UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07АПЛ. "Эвертон" яна ғалабага эриша олмади  1 02:00Olamsport: Ўзбекистонга Алина Загитова ва Евгения Медведева келади, Хабиб Конор ва Порье ўртасидаги баҳсга қўшилди  0 01:53ЛаЛига. "Севилья" "Сельта" майдонида ажойиб камбэкни қайд этди  1 00:55Зиеш ёзда "Челси"дан кетиши мумкин  1 00:34Неймарнинг собиқ агенти: "Реал" у учун 300 млн евро бермоқчи бўлган"  2 00:15Ибрагимович ресторанга боргани ва карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилади  1 00:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 23:56АПЛ. 3 дақиқада киритилган икки гол ўйин тақдирини ҳал қилди  2 23:37"Манчестер Юнайтед"да рекорд сари бир ўйин қолди  0 23:20АПЛ. 31-турни "Эвертон"нинг ўйини якунлаб беради (асосий таркиблар)  1 22:58Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"  4 22:54Темур Турдиев: "Хато қилгандирмиз-ки, жазога тортилдик"  0 22:34Сульшер - Сон Хен Минга қарши ишлатилган фол ҳақида: "Ўғлим шундай қилса, кечки овқатсиз қоларди"  13 22:11Қосимовга 4 рақами ярашади. Чунки у жамоасини плей-оффдан гуруҳ босқичига олиб чиққан тўртинчи мураббий!  21 21:55Тимур Кападзе: "ПФЛга футболчиларни алмаштириш борасида таклифимни билдирдим"  4

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида Янгиликлар

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубоги “Пахтакор”га насиб қилди. “Шерлар” Самарқандда ўтказилган учрашувда “Насаф”дан устун келишди.

Учрашувдан кейин қаршилик мухлислар ўйиндаги ҳакамлик тўғрисида нолишмоқда. “Насаф” ишқибозларининг асосий эътирози ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқа якунланаётганида рўй берган эпизод билан боғлиқ.

Ўша вазиятда “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдонига кириб борди ва Анзур Исмоиловни ортда қолдириш жараёнида майдонга қулади. Беллашувни бошқараётган Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчининг ўрнидан туриши кераклигини кўрсатди. Фанатлар фикрига кўра, ўша вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгиламаган рефери “Пахтакор”нинг фойдасига қарор чиқарган эмиш.


“Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган трасляцияда томошабинда шундай таассурот пайдо бўлиши мумкин. Чунки тасвир фақат 1 томондан кўрсатилди (ва жуда хира эди). Қуйида эса “Championat.asia” ходими томонидан тасвирга олинган лавҳани томоша қилинг.


Гувоҳи бўлганингиздек, майдон сирпанчиқ эди. Ҳусайннинг оёғи ортга қайрилиш жараёнида сирпаниб кетди ва йиқилди. Бундан ташқари, ёш ҳужумчи йиқилишни ҳаддан ортиқ истаганини ҳам кўрсатиб қўйди. Чўчиб кетган Анзур ҳам ўзини майдонга отди. Аслида “шерлар” ҳимоячисининг қўли “аждарлар” форвардига деярли тегмаган эди.

(Юқоридаги суратга эътибор қаратинг. Бундай тарзда йиқилиш учун Норчаевнинг оёғига “контакт” бўлиши керак эди)

Хуллас, ушбу эпизодда Вадим Агишев тўғри қарор чиқарди. (Унинг ўрнида бўлганимда ҳатто Норчаевнинг ҳаракатларини “симуляция” сифатида баҳолаб, сариқ карточка ҳам кўрсатар эдим)

Аммо “ўйинда пенальти қўйилиши керак эди” – деган мухлисларнинг фикрида ҳам бироз жон бор. Ҳақиқатан ҳам бор эди, аммо бошқа вазиятда, бошқа жамоа дарвозасига.

Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган паллада Ҳожиакбар Алижонов тўпни жарима майдончаси ичидаги Драган Черанга юқорилатиб оширди. Сербиялик хавбек эса тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида кичик техник хатога йўл қўйди. Вазиятга “Насаф” ҳимоячиси Жўрабек Маннонов аралашиб, тўпни жарима майдонидан олиб чиқди. Қуйидаги лавҳага эътибор қаратсангиз, Жўрабек қўли ёрдамида тўпни ўзига тўғрилаб олгани кўриняпти. Бу 100% пенальти!


(Аммо таъкидлаш керакки, юқоридаги тасвир жуда ҳам сифатсиз. Агар футболни ривожлантиришни, юқоридаги сингари баҳсли ҳолатларни камайтиришни истасак, трансляция сифатига ҳам имкон қадар кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим)

Хуллас, қаршилик ишқибозларнинг пенальти борасида Агишев манзилига йўллаётган норозиликлари бутунлай ассосиз деб ҳисоблайман. Аксинча, улар реферига ташаккур айтилари керак...

Дарвоқе, 10 март куни ўтказиладиган “Насаф” – “Пахтакор” ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилар экан. Умид қиламизки, Қаршидаги учрашувдан кейин бу каби баҳс-мунозараларга ўрин қолмайди.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: -22   

Фикрлар

+17   
07 мар 16:46:46
Tilla
Насафчилар нега 72-дақиқадаги ҳолатни ҳам кўтармаяпсила
+17   
07 мар 16:36:39
SHERA MU
Битта нарсага хайрон коламанде: журналист аник тиник кип ёритип берса, котган ***ни ковлама, уриш чикармокчимисан дийишади, лекин хечким ёритмаса пенальти бориди дип узини овутип юради! Насаф мухлислари мард буп тан олила, Манноновни кулига тейганда пенальти берилмаганини нега гапирмаяпсила? Нима факат 90+4 на ёпишволдила?
+17   
07 мар 16:33:00
Paxtakor........uz
Shuni ko'rib ham tan olmaganlarigga qoil. Lekin kuchli zarba bo'ldi
+17   
07 мар 16:07:36
Java.FCB
Mahallamizani g'iybatchi xotinlariga faktla bilan isbotlab berilipti. Okeni Paxtakori chempion!
+16   
07 мар 18:53:40
Adolat Sari
Nasaf ni 25 yillik ashaddiy muxlisiman penalti yuq ediii
+16   
07 мар 17:33:28
Rêd Hêlll
Nasap muxlislar shiori:
Nasap g'alaba qozondi - halol o'yin bo'ldi!!!
Nasap yutqadi - butun koinot aybdor va adolatsiz)))
+16   
07 мар 16:48:15
uzbek futboli jinnisi
Neytral muxlis sfatida aytishim mumkunki sardor rashidov birga bir chiqib borgan vaqti offsede yuq edi undayam hakam nasaf foydasiga ishladi ( yoki adashdi)
+15   
07 мар 16:14:14
Кукон 1912-Челси
Баходиржон 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Исминг Фахриддин или сан исминг гийбатиломи нимага ковлаяпсан круг керакми санга а у чалажурналист
Сал ўзизни босволинг ока, тўгри гап ёзибди журналист йигит.Ё плюс йигмокчимисиз
+14   
07 мар 16:20:55
Jahongir Usmonaliyev
Paxtakornikiga yopiwlaring makilab
+13   
07 мар 18:51:11
ПАХТАКОРЧИ
Норчаев жамоаси учун пенальти ишламоқчи бўлди. Уни тушунса бўлади, аммо бунақа номардлик билан эришишни кўзлаш, ўта нотўғри, деб ҳисоблайди ҳақиқий эркаклар!!! Мана биттаси Фарғонадан "Мужиклик" қилиб, нимага эришди!!! Мард майдонда синалади, дейишади халқимизда! Адолатга тик қараш керак!!! Лекин, "Насаф"чилар ҳафа бўлмасин-ку, Пахтакор ғолиб бўлганини тан олишни ҳам билиш керак!!!
+12   
07 мар 16:50:59
Sardor16
Paxtakor xaqli galabaga erishdi nasaf muxlislari tan olinglar yanayam paxtakor ayadi sizlarda yana bir imkoniyat bor yutishga 10-mart kuni qani kuraylikchi shu kunixam paxtakor sob ketadi ruziqul yana yotvoladi davolangani
+10   
07 мар 16:37:33
Dosya from is Bukhara
Tasvir xiraligi un aniqlash qiyin, ln cheran bn boʻlgan vaziyatda haqiqatdan ham qoʻli bn oʻynaganga oʻxshab koʻrindi.
+9   
07 мар 16:40:02
jalol
xamma joyda penaltiy boridi db rasa yig`ladi nasafi fanatlari endi wuni isbotlap qoygan jurnalistdan norozi. bu bola ozi har doim zor yozadi. erke bop tan ollarin Nasafchila. qotgan b... diysanla ozlarin haliyam gaprp yurudilarin. PAXTAKOR CHEMPION
+9   
07 мар 16:14:45
Toshkent_Chorsu
Shuni penalti dib o'ylaganla sanla qachondan futbol ko'rasanla? Paxtakor chestno yutti MUJIK bo'p tan ollarin!!! PAXTAKOR CHEMPION !!!
+8   
07 мар 18:52:29
ПАХТАКОРЧИ
Fc Nasaf / Liverpool fc - мана шундай ҳақиқий эркакларни ҳурмат қилса арзийди. Комментини ўқинг!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика