UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  0 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  11 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  2 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  21 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга рахмат айтаман"  10 00:36Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди. Сиаваш Ҳақназарий ҳозирча жамоага киришиб кета олмаяпти"  15 00:20Евро-2024. Словения - Дания 1:1  0 23:50Максим Шацких: "Пахтакор"ни совринли ўринлар қизиқтирмайди. Бизга фақат чемпионлик керак"   11 23:27ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Астана"дан устун келди. Умаров 62 дақиқа ўйнади, Яхшибоев эса...  0 23:15Евро-2024. Польша - Нидерландия. 1:2   0 22:52Эриксен Еврога қайтган учрашувда Дания Словения билан дуранг ўйнади   9 22:43Жокич Сербиянинг ғалабасига ишонмоқда. Черандан бошқача тахмин  4 22:31Суперлига. "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:0  4 22:21Ҳожиакбар Алижонов 155 кун ўтиб майдонга қайтди  13 22:10Суперлига. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0  6

"Пахтакор" қишки танаффусда қандай ўзгарди: йиғинларда бирорта ғалаба йўқ Янгиликлар

"Пахтакор" қишки танаффусда қандай ўзгарди: йиғинларда бирорта ғалаба йўқ

Тез орада Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. Championat.asia шу муносабат билан ҳар бир клуб ҳақида, аниқроғи, улар қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот бериб боради.

Бу ишни амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"дан бошлаймиз. 

Таркиб ва трансферлар

Навбатдаги чемпионликдан сўнг "Пахтакор" ўз таркибини тубдан янгилашни бошлади. "Шерлар"нинг муваффақиятларида катта роль ўйнаган кўплаб тажрибали футболчилар жамоани тарк этишди. Улар орасида:

Санжар Қувватов;

Элдор Суюнов;

Шерзод Аъзамов;

Достон Турсунов;

Фарруҳ Сайфиев;

Одилжон Ҳамробеков;

Азиз Турғунбоэв;

Ҳожимат Эркинов.

Шунингдек, Мэттью Стинворден, Пшемислав Банашак ва Муҳаммадали Ўринбоев ҳам "Пахтакор"ни тарк этишди. Ўринбоев ижара асосида "Брентфорд"нинг иккинчи жамоасига ўтди. Қолаверса, ўтган йили "Энергетик-БГУ" жамоасида ижарада ҳаракат қилган Рустам Турдимуродов яқинда "Андижон" таркибига қўшилди. 



"Пахтакор" учун катта йўқотишлар Сайфиев, Ҳамробеков, Турғунбоев ва Эркиновнинг кетишидир. Улар ўтган йили асосий ўйинчилар эди.

Трансферлар ҳам кўп эмас. Булар асосан ижарадан қайтган ёш футболчилар: Диёр Ортиқбоев, Абубакир Ашуров ва Аббос Эргашбоев. Дониёр Абдуманнопов ва Умар Адҳамзода. Абдурауф Бўриев ҳам "Пахтакор" футболчисига айланди, аммо дарҳол "Олимпик" сафига қўшилди – у ерда камида ёзгача ижарада ўйнайди.



Умуман олганда, "Пахтакор" ҳозирда таркибнинг ўртача ёши бўйича "Олимпик"дан кейин иккинчи ўринда (Transfermarkt маълумотларига кўра, 21,1 ва 22,5 ёш). Жамоада ҳозирда юқори савияда ўйнаш учун етарли тажрибага эга етти нафар футболчи бор: Черан (36 ёш), Собирхўжаев (29), Ҳамдамов (27), Алижонов (26), Павлюченко (26), Адҳамзода (25) ва Саитов (25). Қолган барча футболчилар 23 ёш ва ундан кичик. Улар орасида юқори савияда ўйнаш бўйича яхши тажрибага эга бўлганлар (масалан, Абдуманнопов, Холматов, Ҳамралиев) ҳам, яқинда катталар футболига ўтганлар ҳам (Абдумажидов, Мерк, Ашуров, Асқаров) бор.



Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари натижалари

"Пахтакор" мавсумга тайёргарликни Қибрайдаги базасида бошлаб, сўнг Туркияга йўл олди. 1 февраль куни жамоа қисқа муддатга Тошкентга қайтиб, кейин яна Анталияга учиб кетди.

"Пахтакор" йиғинда жами саккизта ўйин ўтказди:

21 январь | "Пахтакор" – "Тузла Сити" (Босния ва Герцеговина) – 1:1

Гол: Ҳамдамов.

25 январь | "Пахтакор" – "Александрия" (Украина) – 1:1

Гол: Эргашбоев.

30 январь | "Пахтакор" – "Динамо" Киев (Украина) – 1:5

Гол: Адҳамзода.

7 февраль | "Пахтакор" – "Колос" (Украина) – 2:2

Голлар: Ҳамралиев, Саиднуруллаев.

10 февраль | "Пахтакор" – "Атирау" (Қозоғистон) – 0:2

14 февраль | "Пахтакор" – "Пюник" (Арманистон) – 1:1

Гол: Саиднуруллаев.

19 февраль | "Пахтакор" – РФШ (Латвия) – 0:2

20 февраль | "Пахтакор" – "Петрокуб" (Молдова) – 2:3

Голлар: Усмонов, Мерк.

Шу тариқа, "Пахтакор" йиғинда бирорта ғалабага эришмади. Максим Шацких шогирдлари саккизта ўйинда тўрт марта дуранг ўйнади ва шунча марта мағлуб бўлди.

"Пахтакор" йиғинида шов-шувли "арвоҳ учрашув" ҳам бўлиб ўтди. 12 февраль куни "шерлар" "Ворскла"га қарши майдонга тушди, бир неча кун давомида бу ўйин ҳақида маълумот йўқ эди. Бироқ Украина клуби бу учрашув ҳақида хабар берди, натижа ахборот сайтлари бўйлаб тарқалди ва охир-оқибат Ўзбекистонга "учиб келди". Ўша учрашувда "Ворскла" "Пахтакор"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, Украина томони амалдаги мамлакат чемпиони сафида ёшлар таркиби майдонга туширилганини кўрсатиб ўтмаган.

"Ворскла" ўртоқлик ўйини ўтказиш илтимоси билан "Пахтакор"га мурожаат қилди. "Шерлар" асосий таркиб билан ўйнашдан бош тортди, аммо украиналикларга ёшлар жамоаси билан спарринг ўйин таклиф қилинди. Ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши керак эди. Клублар учрашув ҳақидаги маълумотларни эълон қилмасликка ва албатта ўйиндан видеони чоп этмасликка келишиб олдилар. "Ворскла" келишувни бузди, бироқ ўз пресс-релизида "Пахтакор" таркиби ҳақидаги маълумотни очиқламади.


Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

Декабрь ойи охирида, 2023 йилги мавсум якунида дарвозабонлар устози Денис Иванков "Пахтакор"ни тарк этгани маълум бўлди. Унинг ўрнига клубга машҳур собиқ дарвозабон Павел Бугало келди. Айнан у энди "Пахтакор"да дарвозабонларни тайёрлашга масъул.

Клуб раҳбарияти ва асосий жамоа мураббийлар штабида бошқа ўзгаришлар йўқ. Эътиборга олишимиз мумкин бўлган ягона нарса – "шерлар" таркибида узоқ вақт болалар ва ўсмирлар жамоаларида ишлаган мураббий Дмитрий Аннинг "Пахтакор"дан кетиши. У асосий жамоа билан бевосита шуғулланмаган, лекин кўплаб ўйинчиларни тайёрлаган. У "Навбаҳор"га ишга ўтди.


Бошқа маълумотлар

"Пахтакор" техник ҳомийси ўзгарди. Эндиликда "шерлар" учун форма ва экириповкалар Adidas томонидан тайёрланади. "Пахтакор" бунгача немис компанияси билан узоқ вақт ҳамкорлик қилган, ўтган мавсумда Puma билан ҳамкорлик қилганди. Бироқ бундай ҳамкорлик фақат бир йил давом этди. Айтиш мумкинки, эски танишлар яна бирлашишди – "Пахтакор" ва Adidas.



"Пахтакор" президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида ўтган йилнинг кузида жамоада қандай "саботаж" содир бўлгани ҳақида гапирди. 

"Беш-олти нафар катта ёшли футболчи саботаж қилди. Менимча, улар чемпионликдан чарчаган. Кейин мен клубдан кетишимни айтдим. Шундан сўнг уйимга 200 га яқин мухлислар келиб, қолишимни сўрашди. Мен уларга: "Яхши, лекин ҳаммаси мен айтганимдек бўлади", дедим. Шу куни Максим Шацких ва Диёр Холматовни хонамга таклиф қилдим. Мен Шацкихга кейинги ўйинда Холматов сардор бўлиши кераклигини, катта ёшли футболчилар ва уларнинг оила аъзолари буни трибунадан томоша қилишларини айтдим. Орадан 3 кун ўтиб Диёр сардорлик боғичини тақиб ўйинга тушди. Таркибимизда бошқа ёш футболчилар ҳам бор эди. Ўшанда "Турон"ни (3:0), кейинги турда "Бухоро"ни (1:0) мағлуб этгандик. Шундан сўнг мен катта ёшли футболчиларни чақириб, уларга: "Кўрдингизми? Биз сизсиз ҳам ўйнай оламиз", дедим. Кейин улар ўзларига келишди ва жамоа якунда чемпион бўлди", – деди Ортиқхўжаев.


"Пахтакор"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан дастлабки турларда "шерлар" таркиби шундай бўлади:

Павлюченко, Саитов, Пазилдинов, Абдумажидов, Ортиқбоев, Адҳамзода, Асқаров, Собирхўжаев, Холматов, Саиднуруллаев, Абдуманнопов (5-3-2).

Шахзод Азмиддиновни "Пахтакор" ҳимоясида узоқ вақт кўрмаймиз (у апрель-май ойларидан эртароқ сафга қайтмайди). Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам ўйнай олмайди, лекин у Азмиддиновдан олдин қайтиши керак. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов ҳали 100 фоиз тайёр эмас.

Йиғинда Максим Шацких ҳужумда ёш Саидумар Саиднуруллаевга кўп таянди. Балки уни янги мавсумда "Пахтакор"да бир неча бор кўрармиз. "Шерлар" сафида Саиднуруллаевдан ташқари икки нафар соф ҳужумчи бор (Черан ва Холдорхонов), шу боис Шацкихжа ҳар қандай ҳолатда ҳам танлов кам. Улардан ташқари гарчи позицияси бўйича вингер бўлса-да, Дониёр Абдуманнопов ҳам ҳужум марказида ўйнай олади.

Умуман олганда, "Пахтакор"нинг 2024 йилги мавсум учун таркиби жуда ноодатий ва ёш кўринишда бўлади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика