UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  9 01:55Ла Лига. Азарнинг 90+4 дақиқадаги голи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  190 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  84 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  16 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  7 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  7 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  3 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  23 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги) Янгиликлар

Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги)

"Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин ичида ва атрофида содир бўлган воқеалар яна узоқ вақт муҳокама қилиниши шубҳасиз.

Бироз аввал "Навбаҳор" вакилларининг хунук ишлари ҳақида материал чиқардик. Ваъда қилганимиздек, энди ўша эпизод ҳақида...

Пенальти бормиди? (Қуйида бир неча кишининг фикрларини келтирамиз)

Диёр Имомхўжаев бу ҳақда аллақачон ёзди: "Ҳар қандай мамлакатда футбол қоидага қараб ўйналади, мухлисга қараб эмас". 

Шу гап рост бўлса, ўша вазият 100 фоизлик пенальти эди. Факт шу: оёқлар ўртасида "контакт" бор эди; "Навбаҳор" ўйинчиси тўпга эмас, Рашидовнинг товонига тегди.

Бундан ташқари, мухлислар айблаётган Норсафаров ўша вазиятда пенальти қўймаслик учун ҳамма нарсани қилди, 11 метрлик нуқтани кўрсатишга қўрқди. У ўйинни давом эттирмоқчи эди, аммо ВАР тўхтатди. 27 ёшли рефери вазиятга узоқ тикилиб қолганининг сабаби ҳам унинг журьатсизлиги эди. Фирдавс Норсафаров пенальти белгилашга қўрққани учун вазиятни қайта-қайта кузатди, кейин орқароқдаги эпизодларга мурожаат қилиб, оффсайд ва Сардорнинг қўл ҳаракатини ҳам текшириб кўрди. Бироқ, Норсафаров истаса ҳам, истамаса ҳам пенальти бор эди! Рашидов ишлади.

Вазиятга тажрибали шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ҳам реакция билдиришга улгурди: 

Сўзимиз охирида ўйиндан кейин ҳакамларга ташланган кишиларга юзланамиз. Виждонан айтинг, ўша эпизод нариги дарвоза олдида рўй берса ҳам, ҳозирги фикрингизда қолармидингиз?

Уят! "Навбаҳор" расмийларининг хунук "қилиқлари"ни томоша қилинг 



Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: -69   

Фикрлар

+16   
08 апр 03:03:42
Azik Alimovich
Rashidovni tovoniga tepmadiku rashidov uzi oyogini bosib oldi
+15   
08 апр 08:36:58
Ózga sayyoralik
Норсафаров ўша вазиятда пенальти қўймаслик учун ҳамма нарсани қилди, 11 метрлик нуқтани кўрсатишга қўрқди. У ўйинни давом эттирмоқчи эди, аммо ВАР тўхтатди)))

Chunki VARda Paxtakorni Aziz Asimov degan shaxsiy hakami ôtirgan edi!!!

Xullas, Paxtakorga muhlislik qilishi sezilib turgan insonlarning hammasi penalti bor edi deyapti. Lekin XALQ penalti yôq edi deyapti. Ha, haqiqatdan ham penalti yôq edi!
+13   
08 апр 03:51:21
Nagli Jurnalist
Xurmatli F.R egishtirin tomoshani biza Paxtakor muxlislari bub turib jim turimmizku sizga tiqilib nima bor uyin nichiyaga mosidi xadib uzizikini talkat qurasmi penalti yo botta jurnalistmisiz uyinga xolis baxo berinda surin bottan xammani nervini uynavos ayniqsa Navbaxor muxlislarini siz jurnalistlini tugatinde borib jenskiy futbolga nazoratchili qilin.Navbaxor muxlislari sabrda bulila adolat bor Inshaalllah
+11   
08 апр 05:38:33
Viris
Хар доим Пахтакор халол ютса айтингчи. 2002 йилда хамма жамоани зўр ўйинчиларини йиғиб олиб,ўзбекистон терма жамоасини бир жамоага йиғсак жчга чиқамиз деб пахтакорни қулоғидан тортиб чемпионга айлантиргани халол ишми? Ўша тажрибада биз чиқдикми жчга??? Бу шунчаки ниқоб эди. Шундан бери фақат пахтакорга ён босилади. Шунинг учун хам мухлислари йўқ. Бўлсаям жуда жуда кам. Халол ўйнаб шунча соврин ютганда. Ўзбекистондаги энг мухлиси кўп жамоага ўз ўзидан эришарди. Футбол мухлисларга қараб ўйналмаслиги аниқ бизда. Мана АГМК ўйинини телевизорда олиб кўрсатилдими?
+10   
08 апр 03:28:48
U_Um@rov
Муаллиф, пенальти ҳақидаги саволларингизга фактлари билан жавоб беришим мумкин, аммо у сизга ёқмаслиги аниқ. Виждон ҳақидаги саволингизни ҳакамлар манзилига йўлланг! Пенальти бор-йўқлиги масаласи Тошкентда фаолият юритадиган икки-уч кишини фикри билан ҳал бўлмайди! Хайрулла акани ҳурмат қиламан, лекин у кишининг фикри ҳам шахсий қараш, ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди. Диёр Имомхўжаевнинг фикрику умуман ноўрин. Регламентга амал қилинмайдиган ерда қонун-қоидадан гапириш кулгили.
+10   
08 апр 03:00:06
Murodov M_13
Қисқаси Сардор пеналти ишлади!
+9   
08 апр 06:32:32
Abbos Mirzayev
PFl ga UFA pazor 1000 foiz penalti yo'q edi kormi deyman Diyor
+8   
08 апр 08:32:30
Repetitor
Murod aka Rizayev penalti yòq deb bir necha bor gapirdi. Tòģri, u ham kòrganini va guvoh bòlganini gapirdi.
+7   
08 апр 03:29:25
AliD
Пенальти бўлган ёки бўлмаганлигини эмас, ўша вазият Навбахор эмас, Пахтакор жарима майдонида бўлганида пенальти белгиланган бўлармиди? Белгиланмасди жавоб!
+6   
08 апр 04:08:06
Akmal777
BIZDA HAMMA NARSA BORU SHU HAQIYQAT YOʻQDE AGAR SHU HAQIYQAT BOʻLSAMI BORMI BIZ DUNYONI ZAB ETARDIK VATANDOSHLAR
+5   
08 апр 05:49:27
Maruf Ziyodov
Сан журналистлар пенальти бор десанг хакикат шу буладими,албатта хамманг узингникига босасанлар,ё санлар мутахасисми аниклаб берадиган,одамлар курми санлар курганни улар курмайдими,езиб езиб босим бн епаман дейсанларми ,одамлар хаммасини билади ахмок эмас .
+5   
08 апр 04:13:47
Akmal777
SHU PENALTI ISHLASHGA URUNGAN VAZIYATNI VIDEOSINI 1000 MAROTIBA KOʻRDIM KANTAK PANTAK YOʻQ
+5   
08 апр 04:04:09
Vu ley
Faridin 11 kòribsan qolganla kòr bólsa birinchi taymda paxtakorni qóliga tekkanini kórmadimi diyor xam norsafarib xam asimav xam kórmadimikin yo xammaniki kôzmi silada yo q
+5   
08 апр 03:48:14
Жавлон
Мазза килиб футбол курдик! Яхшигина усиш бор чемпионатимизда, аммо лекин бирок.... Озгина уялила энди)))))) бунакада футболимиз усмайди. Узбек футболининг мухлиси....
+5   
08 апр 03:27:12
Botir Shokirov
U oyinni penalti bermay davom ettirmoqchi edi.lekin pfldagi diyor va ufadagi ravshan pahtakor yutishini xohlagani uchun penalty belgiladi deb yozish kerak edi faxriddin roziyev janoblari boldi paxtakornikini yalayvermang
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика