Пиоли жамоасидан мамнун
08 сен 2021 22:34
Янгиликлар
Пиоли жамоасидан мамнун
"Футболчиларга ҳозирги "Милан" бошқарувимдаги энг яхшиси эканлигини тушунтирдим. Йигитлар анча ўсди, савияси ошди ва индивидуал жиҳатдан кучайди.
Умуман олганда Италиянинг кўплаб жамоалари кучайган. "Интер", "Ювентус", "Рома", "Наполи", "Аталанта", "Лацио" ва биз.
Энди Кубок баҳсларига старт берилади, менимча, айрим жамоалар бундан фойдаланиб қолишади. Бироқ биз олдимиздаги барча турнирларда ғалабага эришиш ҳақида, совринлар борасида ўйлаяпмиз.
Ибрагимович билан бемалол тил топишса бўлади. Биз шундай инсонлармизки, бошқалар билан тўғридан-тўғри гаплаша оламиз. Албатта, биз жамоанинг олдига катта мақсадлар қўйганмиз.
Муҳокамалардан ва солиштирувлардан қўрқмайман. Златан ҳеч қачон ҳеч нимага тан бермайди, бироқ у барчасини бўйнига оладиган инсон. У жуда ақлли ва мажбуриятни ҳис қилади. У "Милан"нинг ўсишида ўзининг катта ҳиссасини қўшаётгани шубҳасиз", - деди Пиоли.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар