UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Эриксен: “Учинчи ўринни сақлаб қолиш биз учун жуда муҳим”   0 08:54Луис Суарес Кубалага етиб олди   0 08:26А Про-лига. Бугун 4-тур бўлиб ўтади  19 02:58Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  15 02:46"Алавес" - "Барселона" 0:2  1 02:35"Аякс" - "Витесс" 4:2  0 02:20ЛаЛига. "Барселона" меҳмондан 3 очко билан уйга қайтмоқда  35 02:10"Аякс" навбатдаги рекордни ўрнатди  2 02:04"Уотфорд" - "Саутгемптон" 1:1  1 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 01:58"Тоттенхэм" - "Брайтон" 1:0  3 01:50ПСЖ клуби "япониялик Месси"ни сотиб олмоқчи. У "Барселона" академиясида ўйнаган  9 01:35АПЛ. "Тоттенҳэм" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Яна бир қолдирилган баҳсда эса муроса йўли танланди  17 00:45АПЛ тарихидаги энг тезкор гол урилди  14 00:07"Арсенал"ни ёзда катта ўзгаришлар кутмоқда. Юқори маош олувчи футболчилар клубни тарк этиши мумкин  6

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда Янгиликлар

ПФЛ: Сергей Лушан "Бунёдкор" билан судлашмоқда

Яқиндагина Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Сергей Лушчан жамоаси билан шартномасини узайтирганлиги ҳақида хабар қилинганди. ПФЛ ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббий Сергей Лушчан билан шартномани узайтириши борасидаги хабарлар пайдо бўлганидан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади ва клубни расман огоҳлантиради.

1) Сергей Лушчан айни вақтда “Бунёдкор” футбол клуби билан судлашаётганидан ва бу ишни ЎФАни четлаб ўтиб, бошқа органга оширганидан келиб чиқиб, расман тушунтириш бериши керак бўлади. Йўқса, ПФЛ мазкур ишни ЎФА ижроқўми бюросига қадар ошириб, ФИФА низомларига зид ҳаракати учун Лушчанни Ўзбекистонда фаолият олиб боришини чеклаш бўйича иш очишни сўрайди. 

2) Сергей Лушчан “Бунёдкор” клуби билан шартнома тузаётган вақтида айрим қонун ҳужжатларига зид келувчи ҳолатларга йўл қўйган бўлиши мумкин. “Бунёдкор” футбол клубининг мазкур шубҳаси ўз тасдиғини топса, ҳар икки томон бу масала юзасидан тегишли органлар олдида жавоб бериши керак бўлади.

3) “Сўғдиёна” футбол клубининг Профессионал футбол лигаси олдида қарздорлиги мавжуд. 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиядан ўтказиш регламенти аллақачон “Сўғдиёна” клубига электрон шаклда жўнатилди ва ПФЛ расмий сайтида эълон қилинди. Демак, қарздорлиги мавжуд клублар трансфер ойнасида фаол бўла олмайди. Бу ҳолат бош мураббийлар билан тузиладиган шартномаларга тааллуқлидир.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг