UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  2 18:59Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  3 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  12 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  8

"Пахтакор" нима қилмоқчи? Янгиликлар

"Пахтакор" нима қилмоқчи?

Бугун ўзбек футболига ажратилаётган пулларнинг аксарияти футболчиларнинг маошларига кетишини ҳаммамиз яхши биламиз.

 Шу кунгача иккита тўғри лойиҳага гувоҳи бўлганмиз. Биринчиси Нуриддин Зайниев томонидан Қашақадарё футболида яратилган инфраструктура иккинчиси Миродил Жалолов томонидан бунёд қилинган "Бунёдкор" стадиони. "Машъал", "Насаф" ва "Бунёдкор" академияларидаги шароит ортидан чиққан кўплаб футболчилар бугун терма жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчилари. Уларнинг асосий рақобатчиси "Пахтакор" бўлиб, бу жамоа академиясиз бугун жуда кўплаб футболчиларни тарбиялаб боряпти. 

Яқинда ПФЛ томонидан берилган маълумотда ҳам "Пахтакор"ни академия эмас, футбол мактабига эга клублар қаторида турганини кўрдик. Бугун жамоа Чилонзор туманидаги иккита сунъий майдонга эга камтарона футбол мактабига эга. Билишимизга 15-20 киши учун мўлжалланган мини ётоқхона қилинган. Аммо бу академия деган ном учун камлик қилади. Шунинг учун ҳам ОФК таснифига кўра жамоада уч юлдуз мақоми мавжуд эмас. 

Клуб энди бу камчиликни бартараф этмоқчи. Аниқроғи "AKFA Group" компанияси. Яқинда "Пахтакор" аукционга қўйилгани ва асосий харидор мазкур компания эканлиги ҳақида хабар чиқди. Аммо оммани бу ахборотни нотўғри талқин қилиши ортидан ўтиш бир муддатга тўхтатилди. Кейин Жаҳонгир Ортиқхўжаев асл мақсади нима эканлигини баён қилди, шундан кейин одамлар тушунди, бу ерда умуман бошқа лойиҳа ҳақида гап кетган. 


"AKFA Group" нима қилмоқчи?

1. Қибрайдаги базани замонавий ҳолатга олиб келмоқчи.

2. "Пахтакор" учун икки босқичда ишлайдиган замонавий футбол академия бунёд этмоқчи.

3. "Пахтакор" Марказий Стадионини реконструкция қилмоқчи.



Мана энди англаган бўлсангиз керак нима учун клуб жорий мавсум трансфер бозорида аввалги йилларга қараганда деярли фаоллик кўрсатмади. Шундан билса бўлади, клуб биринчи бўлиб ўзи учун анча йил хизмат қиладиган структурани қуриб олмоқчи. Сўнгги 3 йилда футбол мактабига берилган эътибор ортидан "Пахтакор" ёшлар жамоаси Суперлига чемпионлигини қайтариб олганидан хабарингиз бор. Айнан шу ёш чемпионлардан анчагина футболчи Максим Шацких билан янги мавсумга тайёргарлик кўрди. Улар ичида 2006 йилда таваллуд топган икки нафар футболчилар Ислом Анваров ва Дилшод Абдуллаев. Улардан бир ёш катта Нурлан Ибраимов, Саидумар Саиднуруллаев. 2004 йилда туғилганлардан Муҳаммадали Усмонов ва Мухриддин Пазлитдинов кейинги икки йилда жамоанинг асосий ўйинчилари бўладиган ҳолатга чиқаётганликларини кўришимиз мумкин бўлди. Бу ҳақда Нарзулла ака Саидумар Саиднуруллаевни эслаб қолиш кераклиги ҳақида ёзганларини эслатиб ўтаман.



Мавзуга қайтаман. "Пахтакор" раҳбариятидан Дилшод Каримов, жамоанинг спорт директори Шуҳрат Мақсудов ва болалар футболида катта лойиҳаларга муаллифлик қилган Нодирхўжа Юлдашев Измирдаги "Олтинўрда" академиясида бўлдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар ҳам берди. Нима учун жамоа айнан шу академияни танлагани билиш қийин эмас. Бу жамоа ҳақида сўнгги йилларда бизнинг сайтимизда ҳам кўп маълумотлар чиққанидан ҳам у ердаги тизимни қанчалик тўғри йўлга қўйилганлигини билса бўлади. 





Кейинчалик Нодирака лойиҳа ҳақида ўз каналларида ёздилар. Улар орқали ўзим учун олган маълумотларни энди ёзиб ўтсам "AKFA Group" академияни икки босқичда йўлга қўймоқчи. Тошкентдаги Чилонзор туманида жойлашган футбол мактабини 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилар учун ишлайди. У ердаги сунъий майдонни алмаштириш бўйича аллақачон иш бошлаб юборилган. Италия технологияси билан тайёрланаётган сунъий майдон эскисига алмаштирилади. Яна бўш ҳудудларда 12 ёшгача мўлжалланган жисмоний машқлар учун зал, футзал манежи, офис ва маълум бир кишига мўлжалланган ётоқ. 


"Пахтакор" селекцияни ривожлантириш йўлида Қорақалпоғистон Республикасидан тортиб водийгача бўлган ҳудудларда ҳам ўз тизимини йўлга қўяди. Демакки, "AKFA Group"нинг мақсади "Пахтакор" негизида Республикада футболни ривожлантириш. 12 ёшдан кейин Республика бўйлаб танланган, "Пахтакор" фалсафаси билан ўсган тарбияланувчилар Қибрайдаги янги қуриб битказилиши режалаштирилаётган академияга махсус танлов асосида саралаб олинадилар. Бу ерда барча замонавий шароитлар бўлади ва жамоа Ўзбекистон чемпионатларидан ташқари халқаро мусобақаларда мунтазам қатнашади. Жамоа мураббийлари доимий равишда билимларини Европа методикалари билан янгилаб борадилар. Энг оғриқли нуқтамиз бўлган дарвозабонлар мактабига асос солиниши кутиляпти ва энг кераклиги жамоа академияси Қибрайда 2 та табиий, 2 та сунъий майдонга (биттаси манеж) эга бўлади. Шу билан бирга 200 кишига мўлжалланган ётоқхона қурилади. Ётоқхонанинг бир қисми академия учун ишласа, бир қисми Республикадан ташриф буюрадиган академиялар учун ташкил қилинадиган мусобақаларда ишлайди. 



"Бугун Қозоғистон ва Россиядан кўплаб жамоалар "Пахтакор" академияси тарбияланувчиларини ўзлари ташкил қиладиган мусобақаларга таклиф қиладилар. Табиийки уларнинг аксарият мезбон жамоанинг ҳисобига бўлади. Бизнинг мақсад ҳам шундай, академия қуриб битказилганидан кейин МДҲ давлатларидан, Туркия ва Европадан ёш тоифаларига қараб меҳмонга чақирамиз. Бу билан нафақат "Пахтакор" балки Республикамизнинг бошқа академиялари ҳам ўша кучли клубларга қарши майдонга чиқиш имкониятига эга бўладилар", - дейди клуб матбуот котиби Беҳзод Назаров.


Қисқаси бу юзаки суриштирувларим ортидан ёзилган мақола. Тез кунда жамоанинг матбуот хизмати билан лойиҳа билан яқиндан танишиш учун видеорепортаж тайёрлашни мақсад қилганман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика