UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ювентус" Погбанинг трансфери учун МЮга қанча маблағ ажратиши маълум бўлди  2 01:20ЛаЛига президенти Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 00:50"Манчестер Юнайтед" Хамес борасида "Реал"га таклиф билан чиқди  3 00:20Энди "Дижон"да ҳам Месси бор  15 23:50Спорт оламининг энг бузғунчи вакиллари рейтингидаги пешқадамлик "Барселона" форвардига берилди  15 23:25Уругвайлик футболчи Копа Америка-2019да бошқа майдонга тушмайди  3 23:10Тотти: "Ҳали эсимни йўқотганимча йўқ"  6 22:46"Манчестер Сити" трансфер борасида "Ювентус" билан келишиб олди  11 22:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 22:20"Челси" испан грандларининг таклифига рад жавобини берди  2 21:56"Дерби": "Лэмпард бизни тушунишини истаймиз"  8 21:40"Ювентус" Сарри учун "Челси"га қанча тўлагани маълум бўлди  9 21:32Olamsport: Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида янги раҳбар, Истомин кучли юзликни тарк этди  0 21:27Ҳелайфи: "Неймарга ҳеч ким босим ўтказмаган"  8 21:24Омар Моманидан янги карикатура: Сарри Роналдунинг олдига бормоқда  5

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Металлург" – "Бунёдкор"

Мамлакат миллий чемпионатининг 26-турида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар шу кунга қадар ўзаро 26 маротаба куч синашишган. Натижалар юртимизнинг номдор клубларидан саналувчи “Бунёдкор” фойдасига. Тошкентликлар 19 та ўйинда ғалаба қозонишган. 3 та ўйинда “Металлург”нинг қўли баланд келган. 4 та учрашувда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 51-22.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 2009 йили Бекободдаги ўйинда кузатилганди. Ўшанда бунёдкорчилар мезбонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашганди. Энг сермаҳсул учрашув эса ундан бир йил муқаддам Тошкентдаги учрашувда қайд этилган. Қалдирғочларнинг тўртта голига бекободликлар иккита аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришган.

Бекободда ўтган сўнгги бешта учрашув:
20.10.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:0
19.07.2018 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
14.10.2017 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
16.06.2016 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:1
26.04.2015 «Металлург» - «Бунёдкор» 1:2




Танишинг, рақибимиз – “Бунёдкор”!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 15 йил бўлди. Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элита сафида “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта вице-чемпион, бир марта бронза медали совриндори, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва беш карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” жамоаси икки марта қитъанинг мазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015, 2017 йиллар).

“Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси “саналарди”. 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилган, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ҳисобланувчи маскан ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради. Аммо ўтган мавсумдан “Бунёдкор” стадиони ЎФА балансига ўтказилди ва у “Миллий” стадион деб юритилаяпти.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 351 та учрашув ўтказган. Шулардан 235 тасида ғалаба қозонган, 67 тасида дуранг ўйнаган, 49 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 657:224. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”, 2015 йил).

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+3   
25 май 04:31:13
Ҳақиқат
Great prince фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ман Пахтакор дедимми?
Ўзи борку Пахтакорчиларга одат бўпқопти ҳар гапни ўзига олиш
+2   
24 май 15:52:08
farkhad67
Great prince фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Метуллург доимги ишини қилади ва акаси учун очко ишлашда давом этади)))
Ишлаган очколари авваламбор узига фойда келтиради сунг Бунёдкор етиб олиши мумкин булган айрим клубларга ёрдам бериши мумкин, аммо Пахтакорга бунинг хеч кандай фойдаси йук чунки Бунёдкор 5-тезликни ёкса хам Пахтакорга ракиб була олмайди...
+1   
24 май 16:42:17
UZBEK-MEN
Сўнгги уч йилдаги хисоблардан бири бўлса ажаб эмас
+1   
24 май 14:00:00
User_SU
Uzr bu oyin ertaga ekan
+1   
24 май 13:55:47
User_SU
26-tur ertaga. Bu o'y in ertadan keyin. Durrang bo'lsa ham mayli.
+1   
24 май 13:55:43
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
Vลძเო Ăხřลოου υล นทเทg "ხοใลใลřเgล οოลძ τเใลყოเż.
Oใğล "βนทყοძķoř" !!!
+1   
24 май 13:39:15
Davronbek2003
26- тур качон ўзи
   
25 май 08:27:20
Great prince
Ҳақиқат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзи борку Пахтакорчиларга одат бўпқопти ҳар гапни ўзига олиш
)))))))))
   
24 май 15:55:51
Great prince
farkhad67 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ишлаган очколари авваламбор узига фойда келтиради сунг Бунёдкор етиб олиши мумкин булган айрим клубларга ёрдам бериши мумкин, аммо Пахтакорга бунинг хеч кандай фойдаси йук чунки Бунёдкор 5-тезликни ёкса хам Пахтакорга ракиб була олмайди...
Ман Пахтакор дедимми?
   
24 май 15:22:15
Great prince
Метуллург доимги ишини қилади ва акаси учун очко ишлашда давом этади)))
   
24 май 13:57:40
ⓚⓗⓞⓡⓔⓩⓜ  ⓤⓝⓘⓣⓔⓓ
Vลძเო Ăხřลოου υล นทเทg "ხοใลใลřเ"gล οოลძ τเใลყოเż.
Oใğล "βนทყοძķoř" !!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг