UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Грилиш АПЛдаги омадсиз сериясига якун ясади   0 09:30Расман: “Монако” “Лестер” футболчисини яна ижарага олди   0 09:14Садио Мане ватандоши ҳақида: “У жуда ҳам тезкор, ҳимоячиларни ақлдан оздиради”   0 08:52Хенрик Ларссон Швеция клубидан истеъфога чиқарилди   2 08:36Румменигге Саншешнинг сотиб юборилганига изоҳ берди   1 08:15“Арсенал” ҳимоячиси Дани Себальосни мақтади   4 07:55Лэмпард Батшуайи ҳақида гапирди   0 07:40АПЛ. "Астон Вилла" - "Эвертон" 2:0  0 07:35Бундеслига. "Кельн" - "Боруссия Дортмунд" 1:3  0 07:30ЛаЛига. "Леванте" - "Вильярреал" 2:1  0 07:25ЛаЛига. "Гранада" - "Севилья" 0:1  0 01:55АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла"га имкониятни бой берди  15 01:25Бундеслига. "Боруссия Д" меҳмонда "Кельн"ни таслим этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади  11 01:15Расман: "Бавария" ярим ҳимоячиси 25 млн. евро эвазига "Лилль"га ўтди  2 01:00ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья"си 2-турда ҳам гол ўтказмай ғалабага эришди   8

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда Янгиликлар

ПФЛ махсус ишчи-гуруҳи бир қатор клубларни мониторингдан ўтказмоқда

Биласиз, Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун футболчи ва мураббийларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиши учун аввало бир қатор талабларни бажариши лозим бўлади.

Яъни, олдиндан маълумот берилганидек, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”да кўрсатилган талаблар, жумладан ўз академиясига эга бўлиш, уй стадиони майдони яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда футболчилари олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини кўрсатган клуб ҳафтанинг исталган кунида янги футболчилари билан шартномаларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин.

Бироқ янги мавсум старти борган сайин яқинлашаётган бўлса-да, юқорида санаб ўтилган у ёки бу талабни бажаришни бироз пайсалга солаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Айни пайтга келиб, фақатгина “Қизилқум” ҳамда “Андижон” жамоалари юқорида санаб ўтилган талаблар юзасидан амалга оширилган ва бажарилаётган ишлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этди. Вазият қолган клубларда қандай экани, янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай олиб борилаётгани билан яқиндан танишиш мақсадида ПФЛ мониторинг гуруҳлари бугун, 9 февраль куни бир қатор клубларга ташриф буюришмоқда.  

Жумладан, “Бухоро”, “Машъал”, “Насаф”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Қўқон-1912”, “Нефтчи”, “Истиқлол”, “Навбаҳор” ҳамда “Сурхон” клубларида мониторинг олиб борилмоқда ва стадион, майдон ҳолати, ёритиш тизимлари, клуб штат бирлиги, академия, мавжуд қарздорликлар ва бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда.

Душанба куни ўтказилган мониторинг натижалари умумлаштирилган ҳолда кенг футбол жамоатчилиги эътиборига ҳавола этилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг