UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Гуанжоу Эвергранд" "Эвертон" футболчисини сотиб олди  0 18:30Мората "Ювентус"га гол урса, уни нишонлар экан  11 18:15Омар Моманидан карикатура: "Тахтлар ўйини" мен тахтга ўтиришим билан якунланади"  2 18:06Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган ўйинни бошқаради  2 18:05Хедира юрагини операция қилдирди  1 18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  12 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  7 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   87 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  23 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  24

Пентекга тўққизинчи рақамни беришмаганди, чунки... Янгиликлар

Пентекга тўққизинчи рақамни беришмаганди, чунки...

Бугун “Россонери” ҳужумчилари тақдирида муҳим роль ўйнаган рақам ҳақида суҳбатлашамиз.

Пентекнинг “Милан”даги рақами борасида омади келди. У “лаънат”дан қутилиб қолди. “Милан” 23 январь куни иккита шов-шувли битимларни имзолади. Аввалига “Россонерилар” ижарадаги Гонсало Игуаинни “Ювентус”га қайтириб беришди. Бу воқеадан бир неча соат ўтиб “Милан” “Женоа” тўпурари Кшиштоф Пентекни харид қилганини маълум қилди. Миланнинг гранд клуби поляк учун 35 миллион евро сарфлади ва ўйинчи билан 2023 йил ёзига қадар шартнома тузди. Пентек ҳужумчи Игуаин кетганидан сўнг тўққизинчи рақамни олмоқчи бўлди. Лекин “Милан” ўйинчига бу рақамни беришни маъқул топмади.

“Пентек тўққизинчи рақамли футболкани кийишни истади, лекин биз аввалига бунга лойиқ ўйинчи бўлиши кераклигини айтиб, унга ўн тўққизинчи рақамли футболкани бердик. 19 ўйинда 13та гол урган футболчи бўлса-да, бу трансфер ҳали ўзини оқлайдими ёки йўқ буни ҳали билмаймиз. Кшиштоф Италия Чемпионати ўйинларига ҳар томонлама мос келади. Барча муаммолар жамоа ва мураббий билан биргаликда муҳокама қилинади”, — дейди “Милан” спорт директори Леонардо.

Пентек унга бу рақамни беришмаганидан ранжиди. Аммо шундай бўлгани яхшиликкадир балки?! Нега дейсизми? Гап шундаки, “Милан”нинг афсонавий тўққизинчи рақамли ўйинчиси Филиппо Индзаги жамоадан кетганидан сўнг, бу рақамда 8та футболчи майдонга тушди. Лекин бирортасининг омади юришмади. Энг ажабланарлиси, улар орасида юқори даражада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор эди.

Алешандре Пато
2012/13 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам).

Филиппо Индзаги нафақага чиққанидан сўнг, Пато ундан кейин келиб афсонавий “тўққизинчи рақам”ни олди. Аммо бу сон иқтидорли бразилияликка омад келтирмади. Бу ҳам етмаганидек, 2012/13 йилги мавсум Алешандренинг “Милан”даги охирги фаолияти ва бутунлай омадсиз йили бўлди.

Ўша мавсумнинг биринчи олти ойида Пато турнирнинг 7та ўйинида иштирок этди ва атиги 2та гол урди. Италия Чемпионатида бразилиялик 4 ўйинда қатнашди, лекин битта ҳам гол уролмади. Патонинг “Милан”даги сўнгги ойлари жуда машаққатли ўтди. У кўп жароҳат олди. Клуб январда футболчи билан хайрлашишга қарор қилди. Пато “Коринтианс”га 15 миллион еврога сотиб юборилди. Футболчи ўшандан кейин Италия клубларида фаолият юритмади.

Алессандро Матри
2013/14 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

“Россонери” келаси мавсумда ҳужумни кучайтириш учун “Ювентус”дан Алессандро Матрини сотиб олди. Бу ўйинчи ҳам "тўққизинчи рақам"да майдонга туша бошлади. Бироқ ўйин услубидан Филиппо Индзагини эслатиб юборган италиялик ўзини оқлай олмади.

Мавсум биринчи ярмида Матри А Сериянинг 15 учрашувида битта гол урди. Шундан сўнг, январда уни “Фиорентина”га ижарага бериб юборишди. Алессандро “Милан”га қайтди, лекин яна бошқа клубга бериб юборилди: “Женоа”, “Ювентус” ва “Лацио”га борди. 2016 йил ёзда Матри эркин агент сифатида “Сассуоло”га ўтди ва ҳамон у ерда фаолият юритмоқда.

Фернандо Торрес
2014/15 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

Испаниялик топ-форвард “Челси”дан “Милан”га ижарага ўтганди. Ундан кўп нарса кутишди, аммо ундан олдинги икки ўйинчи каби у ҳам “тўққиз”да омади юришмади ва жамоада ярим йил тўп тепди.

Бу вақт давомида Торрес А Сериянинг 10 баҳсида атиги 1та гол уришга муваффақ бўлди. Оқибатда январь бошида “Милан” “Челси” билан келишиб, Торресни 3 миллион еврога сотиб олди. Бироқ эртасига уни Мадриднинг “Атлетико”сига йиллик ижарага бериб юборди.

Маттиа Дестро
2014/15 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

Торрес кетганидан уч ҳафта ўтиб, “Милан” “Рома” билан келишган ҳолда мавсум сўнгигача Маттиа Дестрони ижарага олди. Италиялик 2013/14 йилги мавсумни ёмон ўтказмади. “Тўққизинчи рақам”ни олди ва бор маҳоратини ишга солиб, яхши ўйнашга ҳаракат қила бошлади.

Аммо Дестронинг “Милан”да ўтказган ярим йили буткул омадсиз ўтди. А Серия 15 учрашувида 3та гол — “Россонерилар” албатта бундай натижа кутишмаганди. “Милан” Маттиани “Рома”дан сотиб олишни истамади. Ўз навбатида римликлар 2015 йил ёзида "Болонья" таклиф қилган 8.5 миллион еврони рад этмади ва Дестро "қизил-кўклар" сафига йўл олди.

Луис Адриано
2015/16 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

2014/15 йилги мавсум Луис Адриано Чемпионлар Лигаси “Шахтер” таркибида 9та гол уришга муваффақ бўлганди. Бу натижалардан қониққан “Милан” 2015 йил ёзда 8 миллион евро эвазига бразилияликни харид қилади. Аввалига Луис Адриано “Милан”да “тўққиз”ни олди, лекин бир йил ўтиб, бу рақамда омади юришмагани учун уни 7-номерга ўзгартирди.

Луис Адриано ярим йил давомида барча турнир учрашувларида майдонга тушди ва 36 баҳсда 6та гол уришга муваффақ бўлди. Шубҳасиз, “Россонерилар” бундан хурсанд эмасди. Бундан ташқари, 2016 йил охирида “La Repubblica” нашри Луисни Италия футболидаги энг ёмон трансфер деб атади. 2017 йил “Милан” бразилиялик форвардни Москванинг “Спартак” клубига эркин агент сифатида бериб юборди.

Жанлука Лападула
2016/17 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

2016 йил ёзда “Милан” ҳаммани ҳайратда қолдириб, “Пескара”нинг унчалик машҳур бўлмаган ўйинчиси Жанлука Лападула билан шартнома имзолади. Бу ҳам етмаганидек, унга “тўққиз” рақамли футболка беришганди.

Лападула “Милан”да фақат бир мавсум тўп тепди (А Серия 27 учрашувида 8та гол). Шундан сўнг, уни “Женоа”га ижарага беришди. Кейинчалик генуяликлар уни 11 миллион еврога сотиб олишди. Лападула “Милан”да ўзини яхши кўрсатолмади дейиш қийин, чунки бошидан ундан кўп нарса кутишмаган.

Андре Силва
2017/18 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам)

Ёш португалияликни она юртида "Янги Роналду" деб атай бошлашган ва футболчи тез орада кенг омма эътиборига тушиб улгурганди. "Милан" ҳам уни сотиб олар экан, жамоанинг ёрқин келажаги асосчиларидан бири бўлишидан умидвор эди. Клуб раҳбарияти футболчини "Порту"дан харид қилиш учун 2017 йил ёзда 38 миллион евродан воз кечди. Аммо амалда барчаси бошқача тус олди.

"Милан" сафида ўтган бир йил давомида Андре Силва А Сериянинг 24 учрашувида майдонга тушди ва бор йўғи 2та гол уришга эришди. Бу омадсиз мавсум бўлди десак, вазиятга анча юмшоқлик билан баҳо берган бўламиз. Табиийки, адашганини тушуниб етган "Милан" босслари португалиялик билан ҳамкорликни чўзиб ўтиришмади. Қулай вазият туғилганида Силва сотиб олиш шарти билан бир йиллик ижара асосида "Севилья"га йўл олди.

Гонсало Игуаин
2018/19 йилги мавсум “Милан”да ўйнаган (9-рақам).

Игуаин трансфери кўпчилик учун кутилмаганда амалга ошди десак, муболаға бўлмайди. "Милан" Пипитани "Ювентус"дан бир мавсумга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинди. Ўшанда клубдагилар аргентиналик ўзининг энг омадли мавсумларидагидек сермаҳсул ўйин кўрсатади ва жамоа ғалабаларига муносиб улуш қўшади деб умид қилишганди. Лекин бу иш ўхшамади. Орадан ярим йил ўтиб, аргентиналик ҳеч бир иккиланишсиз келган жойига қайтариб юборилди. Кейинроқ Гонсало Лондонга йўл олганидан хабарингиз бор, албатта.

Барча мусобақалардаги 22 учрашувда Игуаин бор йўғи 8 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Табиийки, Пипитани "Милан"га таклиф қилишаётганда бундан кўпроғини кутишганди. Ким билади дейсиз, балки Лондонда эски қадрдони Маурицио Сарри билан Гонсало яна муваффақият чўққисига қайта олар…


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+5   
04 фев 21:36:42
Shovkat Bek
Chelsi bilan Milanni kasali bir xilakanu
+2   
04 фев 22:36:11
Аза Алмалыкский
Ким нима деса десину барибир Филипо Индзагилар уйнаган давр бошкачада
+2   
04 фев 21:55:27
Qurbanov Anvar
Raxmat Nozima opa sizni maqolalarizni öqib ancha narsalarni bilib olamiz òqib mazza qiladi shunaqa maqolalardan kòproq tarjima qilsangiz adashmasam hammaga yoqadi bu
+1   
04 фев 23:34:24
Jaloldo
Kim nma desa desin lekin Pato Milanda zõr davrni õtqazdi
+1   
04 фев 22:08:12
Fanat AC Milan
Bizni davrimiz endi bowlanyapti inshaallox, markazni ozro kuchaytirse iwlar 5
+1   
04 фев 21:58:15
Alisher Damg'ara
19 xam yomon emas yashavor pyontek
   
12 фев 11:13:28
Акрам электрик
Пентек янги Шева. Шу бола манга Шевани эслатяпти. Пакета Какани.
   
09 фев 11:32:33
Имран Юнусалиев
Торрес Торрес сендака хужумчи кайтиб тугулмайди бир умир сени мухлисинг болиб утаман
   
06 фев 12:46:24
Isroiljon Qosimov
Аза Алмалыкский фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким нима деса десину барибир Филипо Индзагилар уйнаган давр бошкачада
Тугри айтасиз. У пайтларда футбол к,изик,арлирок, эди. Юлдузлар хам куп эди. Миланнинг узи бутунича юлдузлардан иборат эди. Хозирчи факат Месси и Роналду все
   
05 фев 12:59:46
Muhammadxon Mamatov
Bizni klublarda (ochlda o‘ynaydigan) xamma raqamlar lanatlangan..
   
05 фев 09:26:50
Gennaro Gattuso
Jaloldo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim nma desa desin lekin Pato Milanda zõr davrni õtqazdi
Ha faqat jarohatlar juda qiynadi uni va bizni
   
05 фев 01:37:58
andi
Jaloldo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
10-raqam shubxasizligiga iwonchiz komilmi
100% Pele dan tawqari yana Distefano Ronaldinho Maradona Zidan bor ular keyin Messi qoysa boladi
   
05 фев 01:24:56
Jaloldo
andi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xar bir Raqamlarni O'z egalari bor boshqalar ulardek bolaolmaydi 10- Raqam bu shubxasiz Futbol qiroli Pelega tegishli 9- Ronaldo de lima 7 -raqam bu raqamga davogar ko'p 7 Eric contana 7 Raul blanco 7 Devid bekham 7 C Ronaldu
10-raqam shubxasizligiga iwonchiz komilmi
   
05 фев 00:54:45
andi
Xar bir Raqamlarni O'z egalari bor boshqalar ulardek bolaolmaydi 10- Raqam bu shubxasiz Futbol qiroli Pelega
tegishli 9- Ronaldo de lima 7 -raqam bu raqamga davogar ko'p 7 Eric contana 7 Raul blanco 7 Devid bekham 7 C Ronaldu
   
04 фев 23:30:36
FORWARD_9
Xaa Bu Raqamga 100% Raqat RONALDO Mos Brazilyalik
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг