Пеп Гвардиола: "Ҳусанов — кўп йиллар давомида "Манчестер Сити"нинг энг юқори даражадаги ҳимоячиси бўлади"
19 янв 23:49
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Ҳусанов — кўп йиллар давомида "Манчестер Сити"нинг энг юқори даражадаги ҳимоячиси бўлади"
Норвегияда бўлиб турган сайтимиз вакили Абдулвосит Бектемиров "Будё Глимт" - "Манчестер Сити" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Пеп Гвардиолага Ҳусанов ҳақида бир нечта савол берди.
- Абдуқодир Ҳусановнинг охирги баҳслардаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Ҳусановнинг охирги ўйинлари шунчаки даҳшатли бўлди, биз жуда хурсандмиз. Шуни алоҳида айтишим керакки, "Арсенал" билан ўйиндан кейин у бир ой давомида бирор дақиқа ҳам ўйнамади. Бу жуда узоқ муддат эди.
Унинг машғулотлардаги ва кийиниш хонасидаги ўзини тутиши — Ҳусановни айнан шу хислатлар характерлайди. Қийин лаҳзаларда футболчининг кимлиги жамоада ўзини қандай тутишидан билинади.
Абдуқодир... билмадим, лекин ишончим комилки, бу унинг ота-онасидан олган тарбияси, Ўзбекистон таъсири. У Францияда, Парижда атиги бир неча ой бўлди ва дарров бу ерга — АПЛга, "Манчестер Сити"га келди. Бундай ўзгариш осон эмас. Лекин у эшитди, ўрганди ва албатта, унинг жисмоний ҳолати шунчаки юқори даражада.
"Манчестер Сити" кўп, жуда кўп йиллар давомида энг юқори савиядаги марказий ҳимоячига эга бўлди.
- Ҳусанов 100% асосий таркиб футболчиси бўлиши учун нима қилиши керак?
- Очиғини айтаман: бу фақат унинг ўзига боғлиқ. Фақат ва фақат ўзига! — деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар
Қойил қолиш керак, Норвегияга борибди СА мухбири