UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:15ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  6 14:06"Интер" бош шифокори ҳам коронавирусга чалинди  0 13:42"Барселона" вице-президенти Мессининг шартномасини узайтириши борасида гапирди  0 13:18УЕФА Европа чемпионати мезбонлари сонини камайтирмоқчи, Испания ва Италия эса...  3 12:57Суперлига-2019. Хурсанд Ботирали, қийналаётган Муртозаев ва Машарипов, эшитмаётган Бубанья ва термизча рақс   4 12:50Хакими учун 6та топ-клуб рақобатлашмоқда  1 12:36"Фанат Суперлига". Олтинчи турдан кейинги мусобақа жадвали ва 7-тур анонси  11 12:18Касильяс: "Порту" шифокори ҳаётимни сақлаб қолган"  0 11:55Ажойиб мураббийларнинг энг севимли шогирдлари  8 11:31"Милан" "янги Пирло"нинг агенти билан музокараларни бошлади  1 11:07Мане ўзининг орзулар жамоасини тузди  11 10:44Испанияда футбол мавсуми Канар оролларида давом эттирилиши мумкин  1 10:20Виллианни "Барселона"га текинга таклиф қилишди, аммо клуб буни рад этди  5 10:10Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 555 нафарга етди  27

Превью: "Лион" - "Ювентус" Янгиликлар

Превью: "Лион" - "Ювентус"

Бугун Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Лион" ва "Ювентус" ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтади.

Бугунги ўзаро учрашувдан аввал жамоалар миллий чемпионатида ўйнаб, рақиблари устидан ғалабага эришдилар: иккиси ҳам сафарда ҳаракат қилди. "Лион" 1 Лига доирасида "Метц"дан устун келди (2:0), "Ювентус" эса А Серияда СПАЛни мағлуб этди (2:1).


Муҳим жиҳатлар

"Лион" "Ювентус"га қарши баҳсдан олдин инқироздан чиқишга муваффақ бўлди

Лион клуби ички чемпионатда "Метц" устидан осон ғалабага эришгани бош мураббий тўғри услуб танлагани ва жамоа тўғри йўналишда ҳаракатланаётганининг исботидир. Ушбу баҳсда "Лион" биринчи голини 45+8 дақиқада уришга муваффақ бўлди. Лекин унгача кучлар худди тенгдек эди.


Мезбонларда йўқотишлар кўпроқ

Турин клубига қарши иккита учрашувда ҳам "Лион"нинг 2та муҳим ўйинчиси майдонга тушмайди. Бугунги ўйинда "зебралар"га ярим ҳимоячи Жефф-Рене Аделаид ва ҳужумчи Мемфис Депай ёрдам беролмайди. Иккиси ҳам жамоа ҳужум чизиғининг асосий ўйинчилари эди. Нидерландия термаси футболчиси (ЕЧЛ жорий мавсумида ўз шериклари орасидаги энг яхши тўпурар) 5 ўйинда 5та гол уришга эришди. Аммо Руди Гарсиянинг асосий муаммоси бу эмас. Учрашувдан аввал ҳимоячи Рафаэлнинг тўпиғи шикастланди ва бугунги ҳали соғайишга улгурмади.

Меҳмон жамоа таркибидан бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Коста (қайдномага киритилган, бироқ хавбек жароҳатдан кейин тўлиқ тузалмади) ва ҳимоячи Мерих Демирал майдонга тушмайди. Туркияликнинг тиззаси сингани туфайли мавсум сўнгига қадам сафдан чиққан.


Меҳмонлар мураббийи қандай ҳужум туридан фойдаланади?

Яхши кадрлар имкониятига эга Маурицио Сарри ўйин таркиби ва тактикасини танлаш борасида рақиб жамоани қийин аҳволга солиб қўйиши ҳамда кескин бурилиш қилган ҳолда ҳаракатланишни хуш кўради. "Челси" собиқ мураббийи СПАЛга қарши учршувда ҳам "ҳужум гуруҳи" ўртасида футболчиларни ўрнини алмаштиришдан фойдаланди.

Натижада Пауло Дибала "алдамчи тўққизлик" позициясида ўйнади. Чиндан ҳам, аргентиналик бу жойда ўзини жуда яхши кўрсата олди. Чапда Криштиану Роналду, ўнг томонда эса — Хуан Куадрадо. Гонсало Игуаин эса яна захирада қолганди.


Тахминий таркиблар

Мезбонлар бош мураббийи Руди Гарсия яқинда "Амьен"га қарши бўлиб ўтган учрашувда кутилмаганда 4-4-2 тактикасидан фойдаланди. Аммо бу унчалик ҳам ижобий натижа бермади. Шунинг учун, яна 4-3-3 схемасига қайтди. Бироқ Гарсия кейинроқ бошқа усуллардан ҳам фойдаланиб кўрди.

Меҳмонлар бош мураббийи Маурицио Сарри кўпинча 4-3-3 тактикасини тандайди. Бу сафар ҳам катта эҳтимол билан жамоа шу схема бўйича ўйнайди. 

Ўзаро учрашувлар

Жамоалар 2016 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида учрашган эдилар. Туринда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган, Лион шаҳрида эса Италия клубининг қўли баланд келган (0:1).


"Лион" vs "Ювентус"

Кўпчиликнинг фикрига қараганда, "Ювентус"нинг Лион шаҳрига бўладиган ташрифи "енгил саёҳат каби" ўтиб кетармиш. Бироқ мезбонлар мағлубиятга учрамаслигини тасдиқловчи бир нечта омиллар бор. Биринчидан, "кекса синьора" ғайриоддий ўйин намойиш этиши ва прагматизмни унутиб қўйиши натижасида "Ювентус" ҳамон Италиянинг оддий бир клуби бўлиб қолмоқда.

Иккинчидан, "Лион" ўз майдонида 7 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, узоқ вақтдан буён уйида ЕЧЛ доирасида бўлган баҳсларда ҳам енгилмади: нақд 8та ўйинда! Яъни 2016 йил декабридан буён. "Лион" шу вақт мобайнида "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Лейпциг"нинг додини берди. Бироқ эътиборли томони шундаки, "Лион" ушбу 8 ўйиндан атиги биттасида ғалаба қозонган, қолган 7 учрашувда эса дуранг қайд этган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+5   
26 фев 14:22:32
CR7 and CR1O
Bugun CR7 dan kim xet-trik kutyabti.
Olg'a CR7 va Real!!!
+4   
26 фев 14:32:45
JCh-2018 Sari
Ro'naldoning mavsumi boshlanmoqda endi Uefa Euro hammasini sindirib yuboradi olg'a CRIOOOOOO
+3   
26 фев 14:30:06
XAYOTILLO YUVE INTER
Yuventusga omad! Bu CR7 xush ko'radigan musobaqa ronaldudan hettrik kutamiz
+1   
26 фев 14:36:58
Lfc-Gerarrd
Рони Плей Оффда порледи хар доим . Бугунги кунга келиб кариб колди яна билмади
+1   
26 фев 14:30:41
YOQUB 007
Lyonga Omat Nasib Bulsa G'alaba.
   
26 фев 18:32:54
Davletov Surojbek
Lfc-Gerarrd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рони Плей Оффда порледи хар доим . Бугунги кунга келиб кариб колди яна билмади
Òzi Juventusni òyinlarini kòryabsizmi. Ronaldo xar òyinda jamoaga foyda keltirmoqda har òyinda gol ham urmoqda. Ishonmasangiz Ronaldoni statistikasini kòring
   
26 фев 17:11:23
ZAMON HOFIZ
Ювентусдан шидадли уйин Кришдан чиройли голлар кутаман Ювега омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг