UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим деди", - деди"  6 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  40 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  38 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  384 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7

"Персеполис"га янги мураббий тайинланди Янгиликлар

"Персеполис"га янги мураббий тайинланди

Эроннинг "Персеполис" клубини аргентиналик мураббий бошқаради.

Маълумки, жамоани шу пайтгача бошқариб келган Бранко Иванкович клубни тарк этди ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини қабул қилиб олди. Натижада эронликлар бир ой ичида бошқа мураббий топишди. Бундан буён аргентиналик Габриел Кальдерон "Персеполис"га устозлик қилади. 

Кальдерон футболчилик вақтида 1982 ва 1990 йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган. 59 ёшли мутахассис учун Осиё футболи бегона эмас, зеро у Баҳрайн, Уммон ва Саудия Арабистони терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ҳамда Қатарнинг "Қатар СК" клубларига мураббийлик қилган. 

Эронда навбатдаги мавсум 30 июль куни старт олади. Янги мураббий олдига "Персеполис"ни кетма-кет тўртинчи марта мамлакат чемпиони қилиш вазифаси қўйилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика