UZ

Сўнгги янгиликлар

05:10ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Уэска" 2:0  0 05:05Серия А. "Рома" - "Аталанта" 1:1  0 02:56ЛаЛига. "Барселона" ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди  31 02:30Расман: "Милан" Ибрагимович билан шартномани узайтирди  2 01:53АПЛ. "Лестер" ўз майдонида "Вест Бромвич"га имкон қолдирмади  0 01:46А Серия. "Наполи" ўз майдонида "Лацио"ни янчиб ташлади  0 01:10"Рад этиш - тарихий хато бўлади" - "Барселона" Суперлигада қолади  15 00:47Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари расмийлари  4 00:27Кавани катта эҳтимол билан Манчестерда қолади  3 00:12ЛаЛига. "Барселона" - "Хетафе". Асосий таркиблар маълум!  20 23:54ЛаЛига. "Атлетико" ғалабага эришди ва пешқадамликка қайтди  7 23:29А Серия. Римдаги марказий ўйинда кучлар тенг келди  1 23:10АПЛ. "Лестер" - "Вест Бромвич". Асосий таркиблар маълум!  1 22:51А Серия. "Наполи" - "Лацио". Асосий таркиблар маълум!  0 22:35Рэшфорд ушбу натижа борасида ўтган мавсумдаги каби етакчи  4

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур"

"Пахтакор" бош мураббийи янги мавсумга тайёргарлик, трансферлар, академия ва мураббийлар штаби хусусида фикр билдирди.

- Сафимизга Темиров, Рашидов, Турғунбоев ва Муҳиддиновни қўшиб олдик, бу ўтишлардан хурсандман, таркибни бир қатор ўйинчилар билан тўлдирдик.

"Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши академиялардан бирига эга. Кўплаб ёш иқтидорлар бор. Уларни кўриш ва қўллаб-қувватлашдан хурсандман. Профессионал футболга ўтишда уларга ёрдам бераман. Ёшлар мураббийлари жуда яхши ишлашмоқда. Футболчилар ўсиши учун яхши машғулотлар ўтказишади. Тарбияланувчиларни асосий жамоа машғулотларида кўриш ёқимли. Умид қиламанки, келажакда асосий жамоада ўйнашни бошлашади.

Ҳали трансфер ойнаси ёпилмади ва исталган ҳолат рўй бериши мумкин. Ҳозир футболчиларнинг меҳнати ва иштиёқидан қониқяпман. Ёш ўйинчилар ўзларини янги куч билан кўрсатишлари мумкин.

Мавсумни ҳозирдан тахмин қилиш мушкул. Бошқа жамоалар қишки танаффусдан қандай чиқиши, қандай ишлаганини билмаймиз. 5-6 турдан кейин жамоаларга қараш қизиқ бўлади. Қайси клуб ўсгани, ким рақобатбардош бўлишини айта оламиз. Биз амалдаги чемпионлармиз. Яна юқори савияда ўйнашга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қиламиз. Ўсишга уринишимиз зарур. Ҳамма мавсумни бир хил очко билан бошлайди, очколар тўплашимиз керак. Бу катта меҳнат ва куч талаб қилади. Футболчиларга, ўйин услубимиз ва мухлисларга ишонаман. Ҳар бир мавсум янги ва унга тайёр бўлишимиз лозим.

Жамоа ўсиб бормоқда. Жисмонан яхши, кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Майдонда нима қилишни билишимиз даркор, бунинг учун кўп меҳнат қилиш шарт ва буни амалга оширяпмиз. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Ҳозирча қилаётган ишларимиздан кўнглим тўлди.

Мирко Еличич мураббийлар штабини тўлдирди. Бу биз учун жуда яхши. Гоча Ткебучава ва Ласло Ямбор ишлашда давом этмоқда. Анвар Рашидов дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Улар катта тажрибага эга, жуда яхши меҳнат қилишмоқда. Ўйинчилар билан самарали ишлай олишади. Мураббийлар штабида бундай мутахассислар борлигидан хурсандман.





Рейтинг: +14   

Фикрлар

+8   
24 фев 17:53:02
Asilkhan
Pakhtakor chamoion
+6   
24 фев 17:51:52
Fazliddin
We believe you Pieter Huistra. You can win AFC champions league with FC Pakhtakor Tashkent
+3   
24 фев 17:18:58
Akmaljon 1-IDUMI
29-raqamdagi qora tanli futbolchi kim ekan ?
+2   
24 фев 17:16:53
УзКорамКо
Мавзудан ташкари


Hindiston futbol terma jamoasi 1948 yilda Londonda yalangoyoq o'ynamoqda.

Keng tarqalgan afsonaga ko'ra, mustaqillikni yangi qo'lga kiritgan mamlakat o'z futbolchilari uchun botinka sotib olishga puli bo'lmagan.

Ammo haqiqat shundaki, hindular oyoq kiyimsiz ham o'ynashga odatlangan. Ular 1/8 finalda frantsuzlarga botinka yo'qligi uchun ham emas, balki 90 daqiqa yugurishga odatlanmaganliklari sababli mag'lub bo'lishdi (Hindistonda o'yin 70 daqiqa davom etadi). Keyinchalik FIFA yalangoyoq o'ynashni taqiqladi.

Бу хулоса учун !!!
+1   
24 фев 20:15:06
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Legionerlar kerak bizga. Mahalliy futbolchilar yetadi menimcha. PAXTAKOR CHEMPION. OLG'A SHERLAR!!
+1   
24 фев 19:07:06
Max Khasanov
bu patakbosh amaki faqat maqtashdan boshqa narsani bilmidi diman, biz unga pol to'lashimizdan maqsad futbolimizdagi kamchiliklarni topish, ijobiy tomonlarini ewitib charchadik
   
24 фев 20:30:25
Mmmxa
Akmaljon 1-IDUMI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
29-raqamdagi qora tanli futbolchi kim ekan ?
Kamerunlik Simon degan hujumchi.
   
24 фев 18:28:34
Азамат Одилов
Пахтакор бу мавсум яна хам,кучайди.Факат Машарариповдек ярим химоячи етишмаябди.Олга Пахтакор!
   
24 фев 18:16:37
Farhod__bek1990
Paxtakor ham tajriba quyonchasi bo'lmasa bo'lgani. Shuncha xarajatlarga yarasha Osiyoda natija ko'rsatish vaqti keldi.
   
24 фев 17:58:49
Хайрулла 777
Осие чепмионлар лигасига бу таркиб кучсиздек
   
24 фев 17:54:35
Asilkhan
Pk
   
24 фев 17:53:44
Asilkhan
Nima deb yozishga gayronman
   
24 фев 17:52:22
Asilkhan
Fudbol meni hayotim
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика