UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: "Бавария" ярим ҳимоячиси 25 млн. евро эвазига "Лилль"га ўтди  0 01:00ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья"си 2-турда ҳам гол ўтказмай ғалабага эришди   1 00:40"Севилья"га ижара берилган "Реал" футболчиси майдонни кўз ёшлар билан тарк этди  3 00:203га 3. "Ювентус" ва ПСЖ ўзаро катта алмашувни амалга оширмоқчи   10 00:05Ёш футболчи исмини Мессига ўзгартирди  5 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла" билан учрашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:30Бундеслига. "Кельн" – "Боруссия Д" баҳсига старт берилди (онлайн ҳисоб)  2 23:13"Бетис" устози: "Месси шамоллаш туфайли ўйинни ўтказиб юборишини афзал кўрган бўлардим"  7 22:45"Эль Ниньо"нинг ҳайрлашув ўйинидан ГАЛEРEЯ   11 22:20"Интер" А Сериянинг янги мавсуми учун қайдномани эълон қилди  5 22:00Серхио Рамос: "Кейинчалик мураббий бўлишимни инкор этмайман"  7 22:00Olamsport: Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини нокаут қилди, Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди ва тарозидан ўтди  2 21:50Пеп Гвардиола: "Зинченко формада, у яхши машғулот ўтказди"  0 21:40Жеррард фаолиятини якунлаган Торресга мактуб ёзди  7

"Порту" стадионига саёҳат! Янгиликлар

"Порту" стадионига саёҳат!

"Порту" - "Краснодар" учрашуви олдидан мезбон жамоа стадиони томон саёҳатга нима дейсиз?

"Драгао" стадиони ташқи кўринишидан ўзгача эмас, ажойиб инфраструктурага эга оддий стадион. Арена савдо марказига яқин жойда ва метро бекати қаршисида қад ростлаган. Шу сабабли, стадионга бориш жуда осон.

"Драгао"нинг ёнида ёшлар жамаоси ўйнайдиган кичик стадион ҳам бор: ушбу жамоанинг ҳам мухлислари талайгина ва ўйин кунлари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий мухлислар аренада жам бўлишади. Бундай ҳолатни унча-мунча ёшлар жамоаси стадионида учратмайсиз!

Умуман олганда, "Порту" ҳамда "Бенфика" мухлислар билан қандай ишлаш кераклиги бўйича талайгина клубларга намуна бўла олади.

Порту шаҳридаги стадион музейи очилганига кўп бўлмади: 2013 йил сентябрда, холисона қарасангиз стадионга гап йўқ!

Стадионга кириш ана шундай ўзига хос, такрорланмас қилиб қурилган. Бунда қуйидаги "инсонлар" улкан ҳисса қўшган бўлиб, сиз илк қадамларингиздан мозийнинг машҳур бир бўлагига тегиб ўтгандек бўласиз.

Унда нафақат футболга, балки спорт ушбу турининг барча деталларига катта эътибор қаратилган. Жуда кўп совринлар, қизиқарли экспонатлар, турли артефактлар, махсус кинотеатр ва ҳаттоки Питербургнинг "Зенит" клуби сафида ўйнаган, бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов билан бир клубида тўп тепаётган бразилиялик ўйинчи — Халкнинг ҳам ҳайкали мавжуд.

Ҳар бир соврин ёнида ўша мукофотга оид маълумот, видеолар акс этган махсус экранлар мавжуд.

Албатта, музейда ҳаммага маълум ва машҳур Чемпионлар Лигаси бош соврини учун ҳам жой топилган. Ҳа яна бир гап: бу ерда футбол клубини шаҳардан ажратиб бўлмайди.

Қуйидаги суратда Халк ҳайкалини кўришингиз мумкин. Шунингдек, унинг атрофида Португалия клуби муваффақиятларига катта ҳиссасини қўшган яна ўндан ортиқ футболчиларнинг фигуралари бор.

Чипта нархи — 15 евро (стадион бўйлаб экскурсия ҳам шунинг ичида). "Да Луш"даги экскурсиядан фарқли ўлароқ, бу ерда сиз гид билан биргаликда юрасиз. Бир тарафдан, бу бироз ноқулай: кўп вақтингиз музейда ўтиб кетади. Бироқ бошқа томондан, жуда қизиқарли ва фойдали маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

Экскурсия давомида жамоалар кийниш хонасига киришингиз, президент ложасига ташриф буюришингиз, жамоа клуб автобусида сафар ўйинларига жўнаб кетадиган жойни томоша қилишингиз мумкин. Ана шундай кунларда мухлислар севимли жамоаларини олқишлаб, омад тилаб, шовқин-суронда кузатиб қўйишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Агар Порту шаҳрига борсангиз, албатта "Драгао" стадионига ташриф буюринг. Кетган вақтингиз ва нақдингизга ачинмайсиз!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+1   
13 авг 20:51:04
Muxriddin《 CR7》
Bizda ham shunaqa stadiondan bir ikkita bulsa Osiyo chempianatini olsa buladi
+1   
13 авг 20:31:06
Born in United Live in United Die in United
NA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Arashmasam Drago stadioni 2013 da emas undan oldimroq 2003 yillar ochilgan bo'lishi kerak
Stadion muzeyi*
   
14 авг 00:32:24
Mirjalol MED
Stadionini bilmadimu hozir 0:2 yeyapdi birinchi tayim
   
13 авг 21:36:49
Abdulaziz surxon
Stadion chimi yaxshi bõlsa siğimining ahamiyati yõq.baa dagi ok-2019 misol
   
13 авг 21:36:06
Abdulaziz surxon
Stadion chimi yaxshi bõlsa siğimining ahamiyati yõq.baa dagi ok-2019 misol
   
13 авг 21:28:28
Iskandar Davronov
Yaxwiyam wu Odil Axmedov bor ekan ))
   
13 авг 21:26:11
Doktor Xaus
Bizda Bunyodkor bor
   
13 авг 20:29:58
Malikov Burxon
NA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Arashmasam Drago stadioni 2013 da emas undan oldimroq 2003 yillar ochilgan bo'lishi kerak
2013 da ocilgan db muzeyini etvoti
   
13 авг 20:20:33
NA
Arashmasam Drago stadioni 2013 da emas undan oldimroq 2003 yillar ochilgan bo'lishi kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг