Погба МЮда бахтли эмас, у келажаги ҳақида ўйлаб қолди
15 фев 2018 13:15
Янгиликлар
Погба МЮда бахтли эмас, у келажаги ҳақида ўйлаб қолди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба инглиз клубидаги ҳолатидан мамнун эмас.
Маълумотларга кўра, францияликнинг жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари бузилган. Португалиялик мутахассис "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл"га қарши баҳсда хавбекни алмаштирди, "Хаддерсфилд" билан ўйинда Погбани захирада қолдирди. Поль Погба "Манчестер Юнайтед"да ўзини бахтли ҳис қилмаяпти ва клубдан кетиш ҳақида ўйлаб қолди.
Жорий мавсум 24 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг 17та учрашувида 3та гол урди ва 9та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар