxlislik qilamiz chiqinglar aniq maqsad bilan yana bir mavsumdan keyin proligada kurish jonga tegdi
-1   
05 авг 10:27:42
Komilov1707
Bu yil super ligaga faqat kuchlilar chiqsin 2 yil oldingi qo‘g'irchoq teatrga o‘xshamasdan (Andijonga hurmat saqlagan holda....Istiqlolni chiqarishmagan edi)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика