UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  3 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  8 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

"Пахтакор" яна битта ютса, биринчи даврадаги натижасини такрорлайди Янгиликлар

"Пахтакор" яна битта ютса, биринчи даврадаги натижасини такрорлайди

"Пахтакор" ўз рақибларини кетма-кет ютиш билан бирга навбатдаги чемпионлик сари дадил қадам ташлаяпти.

Охирги учта ўйинни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган "Пахтакор" шу баҳсларда "Бунёдкор", "Насаф" ва "Машъал"ни мағлуб этди. Умумий ҳисобда бу жамоанинг қаторасига ғалабалар сони 5та бўлди. Питер Хюистра шогирдлари бунгача "Локомотив" билан "Сурхон"дан ҳам устун келишганди. 

Агар "Пахтакор" кейинги турда ҳам зафар қучса, кетма-кет ғалабасини 6тага етказиб биринчи даврадаги натижасини такрорлайди. Чунки амалдаги чемпион бу йилнинг мавсумнинг дастлабки 6та ўйинини ўз фойдасига ҳал этиб, фақат 7-турда "Турон" билан 1:1 ўйнаганди. "Пахтакор" Суперлига 16-тур учрашувини 26 август куни ўз майдонида АГМКга қарши ўтказади. АГМК иккинчи ўринда бораётганини ҳисобга олсак, Тошкентда қизиқарли тўқнашув гувоҳи бўлишимиз мумкин. 

Ҳозирча Суперлигада "Пахтакор" 15 ўйиндан 13тасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади ва ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати 28-6. "Пахтакор" Суперлига иштирокчилари орасида энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика