"Пахтакор" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини трансфер қилади

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2019
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси аъзоси Аброр Исмоиловни ўз таркибига қўшиб олади.

Айни дамда "Сурхон" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов келаси мавсумдан "Пахтакор" аъзосига айланади. "Сурхон" билан шартномаси тугаётган футболчи "шерлар" билан келишувга эришган. 

Исмоилов 9 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида дебют қилган ва ўша баҳсда Игорь Сергеевга голли узатмани амалга оширганди. 

1998 йилда туғилган футболчи айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга Дубайдаги халқаро мусобақада иштирок этмоқда.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia